Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:2

Ал-Жаиш

90' Пардаев Баҳодир
34' Нилмар
69' Нилмар
Учрашув бош ҳаками: Тома Масаки. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 3600.

ОЧЛ - 2014. 2-тур. Сана: 11.03.2014 17:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2014 6-тур 23.04.2014 22:15 Ал-Жаиш 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90+3' Учрашув якунланди. Жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
90+3' Бурчакдан ошириб берилган тўпни Пардаев дарвозага йўллади - 1:2.
90+3' БАҲОДИР ПАРДАЕВ ГОООООООООООООООООООООЛ 1:2.
90' Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди.
89' Рашидов рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди ҳакам бу вазиятда ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатди
87' Абдулқодир Адам чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, Зуҳуров ўз ўрнига қайтишга тўпни ушлаб олишга улгурди
86' Рашидов тўпни чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди, Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
85' Рами Фаёз майдонга тушди
85' Кембо Экоко майдонни тарк этди
83' Ҳозирги дақиқаларда Экоко анча фаол
81' Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди
80' Абдулқодир Адам майдонга тушди
80' Нилмар майдонни тарк этди
76' Хавфли вазият! Рашидовнинг кучли зарбасини даровзабон қайтарди, бурчак тўпидан сўнг Шодиев жарима майдони чизиғидан дарвозага зарба берди, ноаниқ
75' Муҳаммад Эл Сайид майдонга тушди
75' Мажид Муҳаммад майдонни тарк этди
73' Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Софян тўпни қўлидан чиқариб юборди ва бурчак тўпи ишлаб олинди. Сардорнинг узатиб берган тўпи ноаниқ кетди
72' Жавлон Иброҳимов майдон марказида Метнанига нисбатан қўпол ўйнади
70' Нилмар Ён чизиқдан ташлаб берилган тўпни эгаллаб олган Нилмар ўткир бурчакдан туриб дарвозани ишғол қилди - 0:2
68' Сардор Собирхўжаев майдонга тушди
68' Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
67' Сардор Рашидов ҳужумда Холид Муфтага нисбатан қўпол ўйнади
66' Аҳмад Софян огоҳлантирилди
65' Рашидовнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар бартараф этишди
63' "Ал Жаиш" посбони тўпни эгаллаб олиб ётиб олди, унга шифокорлар ёрдам беришди
60' Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
58' Мезбонлар чамаси 35 метрлардан жарима тўпига эга бўлишди, Пишурнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
56' Баҳодир Пардаев майдонга тушди
56' Олег Зотеев майдонни тарк этди
53' "Бунёдкор" иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлади, бироқ ҳозирча дарвоза ёнида хавфли вазиятлар содир бўлмади
49' Бурчак тўпини Рашидов амалга оширди, ҳаволатиб узатилган тўпни Акбаров боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
48' Карлес Кото дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўпни Софян қайтарди, Котонинг жарима майдони ичига узатган тўпини Рашидов дарвозага йўллади, бу сафар тўпни ҳимоячилар қайтаришди
47' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Ҳимоячилар томонидан қайтрилган тўпни Жавлон Иброҳимов дарвозага йўллади, ноаниқ
46' Бобиржон Акбаров майдонга тушди
46' Хайрулла Каримов майдонни тарк этди
45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ал Жаиш" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43' Экоко ва Нилмар жарима майдони ичида хавфли вазиятни юзага келтиришди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди
41' 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Кембо Экоко амалга оширди, тўпни Зуҳуров қайтарди
40' Мажид Муҳаммад рақиб жарима майдони ичига кириб кетаётганида Хайрулла Каримов томонидан тўхтатилди
38' Абдураҳмон Акбар Воҳид Шодиевга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпини Сергей Симоненко амалга оширди, ноаниқ
33' Нилмар ҳимоячилардан қочиб кетган бразилиялик футболчи Зуҳуровни ожиз қолдирди - 0:1.
31' Моҳд Метнани огоҳлантирилди
30' Рашидов яна бурчак тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди
28' Пишур боши билан шеригига оширди, Воҳид Шодиевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб этди
26' "Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми. Иккала қанотдан футболчилар олдинга ўтишди. Бироқ жарима майдони ичига узатилган тўпни қайтариб юборилди
24' Воҳид Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
21' Сардор Рашидов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг узоқ устунига тегиб дарвозага кирди ва ҳимоячига тегиб майдонга қайтди, ҳакамлар буни кўришмади, яққол гол эди
20' Хавфли вазият. Зотеев-Шодиев комбинациясидан сўнг Воҳид Шодиев тўпни жарима майдони ичига оширди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
18' Нилмар жарима майдони ичига киришга уринди, Саҳоб Жўраев тўпни олиб қўя олди
16' Жавлон Иброҳимов майдон марказида Метнанини йиқитди, жабрланувчининг ўзи жарима тўпини амалга оширди. Зарба аниқ чиқди, Зуҳуров тўпни қайтарди
13' Хайрулла Каримов Нилмарни йиқитгани учун огоҳлантирилди
12' Мажид Муҳаммад рақиб жарима майдони ичига учта ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни ушлаб олди
11' Пишур томон узатилган тўпни Олександр тўхтатди, аммо ёнидаги икки ҳимоячидан бири тўпни олиб қўйди
9' Сеулки чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, жуда ноаниқ
7' Олександр Пишур ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага кучли зарба берди, тўпни Аҳмад Софян қайтарди
5' Меҳмонлар иккита хавфли вазият содир этишди. Жарима тўпидан сўнг Воҳид Шодиев қайтарди. Чап қанотдан Кембо Экоконинг жарима майдони ичига узатган тўпини қайтаришга Зуҳуров хатога йўл қўйди. Саҳоб Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
3' Ўйин қарама-қарши ҳужумлар билан давом этмоқда. "Ал Жаиш"нинг ҳужумини қайтаргач вакилларимиз олдинга ўтишди. Бироқ Пишур тўпни олдириб қўйди
2' Пишурнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
1' Мажид Муҳаммад ҳужумда Саҳоб Жўраевни йиқитди, вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди.
' Ўйин бошланди
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
' Жамоалар майдонда чигалёзди машқларини бошлаб юборишди
' "БУНЁДКОР": 25.Муротжон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.

