Учрашув тафсилоти

Шўртан

0:2

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Бобомуродов Рустам. Ўйингох: Марказий "Шўртан" стадиони.
Томошабинлар: 4541.

Ўзбекистон кубоги - 2017. Нимчорак финал. Сана: 22.05.2017 18:00.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2017 Нимчорак финал 31.05.2017 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Шўртан ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Нимчорак финал 05.07.2012 20:53 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Нимчорак финал 11.06.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Шўртан ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2010 Финал 18.08.2010 21:30 БУНЁДКОР 1-0 Шўртан ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2009 Чорак финал 10.06.2009 18:00 БУНЁДКОР 2-1 Шўртан ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Бунёдкор" нимчорак финалнинг биринчи учрашувда "Шўртан"ни сафарда 2:0 ҳисобида енгди.
90+3' Ғулом Раҳмоновнинг узоқ масофадан йўллаган бурама зарбасини Зуҳуров катта қийинчилик билан бартараф этди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Чемиртаннинг чамаси 27 метрлардан тепган тўпини Туробов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
87' Шомуродов ҳисобни 0:3га оширишга яқин эди. Бироқ у яқин масофадан дарвозани ишғол қилолмади.
86' Нурилло Тўхтасинов Майдонга тушди.
86' Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
85' Юсуф Бўриев Майдонга тушди.
85' Саидкамол Акбаров Майдонни тарк этди.
83' Шомуродовнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Фарруҳ Икромов бир уринишда дарвозага тўғрилаб, ҳисобни 0:2га оширди.
82' Фарруҳ Икромов ГОООООООООООООООООЛ!!!
73' Чемиртаннинг пасидан сўнг Ҳамдамов ўткир бурчак остида дарвозабон билан яккама-якка қолди ва узоқ бурчакни нишонга олди.
72' Достонбек Ҳамдамов ГООООООООООООООООООЛ!
70' Вадим Чемиртан Майдонга тушди.
70' Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
66' Зафар Полвонов Майдонга тушди.
66' Қадамбой Нурметов Майдонни тарк этди.
61' Фарруҳ Икромов Майдонга тушди.
61' Миржамол Қосимов Майдонни тарк этди.
58' Ғуломхўжаев чамаси 30 метрлардан тўпни тўғри дарвозага тепди. Зуҳуров қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
56' Маъруфжон Муродов Майдонга тушди.
56' Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
56' Қосимовнинг бурчакдан оширган тўпи тўппа-тўғри дарвозага йўналди. Сўнгги паллада Туробов тўпни қайтарди.
52' Лазиз Убайдуллаев зарба берадиган вазиятга чиқди. Аммо у чамаси 12-14 метрлардан мўлжалда адашди.
49' Аҳмадалиев оширган тўпни Қосимов боши билан дарвозага йўллади. Бироқ ҳимоячилар тўпни дарвозага киришига йўл қўйишмади.
48' Шомуродовдан ерлатиб пас қабул қилиб олган Ҳамдамов тўпни тўғри дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
46' Икинчи бўлим бошланди.
' Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ - 0:0.
45' +1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
36' Ҳамадамов чамаси 30 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза тўққизлигига кириб кетаётган паллада Туробов тўпни қайтарди.
33' "Бунёдкор"да иккита қулай вазият бўлди. Аввалига Ҳамдамов, кейин Нурматов ҳужумни самарали якунлай олмади.
30' Шукуров-Аҳмадалиев комбинациясидан сўнг Дилшодек узатган тўпни Нурматов боши дарвоза томон тўғрилашга ҳаракат қилди. Ноаниқ.
20' "Бунёдкор" вакиллари тўпни ўзларида назорат қилиб, яхшигина ташаббусга эга бўлиб туришибди. Бироқ гол уриш бўйича ҳозирча тенглик.
15' Отақуловнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Нурметов яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади.
08' Ҳамдамовда имконият бўлиши мумкин эди. Аммо Достонбекни иккита ҳимоячи "ёпиб" қўйди.
03' "Бунёдкор" ХАВФЛИ ВАЗИЯТ яратди. Нурматов дарвоза яқинида бўш турган шериги Ҳамдамовга тўпни аниқ етказиб бера олмади.
01' ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
' ҲАКАМЛАР: Р.Бобомуродов, О.Жумаев, Р.Самандаров (барчаси - Навоий), Н.Қосимов (Қарши)
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент)
' "ШЎРТАН" ТАРКИБИ:
25.Алибек Туробов
2.Саидкамол Акбаров
3.Азиз Ғуломхўжаев
4.Жамол Отақулов
12.Лазиз Убайдуллаев
14.Умар Эшмуродов (С)
15.Обид Жўрабоев
17.Ғулом Раҳмонов
18.Элдор Бойматов
27.Сардор Собирхўжаев
29.Қадамбой Нурметов

ЗАХИРА:
1.Элдор Тожибоев
11.Зафар Полвонов
19.Маъруфжон Муродов
20.Шаҳзодбек Хурсанов
21.Сирож Ҳамроев
23.Юсуф Бўриев
88.Акмал Холматов

Бош мураббий: Ихтиёр КАРИМОВ
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров (С)
2.Рустамжон Ашурматов
4.Акрамжон Комилов
8.Жовлон Иброҳимов
9.Шаҳзодбек Нурматов
10.Элдор Шомуродов
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Дилшодбек Аҳмадалиев
28.Давронбек Умиров
29.Отабек Шукуров
44.Миржамол Қосимов

ЗАХИРА:
45.Дилшод Ҳамроев
5.Жавлон Мирабдуллаев
11.Вадим Чемиртан
15.Фарруҳ Икромов
19.Нурилло Тўхтасинов
20.Сардорбек Азимов
97.Жавоҳир Эсонқулов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан кейин мамлакат кубоги 1/8 финали биринчи учрашувлари доирасидаги "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Ғузор шарҳидаги "Шўртан" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Шўртан БУНЁДКОР
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол