Учрашув тафсилоти

Ал-Фатҳ

0:0

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Ким Дон Жин. Ўйингох: Prince Abdullah Bin Jalawi.
Томошабинлар: 13200.

ОЧЛ - 2014. 1-тур. Сана: 25.02.2014 22:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2014 5-тур 16.04.2014 18:00 БУНЁДКОР 3-2 Ал-Фатҳ ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. Жамоамиз 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасини "Ал Фатҳ"га қарши сафардаги дуранг билан бошлади.
90+2' Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди, Зуҳуровга ҳимоячилар ёрдамга келишди.
90' Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
90' Муҳаммад Султон майдонга тушди
90' Муҳаммад Ҳайдар майдонни тарк этди
88' "Бунёдкор" рақибнинг ҳужумини қайтарди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни рақиб ҳимоячилари тўхтатишди.
86' Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди
85' Бадр Ал Ҳамис майдонга тушди
85' Элтон майдонни тарк этди
82' Хавфли вазият. Жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Дорис Саломо боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
81' Олег Зотеев майдонга тушди
81' Карлос Кото майдонни тарк этди
80' Майдон эгалари бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.
78' Энди "қалдирғочлар" ҳужумга ўтишди. Карлос Котонинг дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
77' Мезбонларда яхши имконият бўлди. Дорис Саломо жарима майдони ичидан туриб кучли зарба берди, Зуҳуров тўпни иккинчи уринишда ушлаб қолди.
75' Муборак Ал Асмари майдонга тушди
75' Ҳамдан Ал Ҳамдан майдонни тарк этди
71' Мезбонлар чиройли комбинация ташкил қилишди. Муҳаммад Феҳаиднинг 30 метрлардан йўлланган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
69' Муҳаммад Ҳайдар жарима майдони ичига кириб борди, Шораҳмедов тўпни ундан олиб қўйди.
67' Бобиржон Акбаров майдонга тушди
67' Хайрулла Каримов майдонни тарк этди
64' Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади, дастлаб тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Яна Шодиевнинг ўзига тегиб дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
63' Сардор Собирхўжаев майдонга тушди
63' Дилшод Жўраев майдонни тарк этди
58' Иккала жамоа ҳозирча ҳужум ташкил эта олишмаяпти.
55' Майдон марказида Фаҳад Дилшод Жўраевни йиқитди. Жарима тўпини Хайрулла Каримов амалга ошириб берди.
54' Бурчак тўпидн сўнг Воҳид Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
52' Хайрулла Каримов рақиб билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
50' Элтоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
49' Абдулазиз Юсуфнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
48' Шораҳмедовнинг хатосидан сўнг Элтон қулай вазиятга чиқиб борди. Ёрдамга Хайрулла Каримов келди.
47' Кото ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатиб берди. Рашидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди.
45+1' Дорис Саломонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43' Энди майдон эгалари кетма-кет икки марта жарима тўпини амалга оширишди.
42' Ўнг қанотдан жарима майдони ичида ошириб берилган тўпни Пишур боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
41' Жавлон Иброҳимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Карлос Кото амалга оширди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
40' "Ал Фатҳ" посбони ўз дарвозаси олдида Пишурни алдади, стадионга йиғилган мухлислар бунга ўз муносабатларини билдиришга улгуришди.
38' Саҳоб Жўраев аутдан тўпни Рашидовга узатди, бироқ Сардор уни майдонда сақлаб қола олмади.
36' Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди. Иккала жамоа ҳам ҳужумга ўта олишмаяпти.
33' "Бунёдкор" футболчилари тўпни узоқ вақт ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишди, Саҳоб Жўраевнинг оширган тўпи рақибларга бориб тушди.
