Матч-центр

Машъал

0:2

БУНЁДКОР

67' Кападзе Тимур
71' Ристич Стевица
Реферее матча: Танташев Ильгиз. Стадион: Стадион имени Бахрома Вафоева.
Зрители: 3772.

Высшая лига - 2010. 15-тур. Дата: 05.08.2010 19:00.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 23-тур 30.09.2017 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2017 8-тур 28.04.2017 17:30 Машъал 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 18-тур 14.08.2016 18:30 Машъал 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 3-тур 31.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 0-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2015 24-тур 30.09.2015 16:30 Машъал 3-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 9-тур 15.05.2015 18:30 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2014 15-тур 10.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 5-1 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2014 2-тур 23.03.2014 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 26-тур 21.11.2012 14:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 1-тур 15.03.2012 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2011 26-тур 05.11.2011 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2011 1-тур 07.03.2011 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2010 12-тур 05.06.2010 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2009 26-тур 12.11.2009 15:45 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2009 5-тур 12.04.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2008 19-тур 11.09.2008 00:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 12-тур 26.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2007 26-тур 10.11.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Высшая лига - 2007 5-тур 14.04.2007 00:00 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Текстовая трансляция

' Ўйин якунланди - 0:2. "Бунёдкор" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
90+1' Илья Ильиннинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.
90+1' Анвар Ғофуров Риндюкни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88' "Машъал" футболчилари ҳисобни ўзгартира олишларига ишонишмаяпти чоғи. Уларнинг ҳужумлари сусайиб кетди.
86' Раҳимов ўзига илк маротаба тўп тегишидаёқ қулай вазиятга чиқди. Аммо чизиқ ҳакам байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
85' Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
85' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
84' Бурчакдан оширилган тўпни Ғофуров унча кучсиз бўлмаган тарзад боши билан йўллади. Аммо Қувватов тўпни осонлик билан ушлаб олди.
82' Ковалёвнинг зарбасини ушлаган дарвозабон тўп билан майдон чизиғини кесиб ўтди. Бурчак тўпи.
80' Хвостунов рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум бошлади. Ҳужумни Кападзе давом эттирди. Якунловчи зарбани Ристич берди. Аммо зарба ноаниқ кетди.
79' Александр Ковалёв Майдонга тушди.
79' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
78' Энди "Бунёдкор" таркибида ўзгариш бўлмоқда.
78' Шуҳрат Муҳаммадиев Майдонга тушди.
78' Гапит Сапаргалиев Майдонни тарк этди.
76' Ҳисобдўа ортда бораётган майдон эгалари энди бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди.
74' Саҳоб Жўраев чамаси 35 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўпни дарвоза тўрига бориб тушишига бир неча сантиметрлар етмади.
71' Мандзукас ўнг қанотда рақибдан қочиб кетиб, тўпни Ристичнинг бошига "қўндириб" қўйди. Стевица эса бу "совға"ни осонлик билан голга айлантирди - 0:2.
70' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
68' Жарима майдончаси ичида тиқилинч вазият. Тўпни эгаллаб олган Ғофуров "парашют" усулида Ристич томон оширилди. Аммо Ристичдан ўтиб кетган тўпни Кападзе боши билан дарвозага тўғрилаб, ўйиндаги ҳисобни очди - 0:1.
67' Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
67' Бурчакдан оширилган тўпни Қувватов муштлари билан қайтариб қолди. Қайтган тўпни Мельзиддинов дарвозага кучли тарзда тепди. Аммо тўп тўсинга тегиб қайтди.
66' Ристичда яна бир қулай вазият. Унинг зарбасини Ваниев қайтариб қолди.
66' Карпенконинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ристич боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп салгина ноаниқ кетди.
64' Александр Шадрин Майдонга тушди.
64' Жасур Бобоев Майдонни тарк этди.
62' Карпенконинг зарбаси ва Қувватов тўпни яна ушлаб олди.
59' Санжар Қувватов Ўйин вақтини атайин чўзгани учун огоҳлантирилди.
58' Кутилмаганда Ристич жарима зарбасини тепди. Аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди.
57' Шерзод Раимжонов Майдонга тушди.
57' Владислав Вирич Майдонни тарк этди.
56' Ристич ўйиндан ташқари ҳолатда дея баҳоланди.
54' Мандзукаснинг қанотдан оширган бу сафарги тўпни ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
52' Мусаевнинг яна бир зарбаси. Бу зарба жудаям ноаниқ чиқди.
50' Қарши ҳужум. Фозил Мусаев чамаси 22 метрлардан Нестеров дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аммо тўп бирозгина ноаниқ кетди.
48' Ристич жуда чиройли тарда Мандзукас томон тўп оширди. Аммо Яннис буни кутмаганди.
47' Мандзукаснинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ристич боши билан дарвозага йўллади. Қувватов тўпни ушлаб қолди.
46' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
46' Ҳикмат Ҳошимов Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Хозирча ҳисоб 0:0
45' Қарши ҳужум. Риндюк Бобоевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Жасур олдинга бориш ўрнига ўша жойдан зарба йўллади. Бироқ бу тўп Нестеровга ҳеч қандай ташвиш туғдирмади.
43' Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари анча эхтиёткор ўтмоқда.
40' Карпенко жуда хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Қувватов яхши ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.
37' Майдон эгалари таркибида Николай Риндюк "Бунёдкор" ҳимоячиларига хақиқий бош оғриқ бўлмоқда.
34' "Бунёдкор" қанотлардан кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Аммо ҳаволатиб оширилаётган тўпларни "Машъал" ҳимоячилари бартараф этишмоқда.
31' Риндюк томонидан йўлланган хавфли жарима зарбасини Нестеров ушлаб олди.
30' Саҳоб Жўраев Риндюкни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
29' Саҳоб Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
27' Мельзиддинов қулай вазиятга чиқиб бораётганди аммо у кутилмаганда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
25' Игорь Латковичнинг кутилмаган ва кучли йўналтирилган зарбасини Нестеров жуда катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
24' Карпенко бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо у зарба берганда уни ортидан келиб "подкат" ташлаган Ваниев тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
22' Яна Карпенко ва яна ўнг қанотдан ҳужум. Юқорилатиб оширилган тўпни Мельзиддинов боши билан дарвозага йўллашга уринди. Аммо ноаниқ.
20' Риндюк яна бир хавфли ҳужумни бошлади. Бу сафар Саҳоб Жўраев ҳужумни қайтариб қолди.
17' Қарши ҳужум. Энди "Бунёдкор" чинакамига хавфли ҳужум ташкил этди. Карпенко оширган тўпни Ристич боши билан дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
16' Жасур Бобоев жуда қулай вазиятга чиқди. У тўпга зарба беришни бироз кечиктириб юборди. Натижада Гочгулиев хавфни бартараф этишга улгурди.
14' Жўраев ўнг қанотга тўпни оширди. Мельзиддинов тўпни қабул қилиб олди ва ўзига тўғрилаган ҳолда Қувватов дарвозаси томон зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
11' Хвостуновнинг хатосидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Риднюк икки футболчини алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади. Аммо тўп Гочгулиевга тегиб қайтди.
09' Жўраев ўз қаноти бўйлаб очилганди ва Карпенко у томон тўп узатганди. Бироқ Қувватов тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва уни эгаллаб олди.
08' "Машъал"нинг ҳужумлари ҳозирча Азиз Ҳайдаров тўсиғидан ўта олаётгани йўқ.
05' Ристич икки футболчини алдаб ўтиб, тўпни Карпенкога оширганди. Аммо тўп йўлига Ваниев тўғаноқ бўлди.
05' Учрашувнинг илк дақиқалари анча ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
04' "Бунёдкор" ҳужуми. Майдон эгалари суъний ўйиндан ташқари ҳолат қайд этишда хатоликка йўл қўйишди. Аммо Мельзиддинов тўпни шерикларига етказиб беришда хатоликка йўл қўйди.
03' Қарши ҳужум. Николай Риднюк тезлик билан олдинга борди. Аммо Ҳайдаров ундан тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди.
02' Илк ҳужумлар уюштирилишида Хвостунов ўнг қанотдан фаол ҳаракат қилди.
01' Ўйин бошланди.
18:59' Ўйинни "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришадиган бўлишди.
18:59' Айни пайтга келиб, Муборакдаги хаво ҳарорати бироз тушди. Кундузи бу ерда 40 градус атрофида иссиқ бўлганди.
18:58' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Машъал" кўк, "Бунёдкор" оқ формаларда. Ҳакамлар бригадаси эса сариқ либосда.
18:52' "МАШЪАЛ" ТАРКИБИ: "МАШЪАЛ" ТАРКИБИ:
1.Санжар Қувватов
2.Владислав Вирич
3.Дилявер Ваниев
6.Николай Риндюк
8.Фозил Мусаев
14.Игорь Паткович
15.Габит Сапаргалиев
16.Арсен Тюленов
18.Аббос Шодмонов
23.Жасур Бобоев
26.Илья Ильин

