Учрашув тафсилоти

Нефтчи

1:2

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Тўхтасинов Темур. Ўйингох: "Истиқлол".
Томошабинлар: 1128.

Ўзбекистон кубоги - 2017. Чорак финал. Сана: 30.06.2017 18:30.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2017 Чорак финал 27.07.2017 19:00 БУНЁДКОР 3-1 Нефтчи ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2010 Ярим финал 04.07.2010 17:00 БУНЁДКОР 4-1 Нефтчи ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2010 Ярим финал 30.06.2010 17:00 Нефтчи 2-3 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2.
90' +5 Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Миржамол Қосимов ГООООООЛ! Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва Қосимов томон тўп узатди. Қосимов осонлик билан ҳисобни 1:2га оширди.
84' Икромов тепган тўпни Юсупов қайтарди. Қайтган тўпга Чемиртан зарба берди. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.
79' Фарруҳ Икромов Майдонга тушди.
79' Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди
77' Мўйдинжон Мамазулунов Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Мўйдинжон Мамазулунов огоҳлантирилди.
74' Шомуродов-Чемиртан-Ҳамдамов комьинацияси чиройли чиқди. Достонбекнинг якуний зарбасини Юсупов бартараф этди.
72' "Бунёдкор"да ҳисобни ошириш учун имконият бўлди. Шомуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
70' Музаффар Музаффаров Пенальтидан Музаффаров ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
70' Акрамжон Комилов Хавфни бартараш этиш чоғиди Акрамжон Комилов тўпни қўли билан ўйнади ва "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди.
66' Вадим Чемиртан Майдонга тушди.
66' Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
62' Аббосбек Махсталиев Майдонга тушди.
62' Фурқатжон Ҳасанбоев Майдонни тарк этди.
61' Нурилло Тўхтасинов Майдонга тушди.
61' Давронбек Умиров Майдонни тарк этди.
59' Ҳамдамовда гол уриш учун яна бир имконият бўлди. Бу сафар Достонбек тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
56' Мўйдинжон Мамазулунов ва Бахтиёржон Ёқубов Майдонга тушишди.
56' Ризо Айвазов ва Исломхон Тошпўлатов Майдонни тарк этишди.
55' Қосимов олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Юсупов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
50' Нурматов узатган тўпни Ҳамдамов дарвозага йўллади. Юсупов тўпга эга чиқди.
47' Асқаралиевнинг чамаси 28 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Зуҳуров бартараф этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди.
45' +1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' Достонбек Ҳамдамов ГОООООООЛ! Достонбек Ҳамдамов жарима майдончаси ичига кириб кирмасдан ўта кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1.
35' Дилёрбек Эрматов Қўполлик ишлатгани учун Дилёрбек Эрматов огоҳлантирилди.
34' Муроджон Зуҳуровга қойил! У узоқ масофадан йўлланган зарбани катта қийинчилик билан бартараф этди.
33' Зуҳуровнинг маҳорати "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.
30' Элдор Шомуродов бу сафар чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Юсупов тўпни эгаллаб олди.
26' Шомуродовна яна бир имконият. Бу сафар ҳам Элдор тўпни дарвозабоннинг қўлларига тепди.
24' Ҳамдамов биргина қулай пас билан Шомуродовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Афсуски Элдор имкониятдан фойдалана олмади.
21' Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпини Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
18' "Бунёдкор"нинг чиройли комбинацияси. Якуний зарбани Иброҳимов йўллади. Юсупов ўз ўрнида.
13' Жарима зарбаси. Қосимов тепган тўп жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди.
09' Музаффаровнинг чамаси 24 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
07' "Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми. Айвазов бирга-бир вазиятга чиқди ва ноаниқ зарба берди.
06' Ҳаммаси жойида Дилшодбек Аҳмадалиев сафга қайтди.
04' Аҳмадалиев жароҳат олгани боис ўйин маълум вақтга тўхтаб қолди.
02' Дастлабки дақиқаларда фарғоналиклар тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
01' ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
' "Бунёдкор" қизғиш, "Нефтчи" яшил-оқ либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимларда.
' ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Назоратчи: Игорь Нехочин
' ҲАКАМЛАР: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов (барчаси - Андижон)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров (С)
2.Рустамжон Ашурматов
4.Акрамжон Комилов
8.Жовлон Иброҳимов
9.Шаҳзодбек Нурматов
10.Элдор Шомуродов
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Дилшодбек Аҳмадалиев
28.Давронбек Умиров
29.Отабек Шукуров
44.Миржамол Қосимов

ЗАХИРА:
55.Элдор Адҳамоав
11.Вадим Чемиртан
15.Фарруҳ Икромов
16.Алишер Саноев
19.Нурилло Тўхтасинов
31.Миржаҳон Мираҳмадов
97.Жавоҳир Эсонқулов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' "НЕФТЧИ" ТАРКИБИ:
1.Ўткир Юсупов
5.Ҳамза Каримов (С)
15.Хусниддин Ғофуров
17.Музаффар Музаффаров
20.Дилёрбек Эрматов
21.Мухсинжон Убайдуллаев
22.Фурқатжон Ҳасанбоев
44.Аброрбек Исмоилов
56.Ризо Айвазов
87.Исломжон Тошпўлатов
88.Хуршидбек Асқаралиев

ЗАХИРА:
16.Абдумавлон Абдужалилов
6.Бахтиёржон Ёқубов
8.Умиджон Қодиров
10.Мўйдинжон Мамазулунов
11.Аббосбек Махсталиев
30.Саиджон Абдужабборов
82.Шодиёр Хожиматов

Бош мураббий: Вадим АБРАМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви соат 18:30да бошланади.
' Бугун ушбу арена мамлакат кубоги чорак финали биринчи учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсига мезбонлик қилади.
' Фарғонадаги "Истиқлол" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Нефтчи БУНЁДКОР
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол