Учрашув тафсилоти

Поханг Стилерз

1:1

БУНЁДКОР

90' Парк Сун-Хо
79' Пишур Александр
Учрашув бош ҳаками: Банжар Ал-Досари. Ўйингох: “Стильярд”.
Томошабинлар: 7537.

ОЧЛ - 2013. 6-тур. Сана: 30.04.2013 15:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 2-тур 13.03.2013 17:00 БУНЁДКОР 2-2 Поханг Стилерз ҳисобот
ОЧЛ - 2012 6-тур 16.05.2012 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Поханг Стилерз ҳисобот
ОЧЛ - 2012 2-тур 20.03.2012 15:30 Поханг Стилерз 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 30.09.2009 19:00 Поханг Стилерз 4-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 23.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-1 Поханг Стилерз ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' "Бунёдкор" Похангда дуранг натижа қайд этиб, гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1.
90+3' Ҳисоб тенглашди. Бироқ бу натижа "Бунёдкор"ни кейинги босқичга чиқиши учун етарли.
90+3' ГОЛ!
90+2' Айтиб ўтамизки, Акмал Шораҳмедов кейинги учрашувни ўтказиб юборади. Унинг сариқ карточкалари сони иккитага етди.
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Но Жун Бюнгнинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
90' Акмал Шораҳмедов Рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун огоғлантирилди.
89' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
89' Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
87' Вақт якунланиб бормоқда. Бу натижа "Бунёдкор"ни гуруҳда биринчи ўринда якунлаши учун етарли бўлади.
85' Ким Ил Вон Ким Ил Вон сариқ карточка билан жазоланди.
84' "Поханг Стилерз"нинг хавфли ҳужуми жуда ҳам хавфли чиқди. Баэ Сук Чуннинг зарбаси ноаниқ чиқди.
82' Жуда керакли гол, жуда ҳам керак пайтда урилди!
81' Алибобо Раҳматуллаев яна бир тезкор қарши ҳужумни бошлади. Бироқ у сўнгги пасни оширишда аниқ ўйнай олмади.
80' Лутфулла Тўраев тўпни Алибобо Раҳматуллаевга узатди. Али эса тезлик билан тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. Дилшод Жўраевдан ўтган тўпни Олександр Пишур яқин масофадан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
79' Олександр Пишур ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
78' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
78' Игорь Таран Майдонни тарк этди.
77' "Поханг Стилерз" аъзолари бутун жамоа бщлиб ҳужумга ўтмоқда.
75' "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
74' Но Жун Бюнгнинг кучли зарбасини Нестеров муштлари билан қайтариб юборди.
72' Бурчакдан оширилган тўпни Ким Ил Вон боши билан дарвозага йўллади. Жуда ҳам хавфли вазият. Яхшиямки, бахтимизга рақиб футболчисининг зарбаси ноаниқ чиқди.
71' Игорь Таран рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумни бошлаётган паллада ҳакам хуштагини чалди ва жарима зарбаси белгилади.
67' Сардор Рашидовнинг жарима зарбасидан ошириб берган пасини Олександр Пишур дарвозага боши билан йўллашга ҳаракат қилди. Бироқ зарба кўнгилдагидек чиқмади.
66' Ким Хо Даэ Марко Блажичга қарши қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
65' Баэ Сук Чун Майдонга тушди.
65' Хванг Су Жи Майдонни тарк этди.
64' Сардор Рашидов Майдонга тушди.
64' Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
63' "Бунёдкор" таркибида ўзгариш бўлиши кутиляпти.
61' Ҳимоячиларимиздан тартибли ўйин намойиш этиш талаб этилади.
59' Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди
59' Шин Хун Кванг Сариқ карточка олди
57' Пишурнинг зарбаси ноаниқ чиқди
56' Жасур Ҳасановга нисбатан майдон эгалари вакили қоида бузди. Чамаси 20 метрлардан жарима тўпи белгиланди
54' Но Жун Бюнг томонидан йўллаган зарба хавфли чиқди, аммо Нестеров ўзини кўрсатди
50' Дилшод Жўраевнинг кучли зарбаси жудаям хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.
49' Хванг Су Жи Олександр Пишурга нисбатан ўйин қоидасини бузиб, сўнг тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.
46' Ким Да Сол Майдонга тушди.
46' Шин Ёнг Хва Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:0
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' Хозиргина захирадан майдонга тушган Но Жун Бюнг қарши ҳужумга ўтди ва кучли зарба йўллади. У тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
41' "Бунёдкор" аъзолари яхши вазиятлар яратишмоқда. Ҳозирча гол кўрганимизча йўқ.
38' Дилшод Жўраевнинг чамаси 35 метрлар узоқликдан жарима зарбасидан йўллаган тўпи озгина ноаниқ кетди.
36' Учрашув жуда тезкор суратда ва анчайин хавфли ҳужумларга бой бўлмоқда.
32' Рақиб бош мураббийининг ўйинга қўллаган режаси бироз ўзгарса керак. Чунки у ўз шогирдини бу қадар тез жароҳат олиб майдонни тарк этишини сира ҳам хоҳламаган бўлса керак.
31' Но Жун Бюнг Майдонга тушди.
31' Ко Юл Му Майдонни тарк этди.
29' Лутфулла Тўраев кучли зарба билан Шин Хва Ёнгни текшириб кўрди. Лекин Лутфулланинг зарбасига аниқлик етишмади.
26' Парк Хо Сеонгнинг бош билан йўллаган зарбасини яқин масофадан Нестеров қайтаришга эришди. Баракалла Игнатий!
24' Олександр Пишур ҳисобни очишга жуда яқин келди. Афсуски унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
23' Мана энди жамоалар очиқ ўйин намойиш этишни бошлашди.
22' Ли Жу Мёнгнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди.
20' Дилшод Жўраев жуда ажойиб ҳаракатлари билан икки футболчини ортда қолдирди ва кучли зарба билан дарвоза томон хавф солди. Бирозгина ноаниқ.
17' Анвар Ғофуров деярли 90 фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
12' Жамоалар эхтиёткорроқ ўйин намойиш этишмоқда.
09' Ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда.
05' Жин Сунгнинг кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этди.
03' "Бунёдкор" аъзолари тўпни ўз назоратлари остида ушлаб туришди ва кутилмаганда меҳмонларга тўпни бериб қўйишди. Яхшиямки, қарши ҳужумни Анвар Ғофуров бартараф этди.
01' Илк ҳужум ва илк хавфли вазият. Блажич тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан ушлаб олди.
01' Диққат!!! Учрашув бошланди. Ўйинни "қалдирғочлар" бошлаб беришди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР:
Рефери: Банжар Муҳаммад Ал-Досари
Рефери ассистенти 1: Салим Рашид Ал-Наими
Рефери ассистенти 2: Саад Муҳаммад Алшамари (барчаси - Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Ву Минч Три (Вьетнам)
Ҳакамлар эксперти: Лиу Тиежун (Хитой)
Учрашув комиссари: Хироши Фукуда (Япония)
' "ПОХАНГ СТИЛЕРЗ" ТАРКИБИ:
1.Шин Ёнг Хва
3.Ким Сеок Гванг
17.Шин Хун Кванг
13.Ким Ил Вон
14.Ким Хо Даэ
9.Хванг Су Жи
8.Хванг Сунг Жин
26.Чо Хо Чан
29.Ли Жу Мёнг
11.Парк Хо Сеонг
18.Ко Юл Му

