Матч-центр

Динамо

1:2

БУНЁДКОР

62' Ирисметов Джафар
77' Исмаилов Анзур
83' Гочгулиев Гочгули
Реферее матча: Зайлобиддинов Султан. Стадион: Стадион "Динамо".
Зрители: 10201.

Высшая лига - 2010. 19-тур. Дата: 12.09.2010 16:30.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 22-тур 21.09.2017 16:15 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2017 7-тур 20.04.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2015 25-тур 12.10.2015 16:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 10-тур 23.05.2015 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2014 17-тур 23.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 0-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2014 4-тур 06.04.2014 16:00 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2013 21-тур 05.10.2013 17:00 БУНЁДКОР 4-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2013 6-тур 18.04.2013 16:30 Динамо 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 18-тур 03.09.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2012 9-тур 21.05.2012 17:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2011 21-тур 24.09.2011 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2011 6-тур 15.04.2011 16:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2010 8-тур 06.05.2010 18:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2009 30-тур 09.11.2009 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2009 1-тур 01.03.2009 15:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 25-тур 26.10.2008 16:00 Динамо 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 6-тур 18.04.2008 00:00 БУНЁДКОР 4-0 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2007 24-тур 20.10.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Высшая лига - 2007 7-тур 28.04.2007 00:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
' "Бунёдкор"нинг навбатдаги ғалабаси.
' Ўйин якунланди. Ҳисоб 1:2
90+3' Анзурнинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбасини Романенко ушлаб олди.
90+2' Мандзукас дарвозабон билан яккама-якка чиқди. Аммо унинг зарбаси йўлига Николаев сўнгги лаҳзада тўғаноқ бўлди.
90+1' "Динамо" жарима зарбасини тепмоқда.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Боян Калевич Ҳакамни қарориг эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
87' Салим Мустафоев Анвар Ражабовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
86' "Бунёдкро" аъзолари тўпни ўзларида назорат қилиб тришибди.
85' Бу сафар ҳам бурчак тўпи ваяна Карпенконинг тўп ошириши. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Исмоилов боши билан дарвозага йўллади. Романенко тўпни қайтарди ва майдонга йиқилиб тушди. Гочгулиевга келиб тушган тўпни туркманистонлик футболчи осонлик билан дарвозага жойлаб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди.
84' Гочгули Гочгулиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
83' Жуда хавфли вазият. Ражабов чамаси 5 метрлардан йўллаган зарбасини Ония қайтариб қолди.
82' Қарши ҳужум. Ирисметов дарвозага анча олисдан зарба берди. Аммо Жафарнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
81' Ражабов ҳужумни кучайтирди.
81' Карпенко чамаси 35 метрлардан хавфли зарба йўллади. Аммо Романенко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
79' Анвар Ражабов майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, рақиб дарвозаси томон хавф солди. У тўпни Карпенкога оширди. Бироқ Виктор тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
78' Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Исмоилов боши билан дарвозага йўллади. Ҳисоб тенглашди - 1:1.
77' Анзур Исмоилов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
75' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари самарасиз чиқмоқда.
74' Анвар Ражабов Майдонни тушди.
74' Ҳикмат Ҳошимов Майдонни тарк этди.
72' Сергей Доценко Майдонга тушди.
72' Акмал Бозоров Майдонни тарк этди.
71' Виктор Карпенко Мустафоевга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
