Учрашув тафсилоти

Ал-Ҳилол

3:0

БУНЁДКОР

20' Ёсир Ал-Қаҳтони
47' Носир Ал-Шамрони
58' Салим Ал-Давсари
Учрашув бош ҳаками: Бенжамин Вильямс. Ўйингох: Қирол Фаҳад халқаро стадиони.
Томошабинлар: 40851.

ОЧЛ - 2014. Нимчорак финал. Сана: 14.05.2014 23:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2014 Нимчорак финал 07.05.2014 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Ал-Ҳилол ҳисобот
ОЧЛ - 2010 Нимчорак финал 12.05.2010 20:45 Ал-Ҳилол 3-0 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90+3' Учрашув якунланди. "Ал Ҳилол" чорак финалга йўл олди.
90+2' Пишур тўпни чап қанотдан жарима майдонига оширди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
90' Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89' Хавфли вазият! Салим Ал Давсари Хайрулла Каримовдан қочиб кетиб дарвозага зарб берди. Тўп узоқ устун ёнидан ўтиб кетди.
' Жамоамизнинг бир қатор ҳужумлари ноаниқ тўп узатилиши туфайли узилиб қолди.
83' Холид Кааби майдонга тушди
83' Муҳаммад Ал Шлҳуб майдонни тарк этди
82' Алибобо Раҳматуллаев жарима майдони чизиғи устидан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
74' Акмал Шораҳмедов ўз қанотдан олдинга интилди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўп майдонни тарк этди.
72' Пардаев жарима тўпини амалга оширди. Шодиев тўпни шерикларига оширишга хатога йўл қўйди. Қарши ҳужумдан сўнг Шлҳуб тўпни ноаниқ оширди ва ҳужум узилиб қолди.
71' Яна бир имконият. Баҳодир Пардаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
70' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Алибобо тўпни наригиа қанотдаги шеригига оширди. Шораҳмедов тўпга ета олмади.
66' Ҳозиргина майдонга тушган Невес жарима майдони ичига кириб бориб зарба беришга уринди, Симоненко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
65' Тиаго Невес майдонга тушди
65' Ёсир Ал Қаҳтони майдонни тарк этди
64' Ёсир Ал Қаҳтони чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
62' Воҳид Шодиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Алибобо боши билан ноаниқ зарба берди
59' Салим Ал Давсари Жуда узоқ давом этган комбинациядан сўнг Салим Ал Давсари дарвозани ишғол қилди - 3:0.
57' Баҳодир Пардаев майдонга тушди
57' Сардор Рашидов майдонни тарк этди
55' Хавфли вазият! Салим Давсари ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!
52' Сардор Собирхўжаев майдонга тушди
52' Дилшод Жўраев майдонни тарк этди
52' Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
52' Анвар Ғофуров майдонни тарк этди
50' Хавфли вазият! Ал Шаҳрони ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичидаги шеригига тўпни оширди. Ал Шамрони яқин масофадан тўпни осмону фалакка тепиб юборди.
47' Носир Ал Шамрони Тезкор комбинациядан сўнг марказдан жарима майдони ичига кириб борган ҳужумчи гол урди - 2:0.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
45+1' Биринчи бўлим якунланди
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44' Хавфли вазият! Пишур тўпни шерикларига оширди. Дарвозабон ўз ўрнида
43' Кастильо огоҳлантирилди
42' Салим Давсарининг зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев қайтарди!
39' Хавфли вазият! Олександр Пишур чап оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
38' Дигао Рашидовга нисбатан қўпол ўйди. Чамаси 26 метрлардан жарима тўпи.
35' Хавфли зарба! Носир Ал Шамрони чап қанотда жарима майдони чизиғи устидан туриб дарвозага кучли зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди.
34' Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Зотеев тўхтатишда хатога йўл қўйди. Квак Таэ Хви тўпни қайтарди.
32' Рашидовнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам наф келтирмади.
