Матч-центр

Нефтчи

0:3

БУНЁДКОР

35' Кападзе Тимур
77' Раджабов Анвар
90' Раджабов Анвар
Реферее матча: Серазетдинов Виктор. Стадион: Центральный стадион Фергана.
Зрители: 15022.

Высшая лига - 2010. 20-тур. Дата: 18.09.2010 18:00.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 21-тур 15.09.2017 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2017 6-тур 16.04.2017 17:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 16-тур 03.08.2016 19:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 1-тур 05.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2015 22-тур 20.09.2015 17:00 Нефтчи 2-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 7-тур 02.05.2015 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2014 24-тур 25.10.2014 15:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 11-тур 05.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2013 17-тур 26.08.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2013 10-тур 31.05.2013 17:00 Нефтчи 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 16-тур 18.08.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2012 11-тур 21.06.2012 19:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2011 23-тур 15.10.2011 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2011 4-тур 01.04.2011 17:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2010 7-тур 02.05.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2009 28-тур 31.10.2009 16:00 БУНЁДКОР 5-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2009 3-тур 23.03.2009 17:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 29-тур 18.11.2008 14:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 2-тур 06.03.2008 15:00 БУНЁДКОР 3-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2007 16-тур 06.08.2007 19:00 Нефтчи 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2007 15-тур 26.06.2007 00:00 БУНЁДКОР 0-0 Нефтчи ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Барчангизни ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз.
' Ўйин якунланди. Ҳисоб 0:3.
90+3' Қарши ҳужум. Анвар Ражабов дарвозабонни алдаб ўтиб, осонлик билан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.
90+3' Зарбани Гочгулиев боши билан қайтариб қолди.
90+3' "Нефтчи"нинг ҳисобни қисқартиришга сўнгги умиди. Жарима зарбаси тепишмоқда.
90+2' Қўшимча дақиқалар тўлиқ "Бунёдкор"нинг ҳужумлари асосида ўтяпти.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
88' Ҳикмат Ҳошимов Майдонни тарк этди.
86' Алижоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
85' Анзур Исмоилов Акрамовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
84' Қарши ҳужумда "Бунёдкор"нинг уч футболчиси, "Нефтчи"нинг уч ҳимоячисига қарши чиқди. Аммо Кападзенинг зарбаси ноаниқ кетди.
83' Алижоновнинг навбатдаги зарбасини ҳам Нестеров ушлаб олди.
81' Марказий "Фарғоана" стадионидаги таблода 0:2 ҳисоби "порлаб" турибди.
80' Яна бир бор Нестеров тўпни муштлари билан уриб юборди. Зарбани Алижонов йўллаган эди.
79' Ҳошимовнинг чамаси 32 метрлардан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
78' Карпенко ҳимоячилар ошириб тўпни Ражабовга етказиб берди. Анвар эса деярли бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 0:2га оширди.
77' Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
76' Азиз Алижоновнинг кучли зарбасини Нестеров ушлаб олди.
75' "Бунёдкор" аъзолари икки дақиқа ичида 2та ажойиб вазиятни кўкка соврушди. Аввалига Мандзукас бирга-бир вазиятда тўпни Цойнинг қўлига "совға" қилган бўлса, кейинги вазиятда Ражабовнинг зарбаси қовушмади.
73' Иқбол Акрамов Тўпни атайин қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.
72' "Нефтчи" узоқ вақт тўпни ўзида сақлаб турди ва йўқотди.
71' Виктор Карпенко Ўйин тўхтатилгандан сўнг тўпни дарвозага йўллагани учун огоҳлантирилди.
70' Азиз Алижонов Майдонга тушди.
70' Санжар Асқаралиев Майдонни тарк этди.
69' Саидовнинг пасидан сўнг Шодиев қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг Нестеров устидан оширган тўпни дарвозанинг ҳам устидан ўтиб кетди.
67' Яна бир жарима зарбаси. Бу сафар Акрамов тўпни тепди. Нестеров бу сафар ҳам муштлари билан уриб юборди.
65' Асқаралиевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва Нестеров ушлаб олди.
64' Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
64' Анвар Бердиев Майдонни тарк этди.
61' Шерзод Ҳакимовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Нестеров аранг қайтариб қолди.
60' "Нефтчи" чамаси 26 метрлардан жарима зарбасини тепмоқда.
57' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
57' Руслан Мелзиддинов Майдонни тарк этди.
56' Яна "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми. Бу сафар ҳам Бердиевга аниқлик етишмади.
54' Қарши ҳужумдан фарғоналиклар унумли фойдалан олишолмади. Аниқроғи тўпни бир-бирларига оширишиб, =ужумни чщзиб юборишди.
51' "Нефтчи" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо Саидовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб ўз йўналишини ўзгартириб юборди.
49' Алижоновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Бердиев дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо унга Гочгулиев имконият бермади.
