Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

0:0

Санфречче Хиросима

Учрашув бош ҳаками: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад. Ўйингох: Bunyodkor stadium.
Томошабинлар: 8448.

ОЧЛ - 2013. 5-тур. Сана: 23.04.2013 18:30.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 1-тур 27.02.2013 15:00 Санфречче Хиросима 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90+4' Учрашув якунланди. "Бунёдкор" - "Санфречче Хиросима" 0:0. Эътиборингиз учун раҳмат
90+3' Хавфли вазият! Дарвозага берилган зарба ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди, тўпни дарвозага тўғирлаб қўядиган футболчи топилмади
90+2' Рақиб футболчиси жарима майдонимиз ичида йиқлиб тушди, ҳакамлар бу сафар ҳам ўйин давом эттирилиши кераклигини кўрсатишди
90+1' Такахаранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб юборди
89' Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
86' Мурзоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини кўрсатди
85' Дилшод Жўраев сариқ карточка олди
83' Казухико Чибо майдонга тушди
83' Сена Инами майдонни тарк этди
80' Хавфли вазият! Зотеевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Мурзоев дарвозага йўллади, бу сафар дарвоза чизиғи устида турган ҳимоячи тўпни қайтариб юборди!
78' Алибобо Рахматуллаев майдонга тушди
78' Марко Блажич майдонни тарк этди
76' Қарши ҳужум. Тўраев тўпни Мурзоевга оширди, ўнг қанотдан олдинга ўтган Камолиддин тўпни яна Лутфулланинг ўзига қайтарди, аммо тўп узатилиши бироз кучлироқ бўлди...
75' Меҳмонларнинг ҳужуми, ўнг қанотдан жарима майдонимизга оширилган тўпни Игнатий Нестеров қайтариб юборди
73' Хавфли вазият. Мурзоев-Пишур комбинациясидан сўнг Мурзоев дарвозага зарба берди, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди
72' Наоки Ишихара майдонга тушди
72' Ли Даэ Хун майдонни тарк этди
67' Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Нестеров баланд сакраб тўпни ушлаб олди
65' Майдонга тушган Дилшод Жўраевнинг зарбаси ноаниқ чиқди
63' Ёжиро Такахаги майдонга тушди
63' Хайао Кавабе майдонни тарк этди
63' Дилшод Жўраев майдонга тушди
63' Жавлон Иброхимов майдонни тарк этди
61' Меҳмонлар тўпни ўзларида ушлаб туриб ҳужумга ўтишмоқда
59' Майдонга тушишга Дилшод Жўраев тайёргарлик кўрмоқда
55' Акмал Шораҳмедов тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларимиз тўпни дарвозага йўллай олишмади, меҳмонлар ҳимоячилари тўпни қайтариб юборишди
52' Хайрулла Каримов сариқ карточка олди
51' Бурчакдан узатилан тўпни дарвозабон Нишикава ушлаб олди
50' Пишур рақиблардан тўпни олиб қўйиб ҳужум бошлади, Тўраевнинг пасидан сўнг Ғофуров дарвозага зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
49' Парк Хюнг Жин ўйиндаги илк сариқ карточкани олди
47' Илк зарбани Мурзоев берди, аммо Камолиддиннинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
46' Иккинчи бўлим бошланди
45+1' Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб очилмади
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44' Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, хавфли вазият содир бўлди, аммо зарба ўхшамади, якунда эса Хайрулла Каримов тўпни жарима майдонидан чиқариб юборди
41' Ғофуровнинг узатган тўпини Мурзоев кўкраги билан тўхатиб олиб зарба беришга уринди, аммо икки ҳимоячи ҳужумчимизга имкон беришмади
40' Акмал Шораҳмедовнинг қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Пишур қабул қилди, аммо зарба бера олмади
37' Рақиб футболчисининг боши ёрилган кўринади, унга шифокорлар ёрдам беришди
34' Мурзоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди
32' 30 метрлардан белгиланган жари тўпини Олександр Пишур амалга оширди, кучли йўлланган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди