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
34.Жасур Нарзиқулов
5.Насим Шоимов
10.Александр Шадрин
17.Шуҳрат Мухаммаджонов
19.Шерзод Раимжонов
20.Александр Брданин
21.Саломат Қуттибоев
18:47' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
13.Александр Хвостунов
23.Саҳоб Жўраев
7.Азизбек Ҳайдаров
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мелзиддинов
18.Тимур Кападзе
9.Стевица Ристич

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
25.Муҳиддин Худоёров
20.Анвар Ражабов
27.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв
34.Сардор Рашидов
18:43' Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳамда ҳакамлар бригадаси майдонда ўйинолдиган сўнгги тайёргарликларини олиб боришмоқда.
18:38' Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, гарчи Муборак шаҳри чўл худудларига кирса-да, Б.Вафоев номли стадионнинг майсасига гап сўз бўлиши мумкин эмас.
18:35' Бугун Сиз азизларнинг эътиборингизга 15-тур доирасидан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" баҳсини матнли онлайн трансляция қиламиз.
18:34' "Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Муборак шаҳридаги Б.Вафоев номли стадионга ўрнатилган.
18:33' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Составы команд

Машъал БУНЁДКОР
Кувватов Санжар
Вирич Владислав 58
Ваниев Дилявер
Рындюк Николай
Мусаев Фозил
Петкович Игорь
Сапаргалиев Гапит 77
Тюленов Арсен
Шодмонов Аббос
Бабаев Джасур 64
Ильин Илья
Раимджанов Шерзод 58
Шадрин Александр 64
Мухаммадиев Шухрат 77
Нестеров Игнатий
Гочгулиев Гочгули
Хашимов Хикмат 46
Гафуров Анвар
Хайдаров Азизбек
Ристич Стевица
Хвостунов Александр
Кападзе Тимур
Карпенко Виктор 85
Джураев Сахоб 71
Мельзиддинов Руслан
Мандзукас Яннис 46
Ковалёв Александр 71
Рахимов Анвар 85
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Фомичёв Владимир Касымов Миржалол