Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:1

Фулад

90' Шодиев Вохид
74' Абдуллоҳ Карами
Учрашув бош ҳаками: Али Шабан. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 1950.

ОЧЛ - 2014. 3-тур. Сана: 19.03.2014 18:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2014 4-тур 01.04.2014 18:00 Фулад 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90+4' Ўйин тугади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Фулад" билан дуранг ўйнади - 1:1.
90+2' Олександр Пишур чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Воҳид Шодиев 10 метрдан боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1!
90+2' Воҳид Шодиев ГООООООООООООООООООООЛ. ВОҲИД ШОДИЕВ 1:1.
90' Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
86' Аюб Калантари майдонга тушди
86' Бахтиёр Раҳмони майдонни тарк этди
84' Воҳид Шодиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди
82' Сасан Ансари майдонга тушди
82' Исмоил Шарифат майдонни тарк этди
80' "Фулад"нинг тезкор ҳужуми, Анвар Ғофуров тўпни қайтариб юборди, бурчак тўпи
79' Анвар Ғофуров белгиланган жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ
77' Шаҳаб Карами огоҳлантирилди.
75' Анвар Бердиев майдонга тушди
75' Баҳодир Пардаев майдонни тарк этди
74' Абдуллоҳ Карами Карами майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди - 0:1.
72' Аюб Вали майдонга тушди
72' Саид Саларзода майдонни тарк этди
70' Олег Зотеев майдонга тушди
70' Хайрулла Каримов майдонни тарк этди
64' Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
64' Карлес Кото майдонни тарк этди
63' Исмоил Шарифат жарима майдони ичига кириб бориб осмону фалкка зарба берди
61' Рашидов ўнг қанотдан тўпни ошириб берди, Пишур тўпга ета олмади, Макани тўпга эга чиқди
59' "Бунёдкор" катта куч билан ҳужум қилмоқда, меҳмонлар қарши ҳужум тактикасини қўллашмоқда
57' Карлос Кото яна бир бор бурчакдан тўп тепади, самарасиз
56' Воҳид Шодиев тўпни эгаллаб олиб ҳужумга ўтди, аммо ҳимоячи тўпни олиб қўйди
54' Баҳодир Пардаев 20 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди
52' Шаҳаб Карими жарима майдони ичидан дарвозага ўарба берди, хавфли чиқди, аммо ноаниқ
51' "Бунёдкор" бурчак тўпини ишлаб олди, Рашидов тўпни жарима майдонига оширди, дарвозага йўлланган зарба дарвозага етиб бормади
48' Кото чап қанотдан олдинга ўтиди ва тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ
47' Сардор Рашидов чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди
46' Иккинчи бўлим бошланди
45+2' Биринчи бўлим тугади
45' Асосий вақтда 2 дақиқа қўшиб берилди
45' Шарифатнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
42' Баҳодир Пардаев жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
41' Бахтиёр Раҳмони томонидан оширилган жарима тўпидан сўнг Бугало даровзанинг тўққизлигига кириб кетаётган тўпни қайтарди! Баракалла Паша!
40' Сергей Симоненко жарима майдони ёнида Абдуллоҳ Карамини йиқитди, жарима тўпини меҳмонлар амалга оширишади
38' Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
36' Шораҳмедовнинг жарима майдонига узатган тўпини Меҳди Бадрлу қайтариш чоғида ўз дарвозабони билан тўқнашиб кетди
35' Рақиблар бурчак тўпини амалга оширишди, Рашидов тўпни қайтарди
33' Ғофуров сал қолса тўпни жарима майдони ёнида эронлик футболчига бериб қўйиши мумкин эди, Бугало тўпга эга чиқди
31' Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг эронлик футболчилар тўпга етиб кела олишмади
30' Анвар Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва рақибга нисбатан қоида бузди
28' Анвар Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва рақибга нисбатан қоида бузди
26' Бу сафар Рашидов нариги бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди, ноаниқ
25' Кото амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди
24' Анвар Ғофуров ён чизиқдан икки марта тўпни жарима майдонига узатди, иккинчи уринишдан сўнг бурчак тўпи ишлаб олинди.
23' "Фулад" вакили Суруш Рафие чамаси 25 метрлардан зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
20' Рашидов қанотдан яна бир бор жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар бу сафар ҳам ҳаво жангида ғолиб чиқишди
18' Воҳид Шодиев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ноаниқ кетди
16' Майдон эгалари кетма-кет уч марта бурчак тўпига эга бўлишди, учала сафар ҳам бесамар кетди
14' "Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди. Кото ва Рашидов тўп ёнида. Сардорнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
11' Эронликлар ташаббусни қўлга олишга уринишмоқда, қанотларда ҳужумлар ташкил этилмоқда
8' Чап қанотдан Исмоил Шарифат тўпни эгаллаб олиб зарба берди, тўп йўлига Шораҳмедов тўғаноқ бўлди
6' "Фулад"нинг позицион ҳужуми, Баҳодир Пардаев ҳимоячиларга ёрдамга етиб келди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг рақиблар ҳужумда қоида бузишди
5' Рашидовга узатилган тўпга футболчи ета олмади, эронликлар посбон тўпни ўйинга киритиб берди
2' Хайрулла Каримов жарима тўпини амалга оширди, Шодиев боши билан дарвозага зарба беришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1' УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
' Жамоалар майдонда чигалёзди машқларини бошлаб юборишди
' "БУНЁДКОР": 1.Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото, 21.Сардор Рашидов, 24.Баҳодир Пардаев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРА: 45.Акбар Тўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобуржон Акбаров, 30.Ҳасан Асқаров, 33.Олег Зотеев, 44.Миржамол Қосимов.
' "ФУЛАД": 77.Суша Макани, 2.Леандро Падовани, 5.Меҳди Бадрлу, 7.Суруш Рафие, 8.Исмоил Шарифат, 10.Абдуллоҳ Карами, 11.Бахтиёр Раҳмони, 14.Шаҳаб Карими, 21.Омид Ҳолиди, 37.Ғуломризо Ризои, 55.Саид Саларзода
ЗАХИРА: 1.Алиризо Салими, 4.Аюб Вали, 6.Меҳди Нури, 15.Леандро Чавес, 20.Аюб Калантари, 23.Сасан Ансари, 27.Суруш Саиди
' Энди эса жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
' Ҳакамлар: Али-Шабан (Кувайт), Наваф Шахин Халифа, Муҳаммад Жафар Муҳаммад (иккиси Бахрайн), Муҳтар Ал-Ярими (Яман)
Ҳакамлар эксперти: Ала Абед (Ироқ)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
' Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар билан танишинг:
' Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун ўз майдонида Эроннинг "Фулад" клуби билан баҳс олиб боради.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Фулад
Бугало Павел
Жўраев Дилшод
Каримов Ҳайрулла 70
Карлес Кото 65
Пардаев Баҳодир 75
Пишур Александр
Рашидов Сардор
Симоненко Сергей
Шодиев Вохид
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Раҳматуллаев Алибобо 65
Зотеев Олег 70
Бердиев Анвар 75
Суша Макани
Абдуллоҳ Карами
Бахтиёр Раҳмони 88
Исмоил Шарифат 82
Леандро Падовани
Меҳди Бадрлу
Саид Саларзода 73
Омид Ҳолиди
Суруш Рафие
Шаҳаб Карими
Ғуломризо Ризои
Аюб Вали 73
Сасан Ансари 82
Аюб Калантари 88
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Хусайн Фараки

Видео