48' Карпенко ошириб берган тўпга зарба беришда Мельзиддинов рақибга кўполлик ишлатди.
47' Иккинчи бўлим у қадар ҳужумкорликда бошлангани йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.
45+2' Бердиев зарба бериш учун қулай вазиятда бўлди. Аммо унинг зарбасини Нестеров ушлаб олди.
45+1' Карпенко узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўляпти. Аммо ноаниқ.
45' Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.
45' Яна бир хавфли ҳужум. Карпенконинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. Тўпни Ражабов дарвозага тўғрилашга улгурмади.
43' Мельзиддинов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Цой қайтарди.
42' Ўйин суръати бироз тушди.
39' Қарши ҳужумда Кападега бироз тезлик етишмади.
37' Анвар Ражабов Рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
36' Қарши ҳужум. Карпенко ва Ҳошимов тўпни олдинги чизиқдаги Ражабовга оширишди. Анварнинг зарбаси Цойга тегиб секинлашди. Яна Ражабов тўпни эгаллаб олиб, дарвозага йўллади. Бу сафар дарвоза устуни тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Кападзе дарвозага осонликча йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
35' Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
33' Яна ҳужум. Бу сафар ҳам Саҳоб Жўраев зарба берди. Яна ноаниқ.
32' Карпенко жуда қулай вазиятда бўлди. Аммо зарба бериш ўрнига рақибни алдашга тушди. Тўп йўқотилди.
31' Руслан Мелзиддинов Ислом Тўхтахўжаевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
30' Карпенко чиройли паси билан Кападзенинг қулай вазиятга чиқарди. Аммо Тимурдан аввал тўпга Цой етиб келди.
29' Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
28' Саидов ва Бердиев чиройли ўйнашди. Аммо Жўраев улардан тўпни олиб қўйди.
26' Цой ўзини йўқотиб қўяётгандек туюлмоқда.
25' Ўйин аста секинлик билан "қалдирғочлар"нинг ташаббускорлигида ўтмоқда.
24' Ражабовнинг яна бир рейди. Бу сафар тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
23' Жуда чиройли комбинация орқали ташкил этилган ҳужумни Мельзиддинов Ражабов тандеми якунлади. Аммо Анварнинг бош билан йўллаган зарбасини Цой эгаллаб олди.
21' Жўраевнинг узоқ масофалардан йўллаётган зарбалари ноаниқ чиқмоқда.
20' Бурчакдан оширилган зарба хам "Нефтчи" жарима майдончаси ёнида хавфли бўлди.
19' Анвар Ражабов қарши ҳужумда яхши ўйнади ва рақиб дарвоза олдида зарба берди. Тўхтахўжаев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.
18' Ўйиндаги ҳужумкорлик ортмоқда. Айниқса Мансур Саидов томонидан ташкил этилаётган ҳужумлар хавфли тус олмоқда.
16' Ўзи шундоғам ҳужумдаги муаммолар Калевичнинг жароҳати туфайли яна ҳам оғирлашди.
15' Анвар Ражабов Майдонга тушди.
15' Боян Калевич Майдонни тарк этди.
14' Боян Калевич ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади.
13' Саидов тўпни Алижонов томон оширди. Аммо Нестеров тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва муштлари билан уриб юборди.
12' Жамоалар фақат ҳужумда ўйнашмоқда.
11' Калевич жароҳат олди.
09' Иқбол Акрамов қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Кутилмаганда тўп ҳеч кимга тегмасдан дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
07' Майдонда қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Саркисян тўпни жаҳл билан тепиб юборди.
06' Ёқубов, Бердиев, Саидов комбинациясидан сўнг Мансурнинг йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
05' Жўраев ҳужумга қўшилди ва рақибларни бирин-кетин алдашга тушди. Аммо оқибатда ўзи тўпни олдириб қўйди.
04' Иқбол Бобохонов Ҳикмат Ҳошимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
03' Қарши ҳужум. Аммо Карпенкога аниқлик етишмади.
02' Муҳиддинов кутилмаганда тўпни Карпенкога "совға" қилди. Унинг бахтига Викторнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
01' Илк ҳужумни майдон эгалари уюштиришди. Аммо буни ҳужум деб бўлмасди. Самарасиз
01' Ўйин бошланди.
17:59' Учрашувни фарғоналиклар бошлаб беришадиган бўлишди.
17:58' Жамоалар сардорлари бош ҳакам олдида ўйинни ким бошлаб беришига ойдинлик киритиб олишмоқда.
17:58' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда, "Нефтчи" сариқ, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қора либосларда.
17:40' Мана энди "Нефтчи" футболчилари майдонга чиқиб келишди.
17:38' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари уларга ажратилган 15 секторни банд этишди. "Бунёдкор"ни мадҳ этувчи баннерлар илиб чиқилди.
17:35' Стадион тўлиб бўлди. Мухлислар ўйин бошланмасиданоқ стадион узра ўзига хос тўлқинни бошлаб юборишди.
17:34' Биринчи бўлиб майдонга "Бунёдкор" футболчилари майдонга чиқиб келишди ва ўз машғулотларини бошлаб юборишди.
17:31' "НЕФТЧИ" ТАРКИБИ: "НЕФТЧИ" ТАРКИБИ:
16.Юрий Цой
5.Иқбол Бобохонов
6.Бахтиёр Ёқубов
7.Мансур Саидов
10.Анвар Бердиев
18.Владимир Радкевич
19.Шерзод Ҳакимов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Иқбол Акрамов
23.Санжар Асқаралиев
24.Асқар Муҳиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Ҳислат Чилматов
2.Акмал Холиқов
4.Ойбек Нурбоев
8.Азиз Алижонов
9.Умид Боқиев
11.Воҳид Шодиев
14.Феруз Бобоқулов

