Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

0:0

Бурирам Юнайтед

Учрашув бош ҳаками: Абдуллоҳ Балидеҳ. Ўйингох: Bunyodkor stadium.
Томошабинлар: 11672.

ОЧЛ - 2013. Нимчорак финал. Сана: 21.05.2013 19:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 Нимчорак финал 14.05.2013 16:00 Бурирам Юнайтед 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Афсуски "Бунёдкор" ОЧЛдаги бу йилги юришини 1/8 финалда тўхтатадиган бўлди. Кузатиб борган барчага раҳмат
90+5' Учрашув якунланди.
90+1' Кармело Гонсалез огоҳлантирилди
90' Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
87' Алибобо Раҳматуллаевнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди
85' Осмар Барба ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди
85' Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
83' Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, жарима майдонига ошириб берилган тўпни Танасак Срисай боши билан дарвозага ноаниқ йўллади
79' Пратхум Чутонг огоҳлантирилди
81' Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири ўта хавфли чиқди. Анавин Жужин Зухуров билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
78' Яна бир хавфли вазият. Жасур Ҳасановнинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Камолиддин Мурзоев боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
75' Хавфли вазият! Олег Зотеевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Камолиддин Мурзоев дарвозага акробатик тарзда йўллади, ноаниқ
74' Вакилларимиз ҳар иккала қанотдан кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширишди, бундан наф чиққани йўқ
71' Анавин Жужин майдонга тушди
71' Жирават Макхаром майдонни тарк этди
69' Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
69' Марко Блажич майдонни тарк этди
66' Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
66' Игорь Таран майдонни тарк этди
62' Меҳмонларнинг иккита хавфли ҳужумини вакилларимиз бартараф этишди
60' Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Тўраев дарвозага йўллади, ноаниқ.
56' Жасур Ҳасановнинг бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
55' Олег Зотеев майдонга тушди
55' Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
53' Адисак Краисорн майдонга тушди
53' Кай Хирано майдонни тарк этди
49' Жасур Ҳасанов тўпни чап қанотдан жарима майдонига оширди Пишур тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан...
48' Кай Хирано огоҳлантирилди
47' Лутфулла Тўраев ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўпни меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди
46' Иккинчи бўлим бошланди
45+2' Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, танаффус
45+1' Артём Филипосян огоҳлантирилди
45' Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
43' Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз катта куч билан ҳужумга ташланишмоқда, меҳмонлар бутун таркиб билан ҳимояда
40' Хавфли вазият! Тўраев-Ҳасанов-Тўраев комбинациясидан сўнг Лутфулла жарима майдони ичидан дарвозага йўллади, аммо зарба унча қовушмади ва ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
39' Жасур Ҳасанов тўпни қарама-қарши қанотдаги Блажичга оширди. Марко Лутфулла Тўраевни тўп билан таъминлади, аммо рақиблар зарба беришга имкон беришмади
34' Меҳмонлар яна бир жарима тўпига эга бўлишди. Жарима майдонига ҳаволатиб етказиб берилган тўпни Хайрулла Каримов боши билан қайтариб юборди
30' "Бурирам" футболчилари жарима тўпини амалга оширишди. Жирават Макхаромнинг жарима майдонига узатган тўпини Зухуров ушлаб олишга эришди
29' Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
27' Кармело Гонсалез майдонга тушди
27' Сурия Домтайсонг майдонни тарк этди
25' Чамаси 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини Олександр Пишур дарвозага йўллади, дарвозага аниқ борган тўпни Сиварак Тедсунгноен эгаллаб олди
21' Марко Блажичга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпини Блажичнинг ўзи амалга оширди, жарима майдони ичида меҳмонлар тўпни бир амаллаб қайтариб юборишди
20' Зиратхон Бунматхан тўпни атайин қўли билан ўйнагани учун
18' Меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Кай Хиранонинг зарбаси жуда ҳам ноаниқ кетди
14' Саҳоб Жўраев тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатди, бу ерда Лутфулла Тўраев тўпни тўхтатиб орқароқда турган Пишурга оширди, аммо украиналик ҳужумчи бу ҳаракатни тушунмади
10' Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди, Зиратхон Бунматханнинг дарвоза ёнига ошириб берган тўпини Муроджон Зухуров муштлари билан қайтариб юборди
6' Таиландликлар дастлабки дақиқалардан кичик тўқнашувларда ҳам майдонга ётиб вақт чўзишга интилишмоқда
5' Яна бир ҳужум. Лутфулла Тўраевнинг пасидан сўнг Жасур Ҳасанов олдинга ташланди, аммо тўпни биринчи бўлиб меҳмонлар посбони етиб келди
4' Лутфулла Тўраевнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ
3' Сурия Домтайсонг шериклари томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага йўлади, ноаниқ. Аммо ҳакамлар футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини кўрсатишди
2' "Бунёдкор" илк дақиқадан ҳужумга ўтди, Жасур Ҳасановнинг жарима майдонига оширган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар тўпни қайтариб юборишди
1' Учрашув бошланди!
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев


ЗАХИРАДАГИЛАР:
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
21.Сардор Рашидов
33.Олег Зотеев
45.Акбар Тўраев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' “БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” ТАРКИБИ:
1.Сиварак Тедсунгноен
2.Зиратхон Бунматхан
3.Пратхум Чутонг
5.Осмар Барба
6.Танасак Срисай
8.Сучао Нутнум
13.Жирават Макхаром
15.Сурат Сукха
16.Сурия Домтайсонг
19.Кай Хирано
25.Сури Сукха


ЗАХИРАДАГИЛАР:
7.Кармело Гонсалез
11.Эккечай Самре
14.Читипат Танкланг
17.Анавин Жужин
22.Адисак Краисорн
26.Йотсапон Теангдар
32.Деннис Бушенинг

Бош мураббий: Скотт КУПЕР
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
' Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишиб олинг:

Рефери: Абдулла Дормуҳаммад Балидеҳ
Рефери ассистенти 1: Ҳасан Рашид Алзавади
Рефери ассистенти 2: Жума Муҳаммад Ал-Буршаид
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Ал-Марри (барчаси – Қатар)
Ҳакамлар эксперти: Селеражен Субраманиам (Малайзия)
Учрашуви комиссари: Бордалло Майкл Жон (Гуам)
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Бунёдкор" - "Бурирам Юнайтед" баҳси старт олади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Бурирам Юнайтед
Зухуров Мурод
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Филипосян Артём
Жўраев Саҳоб 55
Иброхимов Жавлон
Тўраев Лутфулла
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Блажич Марко 70
Таран Игорь 66
Пишур Александр
Зотеев Олег 55
Мурзоев Камолиддин 66
Раҳматуллаев Алибобо 70
Сиварук Тедсунгноен
Зиратон Бунматхан
Пратхум Чутхонг
Осмар Барба
Танасак Срисай
Сучао Нутнум
Жирават Макаром 72
Сурат Шуха
Суриа Домтайсонг 28
Кай Хирано 54
Сури Шуха
Кармело Гонсалез 28
Адисак Крайсорн 54
Анавин Жужин 72
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Скотт Купер

Видео