Матч-центр

БУНЁДКОР

4:1

Хорезм

11' Ривалдо
21' Ристич Стевица
54' Ристич Стевица
89' Джураев Сахоб
26' Палвонов Зафар
Реферее матча: Цейтлин Владислав. Стадион: Стадион "Жар".
Зрители: 5621.

Высшая лига - 2010. 14-тур. Дата: 01.08.2010 19:30.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2010 13-тур 14.06.2010 19:00 Хорезм 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2009 25-тур 09.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 5-1 Хорезм ҳисобот
Высшая лига - 2009 6-тур 16.04.2009 16:30 Хорезм 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр
90+3' Ўйин тугади. Ҳисоб 4:1.
90+2' Бу сафар узоқ масофадан зарба бериш навбати Азизбек Ҳайдаровга келди. Аммо зарба ноаниқ.
90+1' Энди узоқ масофадан Мельзиддинов ўз омадини синаб кўрди. Бироқнинг унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Чамаси 28 метрлар узоқликдан Саҳоб Жўраев жуда кучли зарба йўллаб, дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 4:1.
89' Саҳоб Жўраев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
85' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
85' Ривалдо Майдонни тарк этди.
82' Ристич ҳимоячиларни алдаб ўтиб тўпни Денилсонга узатди. Аммо дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
80' Жўраев ўнг оёғида ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
77' Ҳужум асосан бир дарвоза, "Хоразм" футболчилари томонидан бўлмоқда.
72' Ҳикмат Ҳошимов Майдонга тушди.
72' Анзур Исмоилов Майдонни тарк этди.
70' Анзур Исмоилов Ўйин қоидасини бузганлиги учун Исмоилов огоҳлантирилди.
69' Ривалдо оширган тўпни Ристич Кападзега ўтказиб юборди. Кейин эса Тимур ноқулай вазиятда тўпни Ристичга оширди. Лекин Ҳасанов зарбани эгаллаб олди.
68' Қарши ҳужум. Тўлқин Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
67' Денилсоннинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли деворга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
65' Узоқ тўп оширишлардан сўнг Виктор Карпенко чамаси 35 метрлардан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
63' Тўлқин Мирзаев Майдонга тушди.
63' Иброҳим Раҳимов Майдонни тарк этди.
61' Азизбек Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
59' Яна Ристич яна бош билан зарба. Аммо бу сафар Ғайрат Ҳасанов тўпни қайтариб қолди.
58' Денилсоннинг чап қанотдан Ристичга оширган тўпини Қурбонбоев майдон ташқарисига чиқариб юборди.
55' Денилсон яхши вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
54' Саҳоб Жўраевнинг ажойиб пасини Ристич жуда қийин вазиятда боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 3:1га оширди.
53' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
49' "Бунёдкор" ҳужум уюштиришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, "Хоразм" яхши ҳимояланмоқда.
47' Ўнг қанотдан оширилган тўпни Стевица Ристич боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
46' Ринат Байрамов Майдонга тушди.
46' Анвар Абдуқодиров Майдонни тарк этди.
46' Александр Хвостунов Майдонга тушди.
46' Эдсон Рамос Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди.
45+1' Карпенко ва Рамос чиройли комбинация уюштиришди. Аммо ҳужум самарали якунланмай қолди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Денилсон оширган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
43' Ўйин суръати анчайин тушди.
40' Рамос жуда яқин ва жуда ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
38' Саҳоб Жўраев Рустам Аъзамовни ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.
36' Ҳисоб 3:1га ошиши мумкин эди. Денилсондан суперпасни жудаям чиройли тарзда қабул қилиб олган Ривалдо икки ҳимоячини чалғитиб, дарвоза томон жудаям охиста зарба йўллади. Аммо тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
34' Дениляон бу сафар ҳам шерикларига аниқ тўп ошира олмади.
33' Денилсон Ристични қулай вазиятга чиқариши мумкин эди. Аммо Қурбонбоев аниқ ўйнади.
31' Ашурматовнинг эски жароҳати бугунги учрашувда безовта қилган кўринади. Унинг бунчалик тез алмаштирилишини айнан жароҳат билан боғлаш мумкин.
30' Рустам Аъзамов Майдонга тушди.
30' Бахтиёр Ашурматов Майдонни тарк этди.
