Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

0:1

Ал-Ҳилол

38' Салим Ал-Давсари
Учрашув бош ҳаками: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 5360.

ОЧЛ - 2014. Нимчорак финал. Сана: 07.05.2014 18:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2014 Нимчорак финал 14.05.2014 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2010 Нимчорак финал 12.05.2010 20:45 Ал-Ҳилол 3-0 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90+4' ЎЙИН ТУГАДИ. "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" 0:1
90+1' Холид Кааби майдонга тушди
90+1' Носир Ал Шамрони майдонни тарк этди
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90' Абдулазиз Давсари огоҳлантирилди
89' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари самарасиз кетмоқда. Пишурнинг тўп узатишига ҳеч ким ета олмади.
84' Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
84' Акмал Шораҳмедов майдонни тарк этди
83' Баҳодир Пардаев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ.
82' Абдуллоҳ Ал Сдаири огоҳлантирилди
81' Карлес Котонинг жарима майдонига оширган тўпи ҳеч кимга насиб этмай майдондан чиқиб кетди.
79' Бурчак тўпидан сўнг Хайрулла Каримов боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.
77' Баҳодир Пардаев майдонга тушди
77' Жавлон Иброҳимов майдонни тарк этди
76' Абдулазиз Давсари майдонга тушди
76' Муҳаммад Ал Шлҳуб майдонни тарк этди
73' Карлес Кото рақиб жарима майдони ичида тўпни тепишга шайлангунча рақиб тўпни олиб қўйди.
70' Сардор Рашидовнинг ерлатиб берилган зарбасидан сўнг тўпни Абдуллоҳ Ал Сдаири эгаллаб олди.
69' Дигао Пишурга нисбатан қўпол ўйнади, чамаси 25 метрлардан жарима тўпи.
67' Абдуллатиф Ал Ғаннам майдонга тушди
67' Ёсир Ал Қаҳтони майдонни тарк этди
64' "Ал Ҳилол"нинг қарши ҳужуми. Жавлон Иброҳимов ҳимоячиларга ёрдамга етиб келиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
59' Акмал Шораҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Дигао тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига тегди, ҳакам жим.
58' Бурчак тўпидан сўнг Султон Ал Бишининг чалқанча берган зарбаси жуда хавфли чиқди!
57' Тўп Дилшод Жўраевнинг қўлига тегди. Ҳакам жарима тўпини амалга оширди. Муҳаммад Ал Шлҳубнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев қайтарди.
55' Дигао майдон четида шифокорлардан ёрдам олиб сафга қайтди. Унинг бошини боғлаб қўйишди.
54' Рашидовнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
52' Карлес Кото майдонга тушди
52' Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
51' Рашидов чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни оширди. Дигао тўпни қайтарди
48' Ёсир Ал Қаҳтони огоҳлантирилди
47' Тайм "Бунёдкор"нинг ҳужумлари билан бошланди. Воҳид Шодиев қулай имкониятдан фойдалана олмади.
46' Иккинчи бўлим бошланди!
45+2' Биринчи бўлим якунланди.
45+1' Пишур!!! Хавфли зарба! Олександрнинг жарима майдони ичида чап оёқда ҳаволатиб берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44' Ёсир Ал Қаҳтони томонидан амалга оширилган зарба ноаниқ кетди. Вазиятни Тўраев назорат қилиб турганди.
41' Сардор Рашидов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, жуда ноаниқ!
' Ал Қаҳтони тўпни Абдулла Ал Доссарига оширди унинг зарбасини Акбар Тўраевни қайтарди, қайтган тўпни Салим Давсари дарвозага йўллади - 0:1
38' Салим Давсари 0:1
35' Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
34' Олександр Пишур белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!
28' Қаҳтони томонидан оширилган тўпни Шлҳуб дарвозага йўллади, ноаниқ.
24' "Ал Ҳилол"нинг хавфли қарши ҳужуми. Носир Ал Шамрони Хайрулла Каримовдан қочиб кетиб дарвозага зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди.
22' Олег Зотеев ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпни Пишур дарвоазага йўллади. Бироз ноаниқ!
19' Воҳид Шодиев имкониятдан фойдалана олмади.
16' Олег Зотеев! Бир дақиқани ўзида икки бор гол уриши мумкин эди, иккинчи ҳолатда тўп устунга тегиб қайтди!
13' Хавфли вазият! Сардор Рашидов жарима тўпини амалга оширди, иккинчи қаватда Пишур ғолиб чиқиб боши билан зарба берди, бироз ноаниқ. Қўшимчасига ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
12' Салим Ал Давсари 16 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
9' Сардор Рашидов рақиб жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
8' Анвар Ғофуров ажойиб пас билан Шодиевни "кўрди". Бироқ Воҳид тўпни тўхатишда хатога йўл қўйди.
7' Шодиев тўпни олдинга интилаётган Зотеевга оширди, Олегнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
5' Зотеев ўнг қанотдан олдинга ўтишга уринди, ҳимоячилар уни кутиб олишди
4' Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли вазиятни ташкил этишмади.
1' ЎЙИН БОШЛАНДИ
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
' Ҳар иккала жамоа чигалёзди машқларини давом эттиришмоқда.
' "БУНЁДКОР": 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев.
ЗАХИРА: 1.Павел Бугало, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 16.Карлес Кото, 18.Бобиржон Акбаров, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев.
' "АЛ ҲИЛОЛ": 28.Абдуллоҳ Ал Сдаири, 2.Султон Ал Биши, 4.Абдулла Ал Доссари, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 14.Кастильо, 15.Носир Ал Шамрони, 20.Ёсир Ал Қаҳтони, 23.Квак Таэ Хви, 26.Дигао, 27.Сауд Харири, 29.Салим Давсари.
ЗАХИРА: 30.Файз Субаиҳ, 5.Абдуллатиф Ал Ғаннам, 11.Абдулазиз Давсари, 16.Юсуф Ал Салим, 33.Султон Дуаййи, 36.Холид Кааби, 46.Аҳмад Шараҳили.
' Таркиблар маълум:
' Ҳакамлар: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб, Моҳд Сабри бин Мат Дауд, Азман бин Исмоил Моҳд Нафиз бин Абдулваҳоб (барчаси – Малайзия)
Назоратчи: Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим (Бахрайн)
Комиссар: Чеунг Хин Чунг (Гонг Конг)
' Ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг.
' "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Ал-Ҳилол
Тўраев Акбар
Шораҳмедов Акмал 85
Каримов Ҳайрулла
Жўраев Дилшод
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон 78
Пишур Александр
Шодиев Вохид
Рашидов Сардор
Жўраев Саҳоб 53
Зотеев Олег
Карлес Кото 53
Пардаев Баҳодир 78
Раҳматуллаев Алибобо 85
Абдуллоҳ Ал Сдаири
Абдулла Ал Доссари
Диаго
Ёсир Ал-Қаҳтони 69
Кастильо
Муҳаммад Ал-Шалхуб 78
Носир Ал-Шамрони 90
Салим Ал-Давсари
Сауд Харири
Таэ Хви
Абдулатиф Ал-Ғаннам 69
Абдулазиз Ал-Давсари 78
Ҳалид Ал-Каби 90
БОШ МУРАББИЙЛАР
Волков Александр Сами Ал-Жабер

Видео