ЗАХИРА: 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 18.Бобиржон Акбаров, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 45.Акбар Тўраев.
' "АЛ ЖАИШ": 33.Аҳмад Софян, 7.Весам Ризиқ, 8.Юсуф Муфта, 9.Нилмар, 10.Жирес Кембо Экоко, 12.Мажид Муҳаммад, 14.Моҳд Метнани, 17.Сеул Ки, 19.Абдураҳмон Акбар, 21.Али Санад.

ЗАХИРА: 3.Абдуллоҳ Аиш, 6.Рами Фаёз, 11.Деяб Ҳассан, 15.Абдулқодир Адам, 18.Муҳаммад Эл Сайид, 20.Вагнер Ренан Рибейро, 91.Сауд Муборак.
' Энди эса жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
' Ҳакамлар: Тома Масааки, Яги Акане, Игараши Хироюки (учаласи Япония), Сивакорн Пуудом (Таиланд)
Ҳакамлар эксперти: Виктор Колпаков (Қирғизистон)
Учрашув комиссари: Камарудин Бин Саҳари (Малайзия)
' Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар билан танишинг:
' Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун ўз майдонида Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби билан баҳс олиб боради.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Ал-Жаиш
Зухуров Мурод
Жўраев Саҳоб 69
Зотеев Олег 58
Иброхимов Жавлон
Каримов Ҳайрулла 46
Карлес Кото
Пишур Александр
Рашидов Сардор
Симоненко Сергей
Шодиев Вохид
Шораҳмедов Акмал
Акбаров Бобиржон 46
Пардаев Баҳодир 58
Собирхўжаев Сардор 69
Аҳмад Софян
Весам Ризиr
Сеул Ки
Юсуф Муфта
Сауд Муборак
Нилмар 81
Моҳд Метнани
Мажид Муҳаммад 75
Жирес Кембо Экоко 86
Абдураҳмон Акбар
Али Санад
Жеддо 75
Абдулқодир Адам 81
Рами Фаёз 86
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Набил Маълуал

Видео