69' Очиқ ўйин бошланиб кетди.
68' Жарима тўпи. Чамаси 24 метрлардан Николаевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
66' Иккала жамоанинг ҳужумлари жонланди. Стадион ҳайқириқдан тинмаяпти.
65' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
65' Руслан Мельзиддинов Майдонни тарк этди.
61' Тимур Васильев оширган тўпни тиқилинч вазиятда Жафар Ирсиметов дарвозага йўллади. Дарвоза чизиғи ёнидан тўпни Исмоилов қайтарди. Аммо чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, голга ишора қилди - 1:0
60' Жафар Ирисмето ГОЛ!!!
60' Тимур Васильев Майдонга тушди.
60' Александр Крикливий Майдонни тарк этди.
58' Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган навбатдаги зарбаси. Бирозгина ноаниқ.
56' Эркин Бойдуллаев Ҳайдаровга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.
56' Ўйин анча жонланди. Иккала жамоа аъзолари ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда.
54' Кападзе жуда яхши ҳаракат қилиб, икки футболчини алдаб ўтди. Аммо у кутилмагнда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
52' Бойдуллаевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпни Ирисметов йўллади. Аммо салгина ноаниқ.
50' Кападзе тўпни Карпенкога узатди. Жарима майдончаси ичида Карпенконинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди.
49' Карпенконинг қанотдан уюштирган хавфли ҳужуми. Аммо ҳужумни якунловчи футболчи топилмади.
48' Ҳозирча Калевичда имконият бўлгани йўқ.
47' Ирисметов зарба бериш учун тўпни ўзига тўғрилади. Аммо ундан чаққонроқ ўйнаган Гочгулиев тўпни узоқлаштирди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45+1' Қўшиб берилган дақиқада Ҳошимовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45' Яна бир хавфли вазият. Аммо бу сафар ҳам тўп "Динамо" дарвозасидан жой олишни истамади.
44' Ён чизиқдан Карпенко тўп оширди. Калевич эса биргина тўпга тегиши билан Ғофуровни қулай вазиятга чиқарди. Анварнинг чамаси 8-9 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
42' Ўйинда кўплаб тўхталишлар бўлмоқда.
39' Саҳобнинг жароҳати жиддийга ўхшайди.
38' Анвар Ғофуров Майдонга тушди.
38' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
37' "Бунёдкор" таркибида ўйинчи алмаштирила керак. Мураббийлар Анвр Ғофуровни ёнларига чақиришди.
36' Ирисметов Саҳоб Жўраевга нисбатан ўта жиддий қўпол ўйнади. Шифокорлар Саҳобга ёрдам кўратишмоқда.
34' Тезкор қарши ҳужум. Калевич дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо Романенко тўпга биринчи бўлиб етиб келди.
34' Ирисметовнинг қайчи услубида йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
33' Сайфиев жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб яна уни ўзига қайтди. Сайфиевнинг кейинги зарбаси ноаниқ кетди.
30' Бугун Кападзенинг позицияси бироз ўзгарган десак муболаға бўлмайди. У олдинги чизиқдаги Калевичга анча яқин ўйин кўрсатмоқда.
29' Чиройли ҳужум. Жўраев бошлаган ҳужумни Кападзе ва Хвостунов жонлантирди. Мельзиддинов эса жарима майдончаси тўп оширди. Кападзенинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
27' Руслан Мельзиддинов Рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
27' Ирисметов ҳисобни очиши мумкин эди. Юнусов оширган тўпни у чамаси 6-7 метрлардан ноаниқ тепди.
26' Мустафоев ўнг қанотда яхши ўйин кўрсатмоқда. Уннинг навбатдаги тўп ошириши ҳам хавфли бўлди.
25' Бурчак тўпи. Кападзенин бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ.
24' Карпенко оширган тўп хавфли бўлди. Николаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
23' Бурчак тўпи. Юнусов оширган тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.
20' Мельзиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
19' Николаевнинг тўп ошириши кутилмаганда Нетеров учун хавфли бўлди. Игнат тўпни осонликча эгаллаб олди.
17' Кападзенинг етарлатиб берган хавфли зарбасини Романенко катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
16' Ирисметов жуда чиройли паси билан Крикливийни олдинга бошлади. Аммо Крикливий Гочгулиевни қўполлик ишлатган ҳолда ўтиб кетди. Ўйин тўхтатилди.
15' Ирисметовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси. Исмоилов қайтарди.
13' Ҳайдаров жаримадан тўп оширди. Калевич тўпни эгаллаб олди ва дарвоза томон заба берди. Тиқилинч вазиятда тўп динамочиларга тегиб қайтди.
12' Тезкорлик ила бурчакдан тўп оширилди. Сайфиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Хвостуновга тегиб қайтди.
12' Салим Мустафоев ўнг қанотдан жуда чиройли пас оширди. Аммо Гочгулиев тўпни қайтарди.
11' Карпенко ҳисобни очиши мумкин эди. Жарима майдончасига Кападзе кирибборди ва тўпни Карпенкога оширди. Викторнинг бу сафарги зарбасини ҳам Романенко ушлаб олди.
10' "Бунёдкор" ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Асосий ҳужумлар Карпенко ва Мелзиддиновлар орқали қанотлардан ташкил этилмоқда.
09' Илк дақиқалар анча ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
07' Карпенконинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Романенко ушлаб олди.
06' Кападзе ва Карпенко жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Аммо Мустафоев тўпни майдон ташфарисига чиқариб юборди.
04' "Динамо"нинг хавфли қарши ҳужуми. Аммо бу сафар ҳам Мельзиддинов ўзини кўрсатди ва ҳужумни бартараф этди.
03' Ония Калевичнинг ҳужумини тўхтатди.
02' Бурчак зарбаси. Исмоилов тўпни қабул қилиб олиб, орқароқда Мельзиддиновга зарба бериш учун имконият берди. Аммо Русланнинг кучли зарбасини Романенко эгаллаб олди.
01' Мельзиддинов чап қанотдан олдинга ўтди. Аммо Салим Мустафоев унга имконият бермади.
01' Ўйин бошланди.
16:29' Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб берадиган бўлишди.
16:28' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Динамо" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қора либосларда.
16:18' Иккала жамоа аъзолари ҳам машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
16:16' Ушбу учрашувни МТРКнинг таркибий қисми "Машъал" радиосидан тинглашингиз ҳам мумкин.
16:15' Тошкентдан "Бунёдкор" фан-клуби ҳам "Динамо" Марказий стадионининг 12-секторидан жой олишган.
16:10' "ДИНАМО" ТАРКИБИ: "ДИНАМО" ТАРКИБИ:
16.Денис Романенко
2.Салим Мустафоев
3.Девид Ония
4.Эркин Бойдуллаев
6.Акмал Бозоров
7.Илҳом Юнусов
11.Жафар Ирисметов
12.Игорь Солтанич
18.Сирожиддин Сайфиев
21.Александр Крикливий
28.Алексей Николаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Тимур Ғаниев
9.Темур Васьилев
10.Сергей Доценко
15.Миржалол Локаев
25.Турғун Қобилов
27.Омад Тойлоқов
14.Ҳамдам Раҳмонов
16:08' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Ҳикмат Ҳошимов
7.Азизбек Ҳайдаров
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
19.Боян Калевич
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
20.Анвар Ражабов
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв
34.Сардор Рашидов
16:05' Қўлимизда жамоалар таркиби бор. Марҳамат таркиблар билан танишиб олинг.
16:03' Самарқандда ҳаво ҳарорати таҳминан 27-28 даража иссиқ. Енгил шамол эсиб турибди.
16:02' Майдонда иккала жамоа аъзолари чиқиб келишган ва улар майдонда шуғилланишмоқда.
16:00' Айни пайтда "Динамо" Марказий стадионига жуда кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришган. Мухлислар ташрифи ҳамон давом этмоқда.
15:55' "Бунёдкор" матбуот хизмати Самарқанд шаҳридан "Динамо" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз.
15:53' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Составы команд

Динамо БУНЁДКОР
Романенко Денис
Мустафоев Салим
Ония Дэвид
Бойдуллаев Эркин
Базаров Акмал 66
Юнусов Илхом
Ирисметов Джафар
Солтанич Игорь
Сайфиев Сирожиддин
Крикливий Александр 60
Николаев Алексей
Васильев Тимур 60
Доценко Сергей 66
Нестеров Игнатий
Гочгулиев Гочгули
Хашимов Хикмат 68
Хайдаров Азизбек
Хвостунов Александр
Кападзе Тимур
Калевич Боян
Карпенко Виктор
Джураев Сахоб 37
Исмаилов Анзур
Мельзиддинов Руслан 66
Гафуров Анвар 37
Мандзукас Яннис 66
Раджабов Анвар 68
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Абдураимов Азамат Касымов Миржалол