ЗАХИРАДАГИЛАР:
2.Парк Чул Хи
4.Баэ Ги Сеул
7.Баэ Сук Чун
22.Но Жун Бюнг
24.Ким Даэ Сеунг
31.Ким Да Сол (дарвозабон)
36.Мун Жин Чанг

Бош мураббий: Сунг Хон Хванг
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров (дарвозабон)
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
21.Сардор Рашидов
24.Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Поханг Стилерз" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Жанубий Кореянинг Поханг шаҳридаги "Стильярд" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Поханг Стилерз БУНЁДКОР
Шин Хва-Йон 46
Шин Хун Квак
Ким Ил Вон
Даэ Хо Ким
Хванг Жин Сунг 66
Сун Жу Парк
Чо Чан-Хо
Мёнг Жу Ли
Парк Сун-Хо
Му Ёл Ко 31
Хванг Жи Су
Бюнг Жун Но 31
Да Сол Ким 46
Чун Сук Баэ 66
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Филипосян Артём
Зотеев Олег
Жўраев Дилшод 89
Блажич Марко
Тўраев Лутфулла
Ҳасанов Жасур Орзиқулович 64
Таран Игорь 78
Пишур Александр
Рашидов Сардор 64
Раҳматуллаев Алибобо 78
Мурзоев Камолиддин 89
БОШ МУРАББИЙЛАР
Хван Сун-Хон Қосимов Миржалол