30' Мезбонларнинг ҳужумлари тобора хавфли кўриниш олмоқда. Элтоннинг жарима майдонига узатган тўпи хавфли бўлди. Ҳимоячилар бу сафар ҳам рақибларга имкон қолдиришмади.
29' "Ал Фатҳ"нинг ҳужуми. Кото энди ҳимояга етиб келиб Ал Моқаҳвини йиқитди. Жарима тўпидан сўнг Шодиев боши билан тўпни қайтарди.
26' Муҳаммад Ҳайдар яна чап қанотдан олдинга ўтди. Унинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Элтон боши билан дарвозага йўллади. Тўпни Зуҳуров қайтарди.
24' Саҳоб Жўраев ён қанотдан тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни трак этди.
23' Феҳаид сариқ карточка олди
22' Дилшод Жўраев огоҳлантирилди
19' "Қалдирғочлар"нинг яна бир ҳужуми. Рашидов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни шерикларига узатди, бироқ тўпни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.
18' Мезбонлар қанотлардан жуда кўп бор тўпни жарима майдони ичига оширишмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар ўзларини кўрсатишмоқда.
16' "Ал Фатҳ" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туришибди.
15' "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми ўнг қанотдан ташкил қилинди. Карлос Котонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб қолди.
13' Воҳид Шодиев огоҳлантирилди
11' "Ал Фатҳ"нинг хавфли ҳужуми, жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Хайрулла Каримов қайтариб юборди.
8' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Чап қанот вакиллари Сардор Рашидов ва Саҳоб Жўраев олдинга ўтишди. Дарвозага берилган зарба жуда секин чиқди.
7' Элтон ва Муҳаммад Ҳайдар ҳозир ҳимоячиларга ташвиш туғдиришди. Бироқ тўп узатишда хатоликка йўл қўйилди ва ҳужум узилиб қолди.
6' Саҳоб Жўраев Ҳуссайин Ал Моқаҳвини йиқитди. Амалга оширилган жарима тўпини Зуҳуров ушлаб олди.
5' Хайрулла Каримов ҳимояда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Сардор икки бор ҳужумни қайтарди.
3' Муҳаммад Ҳайдар чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичига тўп узатди, тўп кутилмаганда дарвозага йўналди ва дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
2' Майдон эгалари ҳужумга ўтишди, Шораҳмедов ўзини кўрсатиб тўпни қайтариб юборди.
1' Ўйин бошланди
' Иккала жамоа чигалёзди машғулотларни ўтказишмоқда.
' "Шаҳзода Абдуллоҳ Бин Жалави" стадионига "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаш учун 350дан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрган.
' "АЛ ФАТҲ": 12.Али Ал Мазяди, 4.Бадр Ал Накли, 5.Жамел Аммар, 7.Ҳамдан Ал Ҳамдан (С), 8.Ҳуссаин Ал Моқаҳви, 9.Дорис Саломо, 14.М.Феҳаид, 17.Абдуллоҳ Али, 21.Муҳаммад Ҳайдар, 32.Абдулазиз Юсуф, 77.Элтон Хосе Хавьер Гомес.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 22.Абдуллоҳ Ал Овайшир, 11.Фаҳад Эссам Ал Сауд, 15.Бадр Ал Ҳамис, 25.Абдулраҳмон Ал Досари, 50.Шафи Ал Досари, 80.М.Султон, 88.Муборак Ал Асмари.
' "БУНЁДКОР": 25.Муротжон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлос Кото, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев.
' Жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
' Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун меҳмонда Саудия Арабистони чемпиони - "Ал Фатҳ" клуби билан баҳс олиб боради.
' 2014 йилдаги илк расмий учрашувимизни бошлаш арафасидамиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Ал-Фатҳ БУНЁДКОР
Али Ал-Майзади
Бадр Ал-Накли
Ҳамдан Ал-Ҳамдан 76
Хусайн Ал-Мокави
Дорис Соломо
М. Фаҳад
Алабдуллоҳ Абдуллоҳ Али
Муҳаммад Ҳайдар 90
Абдулазиз Юсуф
Элтон 84
Муборак Ал-Асмари 76
Бадр Ал-Хамис 84
М. Султон 90
Зухуров Мурод
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла 66
Жўраев Дилшод 63
Иброхимов Жавлон
Пишур Александр
Шодиев Вохид
Карлес Кото 80
Рашидов Сардор
Жўраев Саҳоб
Симоненко Сергей
Собирхўжаев Сардор 63
Акбаров Бобиржон 66
Зотеев Олег 80
БОШ МУРАББИЙЛАР
Фази Ал-Жабал Қосимов Миржалол

Видео