Бош мураббий: Юрий Саркисян
17:29' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Ҳикмат Ҳошимов
7.Азизбек Ҳайдаров
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
19.Боян Калевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
20.Анвар Ражабов
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв
15.Миразиз Жалолов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
17:27' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
16:42' Фарғоанадаги ҳаво ҳарорати 14-18 даража илиқ. Аммо қуёшли ҳаво эмас. Майдон ҳолатига яхши баҳо берса бўлади. Умуман стадионда футбол муҳити уфириб турибди. Бироқ "Фарғона" стадионидаги ўша "машҳур" табло ўз жойида ўз ҳолича турибди:)
16:36' Бугун стадион тўлса керак. Мана ўйиндан 1,5 соат олдин стадионнинг ярми тўлиб бўлди.
16:34' Айни пайтда стадионда жудаям ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Жамоаларнинг майдонга чиқиб келишларига ҳали анча вақт бор. Аммо мухлислар секторлардан ўз жойларини бирин-кетин эгаллаб олишмоқда. Ишқибозлар учун ажойиб концерт дастури уюштирилган.
16:31' "Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Фарғонадаги марказий "Фарғона" стадионига ўрнатилган.
16:30' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Составы команд

Нефтчи БУНЁДКОР
Цой Юрий
Бабаханов Икбол
Якубов Бахтиёр
Саидов Мансур
Бердыев Анвар 64
Нурбаев Ойбек
Хакимов Шерзод
Тухтаходжаев Ислом
Акрамов Икбол
Аскаралиев Санжар 70
Мухитдинов Аскар
Шодиев Вохид 64
Алиджанов Азиз 70
Нестеров Игнатий
Гочгулиев Гочгули
Хашимов Хикмат 89
Хайдаров Азизбек
Хвостунов Александр
Кападзе Тимур
Калевич Боян 14
Карпенко Виктор
Джураев Сахоб
Исмаилов Анзур
Мельзиддинов Руслан 59
Раджабов Анвар 14
Мандзукас Яннис 59
Рахимов Анвар 89
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Саркисян Юрий Касымов Миржалол