Учрашув тафсилоти

Бурирам Юнайтед

2:1

БУНЁДКОР

17' Анавин Жужин
76' Эккачай Сумрей
45' Таран Игорь
Учрашув бош ҳаками: Бенжамин Вильямс. Ўйингох: New I-Mobile stadium.
Томошабинлар: 18603.

ОЧЛ - 2013. Нимчорак финал. Сана: 14.05.2013 16:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 Нимчорак финал 21.05.2013 19:00 БУНЁДКОР 0-0 Бурирам Юнайтед ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Жорий мавсумдаги биринчи мағлубият Таиланд клубидан қабул қилиб олинди.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 2:1
90+3' Денис Бушенинг Майдонга тушди.
90+3' Адисак Крайсорн Майдонни тарк этди.
90+2' "Бунёдкор" аъзоларида кетма-кет вазиятлар юзага келди. Бироқ ҳеч бир зарба дарвозага боришни истамади.
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Мезбонлар яна стандарт вазиятидан тўп тепишди. Бу сафар зухуров тўпни эгаллаб олди.
87' Яна Раҳматуллаев па соширди. Бироқ Пишур зарба беришга ноқулай эди. У шунга қарамасдан тўпни Таран томон оширди. Игорь эса зарба бериш чоғида рақиб аъзосига хавфли ўйин намойиш этди.
86' Алибобо Раҳматуллаев бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончаси томон пас оширди. Бироқ бу ерда ҳеч ким йўқ эди.
85' Хафрулла Каримов Рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
83' Пишур тўпни ўзига бўйсундирди. Бироқ дарвозага тескари ҳолатда тургани учун зарба йўллай олмади.
81' Анвар Ғофуров рақиб футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Яна стандарт вазияти.
79' Рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун Игорь таран огоҳлантирилди.
78' Жасур Ҳасанов Огоҳлантирилди.
78' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
78' Марко Блажич Майдонни тарк этди.
77' Стандарт вазиятидан оширилган пасни Эккачай Сумрей боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига буриб юборди ва ҳисобни 2:1га етказди.
76' Эккачай Сумрей ГОЛ!
75' Блажич бир футболчини алдаб ўтиб, тўпни Пишурга оширишда аниқ ўйнай олмади.
74' "Бунёдкор" меҳмондаги баҳсда яна битта гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолса жуда аъло иш бўларди.
73' Олександр Пишур Майдонга тушди.
73' Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
72' Жасур Ҳасанов чиройли пас билан Мурзоевни олдинга бошлади. Бироқ Осмар Барба тўпни тўсиб қолди.
70' 11.Эккачай Сумрей Майдонга тушди.
70' Жирават Макаром 15.Сурат Шуха Майдонни тарк этди.
70' Қарши ҳужум. Жасур Ҳасановнинг жуссаси тўп учун курашда кичиклик қилиб қолди.
68' Блажич икки футболчини алдаб ўтиб, Тўраевга пас оширди. Лутфулла эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Ноаниқ
66' Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Хайрулла Каримов зарбани қайтарди.
64' Жавлон Иброхимовнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
63' Анвар Ғофуровнинг кучли зарбаси Пратхум Чутхонгнинг юраги жойлашган нуқтага тегиб, майдонга қулаб тушди.
61' Мурзоев бутун ўйин давомида кўринмади. Бироқ унинг ҳозирги зарбасини дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқта қайтарди.
60' Суриа Домтайсонг Майдонга тушди.
60' Кай Хирано Майдонни тарк этди.
58' Жасур Ҳасанов ҳимоячиларга ёрдам келиб, рақибдан тўпни олиб қўйишга эришди.
56' Зиратон Бунматхан Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
54' Таранга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигин уқтирди.
52' "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
50' Иккинчи бўлим бошларида таиландликлар бир мунча тезкорроқ ўйин намойиш этишмоқда.
48' Анавин Жужиннинг кучли зарбасини Зухуров эгаллаб олди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1
45+2' Жасур Ҳасанов бурчак зарбаси жуда хавфли тарзда амалга оширди. Дарвозабондан қайтган тўпни Тўраев қабул қилиб олиб, Таранга узатди. Игорь эса ҳаводан тушаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади - 1:1.
45+1' Игорь Таран ГООООООООООООООООООООООЛ!
45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' Анвар Ғофуров тўпни жарима майдончаси томон оширди. Бироқ тўп тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлларига келиб тушди.
41' Жасур Ҳасанов яна бир бор бурчак зарбасидан дарвозани нишонг аолди. Бу сафар ҳам бурирамликлар тўпни дарвозага яқин нуқтадан қайтариб юборишди.
39' Игорь Таран Майдонга тушди.
39' Фозил Мусаев Майдонни тарк этди.
37' Жасур Ҳасановнинг бурчак зарбаси тўппа-тўғри дарвозага йўналди. Бироқ дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборишди.
36' Тўп назорати бунёдкорчиларда. Лекин олдинга ўтиш учун рақиб имкон бермаяпти.
33' "Бурирам Юнайтед" яна ҳужумга ўтли. бу сафар йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
30' Каримов-Мусаев-Зотеев-Ҳасанов ташкил этган чиройли комбинацияни Лутфулла Тўраев давом эттира олмади.
29' Зиратон Бунматханнинг жарима зарбалир жудаям хавфли чиқмоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам у оширган пасни Зухуров аранг қайтариб қолди.
27' 15-рақамли Сурат Шуҳа Тошкентда ўтадиган жавоб баҳсида иштирок эта олмайди. Боиси ҳозирги сариқ карточка унинг мусобақадаги иккинчи огоҳлантириши бўлди.
25' Сурат Шуха Блажични чалиб чиқитгани учун огоҳлантирилди.
23' Ҳимояда кетма-кет пала-партишликлар кузатилмоқда. Филипосяннинг ҳатоси қимматга тушишига бир баҳя қолди. Зухуров қаҳрамонлик кўрсатди.
21' Голдан сўнг стадион жудаям жонланди.
20' "Бунёдкор"нинг ўйини ёмон эмас. Вазиятлардан унумли фойдаланилса ижобий натижа билан бемалол қайтса бўлади.
18' Жарима майдончаси томон оширилган пасни Анавин Жужин боши билан секингина дарвозамизга тўғрилаб, учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0!
17' Анавин Жужин ГОЛ!
16' Бурчакдан оширилган тўпни Зухуров қўлларида уриб юборди.
14' Жасур Ҳасанов Олег Зотеев бир-бирларини яхши қўллашиб, комбинация ташкил этишди. Бироқ рақиб футболчилари ҳужумни тўхтатиб қўйишди.
12' Зухуров хавфли зарбани майдон ташқарисига чиқариб юборди.
11' "Бурирам Юнайтед"нинг қарши ҳужуми. Хайрулла Каримов тўпни қайтарди.
10' Блажич ўнг қанотда икки футболчини ортда қолдириб, Тўраев томон тўп оширди. Лутфулланинг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади.
09' Зиратон Бунматханнинг жарима зарбаси ўта хавфли чиқди. Муроджон Зухуров зарбани қайтарди.
07' Тўраев ва Зотеев кутилмаганда тўпни рақиб футболчисига бериб қўйишди. Бахтимизга рақибннг ҳужуми жонланмай қолди.
06' Ўйинни бошланиши ҳозирча ёмон эмас.
04' Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
03' Тўраевнинг суперпасидан сўнг Жасур ҳасановни қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ Жасурнинг Мурзоев томон оширган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
02' Дастлабки дақиқаларда бунёдкорчилар тўпни ўз назоратларини ушлаб туришди ва тезлик билан ҳужумга ўтишди. Бироқ Лутфулла Тўраев ҳужумни жонлантира олмади.
01' Диққат, ўйин бошланди!!!
' Ўйинни "ыалдирғочлар" бошлаб беришадиган бўлишди.
' "Бунёдкор" оқ, "Бурирам Юнайтед" кўк рангли либосларда майдонга тушиб келишмоқда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли кийимларда.
' Футболчилапр майдонга чиқиб келишга шай ҳолатда туришибди.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига йўл олишмоқда.
' Об-ҳаво ҳарорати 36 даража иссиқ!
' “БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” – “БУНЁДКОР” УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ:
Рефери: Бенжамин Жон Вильямс
Рефери ассистенти 1: Меттью Жеймс
Рефери ассистенти 2: Аназ Хакан
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (барчаси – Австралия)
Ҳакамлар эксперти: Субҳиддин бин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Учрашуви комиссари: Давлатмурод Исломов (Тожикистон)
' Мезбонлар таркибидаги 15-рақамли Сурат Шуҳа ва 25-рақамли Сури Шуҳа эгизаклар.
' “БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” ТАРКИБИ:
1.Сиварук Тедсунгноен
2.Зиратон Бунматхан
3.Пратхум Чутхонг
5.Осмар Барба (сардор)
6.Танасак Срисай
13.Жирават Макаром
15.Сурат Шуха
17.Анавин Жужин
19.Кай Хирано
22.Адисак Крайсорн
25.Сури Шуха

ЗАХИРАДАГИЛАР:
26.Ясапул Тиангда
11.Эккачай Сумрей
14.Читипат Занкланг
16.Суриа Домтайсонг
18.Аттапонг Нупром
23.Антони Ампаипитаквунг
32.Денис Бушенинг

Бош мураббий: Скотт Купер
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
14.Алибобо Раҳматуллаев
21.Сардор Рашидов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал биринчи учрашувлари доирасидаги "Бурирам Юнайтед" - "Бунёдкор" баҳси старт олади.
' Бурирамдан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Бурирам Юнайтед БУНЁДКОР
Сиварук Тедсунгноен
Зиратон Бунматхан
Пратхум Чутхонг
Осмар Барба
Танасак Срисай
Жирават Макаром
Сурат Шуха 70
Анавин Жужин
Кай Хирано 60
Адисак Крайсорн 90
Сури Шуха
Денис Бушенинг 90
Эккачай Сумрей 70
Суриа Домтайсонг 60
Зухуров Мурод
Каримов Ҳайрулла
Зотеев Олег
Иброхимов Жавлон
Блажич Марко 78
Мурзоев Камолиддин 73
Мусаев Фозил 39
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Ғофуров Анвар
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Таран Игорь 39
Пишур Александр 73
Раҳматуллаев Алибобо 78
БОШ МУРАББИЙЛАР
Скотт Купер Қосимов Миржалол