30' Ҳужум вақтида Мурзоев кутилмаганда тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам ўйинни тўхатди
27' Меҳмонларнинг ҳужуми. Сена Инамининг зарбасини Нестеров жонбозлик кўрсатиб қайтариб қолди
26' Гуруҳнинг иккинчи ўйини якунланди. "Бейцзин Гоан" - "Поханг Стилерс" 2:0
24' Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Лутфулла Тўраев жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, ноаниқ
23' Парк Хюнг Жин томонидан чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпни Гакуто Нотсуда дарвозага йўллашга уринди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди
23' Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
23' Фозил Мусаев жароҳати туфайли майдонни тарк этди
20' Мусаев-Блажич комбинациясидан сўнг Марко тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўп Пишургача етиб боришига йўл қўйишмади
18' Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишга интилишди, аммо Акмал Шораҳмедов рақибнинг тезкор ҳамласини тўхтатиб қолишда жонбозлик кўрсатди
16' Тўп бир неча дақиқалардан буён "Бунёдкор" футболчиларида, аммо ҳозирча ҳужумга ўтилмаяпти
10' Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Хироки Мизумото томонидан бош билан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
7' Вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди, Жавлон Иброхимов чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдони ичида турган Блажичга тўпни оширди, Марко икки рақибни ортда қолдириб зарба берди, аммо чап оёқда йўлланган зарба кучсиз чиқди
5' "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Лутфулла Тўраевнинг оширган тўпи Пишурга етиб бормади
3' Хайао Кавабе томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди
2' Майдон эгалари бурчак тўпига эга бўлишди, аммо узатилган тўп ноаниқ бўлди
1' Учрашув бошланди
' «БУНЁДКОР»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич, 8.Жавлон Иброхимов, 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев, 33.Олег Зотеев.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 9.Игорь Таран, 14.Алибоб Рахматуллаев, 17.Камолиддин Мурзоев, 19.Жасур Ҳасанов, 25.Муротжон Зухуров.
' «САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА»: 1.Шусаки Нишикава, 2.Хванг Сеокхо, 4.Хироки Мизумото, 15.Томотака Окомото, 17.Парк Хюнг Жин, 19.Ли Даэ Хун, 24.Гакуто Нотсуда, 26.Сена Инами,
33.Цукаса Шиотани, 35.КОжи Накажима, 37.Хайао Кавабе
ЗАХИРАДАГИЛАР: 5.Казухико Чибо, 9.Наоки Ишихара, 10.Ёжиро Такахаги, 13.Такуя Масуда, 16.Сатору Ямагиши, 23.Кота Самешима, 34.Казуя Мияхара.
' Рефери: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад
Рефери ассистенти 1: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла Алҳаммади
Рефери ассистенти 2: Камол Зайед Давуд Салмон
Тўртинчи ҳакам: Аммар Али Абдулла Жума Алнаиби (барчаси – БАА)
Ҳакамлар эксперти: Ал-Траифи Али Аҳмад (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари: Бенжамин Тан Тионг Менг (Сингапур)
' Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Санфречче Хиросима" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Санфречче Хиросима
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Филипосян Артём
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Тўраев Лутфулла
Мусаев Фозил 22
Иброхимов Жавлон 61
Зотеев Олег
Блажич Марко 74
Пишур Александр
Мурзоев Камолиддин 22
Жўраев Дилшод 61
Раҳматуллаев Алибобо 74
Нишикава Шусаку
Хироки Мизумото
Цукаса Шиотани
Сеок Хо Хванг
Хёнг Жин Парк
Кожи Накажима
Томотака Окамото
Гакуто Ноцуда
Даэ Хеон Ли 63
Кавабе 72
Инами 83
Йоиро Такахаги 63
Наоки Ишихара 72
Казухико Чиба 83
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Мориясу Хажиме

Видео