29' Воҳид Шодиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
27' Ал Шамрони тўпни ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига оширди, Шораҳмедовнинг ҳаракати туфайли тўп бўш турган Ал Қаҳтонига етиб бормади.
25' Сардор Рашидов бурчак тўпини амалга ошириб берди, Пишурнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди
22' Жавлон Иброҳимов огоҳлантирилди
21' "Бунёдкор" бурчак тўпини амалга оширди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
20' Ёсир Ал Қаҳтони Ўнг қанотдан Ёсир Ал Шаҳрони томонидан ошириб берилган тўпни Ёсир Ал Қаҳтони дарвозага жойлаб қўйди - 1:0
19' Дилшод Жўраевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Ярим ҳимоячи ўйинни давом эттирмоқда.
18' Ёсир Ал Шаҳрони Сардор Рашидовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
16' Абдуллоҳ Ал Сдаири тўп узатишга хатога йўл қўйди, тўп Зотеевга борди. Бироқ Олег ҳам тўпни рақибга ошириб бера қолди.
14' "Ал Ҳилол"нинг яна бир ҳужуми бартараф этилди. Бунда ҳимоячиларнинг ҳиссаси катта бўлди.
12' Биринчи аниқ зарба! Носир Ал Шамрони жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, ерлатиб берилган кучли зарбадан сўнг Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.
11' Хавфли вазият! Рашидов жарима майдони ичида тўпни Шодиевга оширди, Воҳиднинг зарбаси ўхшамади. Пишур эса тўпни ўзига тўғрилаб олишда хатога йўл қўйди.
9' Шодиевнинг фаоллиги туфайли тўп олиб қўйилди. Зотеевнинг ҳаволатиб жарима майдонига ошиилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
6' Носир Ал Шамрони ва Муҳаммад Ал Шлҳуб ташкил этган комбинациядан сўнг Шлҳуб тўпни тўхтата олмади. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди
5' Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва рақибга нисбатан қўпол ўйнади.
4' Ҳар иккала жамоа устозлари баҳсни ўйчан тарзда кузатишмоқда.
2' Сауд Харири майдон марказида Олег Зотеевга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпини Симоненко амалга оширди. Дарвозабон ўз ўрнида
1' УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
' Иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишди.
' "БУНЁДКОР": 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 25.Муроджон Зуҳуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 16.Карлес Кото, 18.Бобиржон Акбаров, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев.
' "АЛ ҲИЛОЛ": 28.Абдуллоҳ Ал Сдаири, 4.Абдулла Ал Доссари, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 12.Ёсир Ал ШаҲрони, 14.Кастильо, 15.Носир Ал Шамрони, 20.Ёсир Ал Қаҳтони, 23.Квак Таэ Хви, 26.Дигао, 27.Сауд Харири, 29.Салим Давсари.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 30.Файз Субаиҳ, 2.Султон Ал Биши, 5.Абдуллатиф Ал Ғаннам, 7.Тиаго Невес, 16.Юсуф Ал Салим, 33.Султон Дуаййи, 36.Холид Кааби.
' Ҳакамлар: Бенжамин Жон Вильямс, Метью Креам, Ҳакан Аназ, Жарред Гаван Гиллетт (барчаси – Австралия)

Ҳакамлар эксперти: Язбек Язбек (Ливан)

Учрашув комиссари: Манирул Ислам (Бангладеш)
' Жамоамиз "Қирол Фаҳд" стадионига етиб келди.
' "Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Ал-Ҳилол БУНЁДКОР
Абдуллоҳ Ал Сдаири
Абдулла Ал Доссари
Муҳаммад Ал-Шалхуб
Ёсир Ал-Шаҳрони
Кастильо
Носир Ал-Шамрони
Ёсир Ал-Қаҳтони 65
Таэ Хви
Диаго
Сауд Харири
Абдулазиз Ал-Давсари
Тиаго Невес 65
Ҳалид Ал-Каби 83
Тўраев Акбар
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Жўраев Дилшод
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон
Пишур Александр
Шодиев Вохид
Рашидов Сардор 57
Зотеев Олег
Симоненко Сергей
Раҳматуллаев Алибобо 53
Собирхўжаев Сардор 53
Пардаев Баҳодир 57
БОШ МУРАББИЙЛАР
Энцо Троссеро Волков Александр

Видео