28' Ўйин анча жонланиб қолди.
26' Жаводилло Ибрагимовнинг қулай тарзда оширган тўпини Полвонов боши билан Нестеровнинг олис бурчагига жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 2:1.
25' Зафар Полвонов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
20' Денилсон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб тўпни Ҳасановнинг устидан оширмоқчи бўлди. Аммо тўп Ғайратга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Яратилган бу совғани Ристич осонлик билан голга айлантирди. Бу Стевицанинг чемпионатдаги тўққизинчи голи.
19' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
18' Карпенконинг тепган тўп йўналишига Денилсон ўзгартириш киритди. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
17' Рамос оширган тўпни Карпенко ва Ристич бир-бирларига ишониб қолишиб, ўтказиб юборишди.
16' Ривалдо тўпни марказга Жўраевга узатди. Саҳобнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Ҳасанов қийинчилик билан ушлаб олди.
15' Карпенко чап қанотдан фаоллик билан жарима майдончасига тўп оширди. Аммо Ристичнинг зарбаси кутилганидек чиқмади.
13' Диққатимиз марказида яна Ашурматов. У Карпенко билан тўп учуе курашда жароҳат олди.
12' Бахтиёр Ашурматов Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
12' Жамоамиз сардори тўпни дарвозанинг чап юқори бурчагига йўллади. Ғайрат Ҳасанов эса чап томонга отилди. Ҳисоб 1:0.
11' Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
10' Омон Абдуғаниев йўқ жойдан ўз жамоасини қийин ахволга солиб қўйди. У кутилмаганда тўпни ўз қўли билан ўйнади. Бош ҳака эса ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади.
07' Ривалдонинг пасини ҳимоячилар қайтаришди. Аммо бу вазиятда Карпенко ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
05' Ристич икки ҳимоячини чиройли алдади, аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
04' "Хоразм"нинг ҳужуми якунланмай қолди.
03' Тўпни майдон эгалари ўз назоратларида ушлаб туришибди.
02' Бугунги учрашувда яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, бугун "қалдирғочлар"нинг собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов бугун рақиб таркибида майдонга тушган.
01' Ривалдо ва Ристич ўйинни бошлаб беришди. Учрашув бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" оқ, "Хоразм" кўк рангли либосларда.
' "ХОРАЗМ" ТАРКИБИ: "ХОРАЗМ" ТАРКИБИ:
1.Ғайрат Ҳасанов
2.Бахтиёр Ашурматов
3.Азамат Исаев
4.Омон Абдуғаниев
5.Рустам Қурбонбоев
6.Анвар Абдуқодиров
9.Иброҳим Раҳимов
10.Гувончмуҳаммад Овеков
11.Зафар Полвонов
14.Жаводилло Ибрагимов
15.Рустам Ҳакимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Валентин Полтавец
7.Ринат Байрамов
8.Тўлқин Мирзаев
12.Маркс Қуранбоев
13.Муротбой Абдумуротов
17.Жасур Ўрунов
18.Рустам Аъзамов
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
9.Стевица Ристич
10.Ривалдо
11.Денилсон
18.Тимур Кападзе
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
4.Ҳикмат Ҳошимов
13.Александр Хвостунов
26.Анвар Раҳимов
28.Руслан Мельзиддинов
29.Жоао Виктор
31.Александр Ковалёв
' Келинг жамоалар таркиби билан таништириб ўтсак
' Ҳозиргина стадионнинг ўзида ажойиб тадбир уюштирилди. Унда давралар оралиғида "қалдирғочлар" сафига келиб қўшилган янги футболчилар омма эътиборига расман таништирилди ва янги рақамлар уларга тақдим этилди.
' Бугун "Жар" стадионида катта футбол байрами. "Бунёдкор" ва "Хоразм" жамоалари иккинчи давра ўйинларига киришишмоқда.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Составы команд

БУНЁДКОР Хорезм
Нестеров Игнатий
Гафуров Анвар
Хайдаров Азизбек
Эдсон Рамос 46
Ристич Стевица
Ривалдо 83
Денилсон
Кападзе Тимур
Карпенко Виктор
Джураев Сахоб
Исмаилов Анзур 73
Хвостунов Александр 46
Хашимов Хикмат 73
Мельзиддинов Руслан 86
Хасанов Гайрат
Ашурматов Бахтиёр 70
Исаев Азамат
Абдуганиев Омон
Курбанбаев Рустам
Абдукадыров Анвар 46
Рахимов Иброхим 63
Овеков Гувончмухаммад
Палвонов Зафар
Иброхимов Джаводилло
Хакимов Рустам
Байрамов Ренат 46
Мирзаев Тулкин 63
Агзамов Рустам Р. 70
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Касымов Миржалол Хакимов Бахром