Матч-центр

Хорезм

0:1

БУНЁДКОР

55' Ристич Стевица
Реферее матча: Саидов Рустам. Стадион: Олимпийский стадион (Ургенч).
Зрители: 12255.

Высшая лига - 2010. 13-тур. Дата: 14.06.2010 19:00.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2010 14-тур 01.08.2010 19:30 БУНЁДКОР 4-1 Хорезм ҳисобот
Высшая лига - 2009 25-тур 09.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 5-1 Хорезм ҳисобот
Высшая лига - 2009 6-тур 16.04.2009 16:30 Хорезм 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннтдорчилик билдирамиз.
' Ҳисоб 0:1
' Учрашув якунланди.
90' 3 дақиқа қўшиб берилди.
90' Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
90' Ривалдо Майдонни тарк этди.
89' Солиев тўпга етиб келгунча Эвертон боши билан дарвозабонга тўпни қайтарди.
88' Ристичнинг зарбаси ноаниқ.
87' Миржамол Қурбонов Азизбек Ҳайдаровга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
86' Жепаров бурчакка яқин жойдан тўпни дарвоза томон йўллади. Ҳасановдан ўтиб, дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди.
85' Ҳасановнинг зарбаси урганчликларга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Дарвоза ичига кириб кетаётган тўпни Нестеров ушлаб қлишга эришди.
84' Ғайрат Ҳасанов чамаси 35 метрлардан Нестеров дарвозаси томон жарима зарбаси тепмоқда.
83' Анвар Солиев Эвертонга нисбатан ўин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
82' Карпенконинг зарбаси ноаниқ чиқди.
81' Сарвар Ибодуллаев Майдонга тушди.
81' Жаводилло Ибрагимов Майдонни тарк этди.
79' Жоао Викторнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
78' Ристич дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо унга тезлик етишмади.
77' Сўнгги дақиқалар Нестеров учун жуда оғир ўтмоқда.
77' Сервер Жепаров ҳакам билан тортишгни учун огоҳлантирилди. Бунгача Эвертон ҳам шундай вазиятда сариқ карточка билан сийланганди.
75' Ўйин суръати жудаям баланд.
74' Ибрагимовнинг чалқанчасига йўллаган зарбасини Ғофуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
73' "Хоразм"нинг ҳужумлари кескинлашмоқда. Стадион "Хоразм", "Хоразм", "Хоразм" дея тинмаяпти.
73' Эвертоннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси. Нестеров яна маҳорат кўрсатди.
71' "Хоразм" сўнгги икки дақиқа ичида нафақат ҳисобни тенглаштириши, балки олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. Бироқ Нестеров жуда катта маҳорат ила ҳисобни ўзгаришига йўл қўймади.
69' Анвар Солиев ўнг қанот ярим ҳимоясида жуда фаол ўйнамоқда. Қосимовдан янгилик!
66' Жепаров жуда ўткир бурчакдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ғайрат Ҳасанов ишончли ўйнади.
65' Рамос ошириб берган тўпни Ривалдо боши билан дарвозага йўллади. Ҳасанов бу сафар ҳам маҳорат кўрсатди.
63' Анвар Солиев Майдонга тушди.
63' Денилсон Майдонни тарк этди.
62' Бекзод Отаниёзов Майдонга тушди.
62' Мурот Абдумуротов Майдонни тарк этди.
62' Ғайрат Ҳасанов ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Жепаров оширган тўпни Ристич боши билан дарвоза томон тўғрилади. Ҳасанов тўпни қайтарди. Исмоиловнинг қайта зарбасини ҳам Ғайрат қайтаришга эришди.
59' Ҳужум кетидан ҳужум. Ристич қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо ҳимоячилар унга зарба бериш учун имконият беришмади.
58' Жепаров рақибдан тўпни чиройли тарзда олиб қўйиб, Денилсонни қулай вазиятга чиарди. Аммо бразилиялик легионеримиз "офсайдда" қолди.
57' Ристич ўз айбини ювди. Карпенконинг ҳаволатиб оширган тўпини кўкрагида қабул қилиб олган Стевица бир ҳимоячини чалғитиб, чап оёғида дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1.
56' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
55' Жепаров боши билан Ристичга тўпни тўғрилаб берди. Аммо Стевица деярли 100 фоизли имкониятни йўққа чиқарди.
55' "Бунёдкор" асосан Ристичнинг бўйдорлигидан фойдаланган ҳолда тўп киритиш илинжида.
52' Виктор Карпенко Майдонга тушди.
52' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
51' Жоао Викторнинг навбатдаги зарбаси ва тўп ноаниқ.
50' Рамоснинг хатосидан Хайров унумли фойдалана олмади.
49' Ривалдо оширган тўпни Махвиладзе қайтариб қолди. Акс ҳолда Исмоилов дарвозани нишонга олиши мумкин эди.
48' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари гол талаб қилишмоқда.
47' Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби узун-узун паслар билан бошланди.
46' Иккинчи бўлим бошланди. Ҳозирча таркибларда ўзгаришлар йўқ.
' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга ҳисоб очилмаган ҳолда чиқиб кетишди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' Ҳайдаров оширган тўпни Ривалдо дарвозага тўғрилай олмади.
40' Ристич яна бир бор тўпни боши билан Денилсонга тўғрилаб берди. Аммо Денилсон дарвозага аниқ зарба бера олмади.
37' Жепаровнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
34' Стадионга йиғилган ишқибозлар чиройли ўйин кўра олишмаяпти. Чунки майдон ҳолати бунга йўл қўймаяпти.
32' Ривалдо боши билан ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
31' Ристич боши билан Денилсон томон етказди. Аммо жудаям қулай вазиятга чиққан Денилсоннинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кеди.
29' Жепаров ўзи бошлаган ҳужумни ўзи гол билан якунлаши мумкин эди. Марказдан қанотга кўчган ҳужумни Денилсон ривожлантирди ва яна тўпни яна Серверга қайтарди. Жепаровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси эса бирозгина ноаниқ кетди.
27' Жоао Викторнинг кучли зарбаси кутилмаганда Ристичга тегиб ўз йўналишини ўзгартириб юборди.
25' "Хоразм"нинг илк хавфли ҳужуми. Анвар Ғофуров тўпни узоқлаштирди.
23' Жоао Виктор чамаси 35 метрлардан дарвозани "ўққа" тутди. Аммо тўп бирозгина ноаниқ кетди.
22' Бир дақиқа ичида Денилсон икки бор хавфли зарбалар берди. Иккала сафар ҳам Ҳасанов фаол ўйнади.
21' Жепаров-Виктор тандемининг ҳужуми жуда хавфли тус олди. Аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
19' Рамоснинг қанотдан етказиб берган тўпини Жепаров тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади. Аммо тўп тўсин олдидан ўтб кетди.
17' Жўраев кўп бора чап қанотдан олдинга ўтиб, Жасур Ҳасановнинг йўқлигини билинтирмаяпти.
15' Овековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси. Нестеров эгаллаб олди.
14' Бу сафар ҳам Жўраев бошлаган ҳужум хавфли чиқди. Аммо Ҳасанов яхши ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
13' Очиғи бу майдонда умуман комбинация уюштиришнинг имкони бўлмаяпти. Айниқса легионерларимиз жуда қийналишмоқда.
12' Жепаровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
11' Саҳоб Жўраев жуда фаол ўйнамоқда. Бу сафар уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
10' Гувончмуҳаммад Овеков Майдонга тушди.
10' Маркс Қуранбоев Майдонни тарк этди.
09' Илёс Хайровнинг хавли тўп ошириши. Анзур Исмоилов хавфни бартааф этди.
08' Илк дақиқаларданоқ Вали Султонов тркибда ўзгариш қилишга қарор қилди.
07' Бу сафар Саҳоб Жўраев жуда узоқ масофадан Ҳасанов дарвозаси томон зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
05' Жоао Викторнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
03' Ҳаводаги тўп учун курашда Саҳоб Жўраев ҳамда Маркс Қуранбоев жиддий тарзда тўқнашиб кетишди.
02' Илк дақиқаларданоқ жамоалар пас ўйнашнинг имкони йўқлиги боис, узун-узун тўп оширишлар билан ҳужум бошлашмоқда.
01' Учрашув бошланди.
18:59' "Хоразм" кўк, "Бунёдкор" оқ рангли формаларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда.
18:58' Жамоалармайдонда FIFA Fair Play садолари остида чиқиб келишмоқда.
18:52' Жамоалар кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
18:45' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Рефери: Рустам Саидов (Тошкент)
Рефери ассистент 1: Обид Жумаев (Навоий)
Рефери ассистент 2: Руслан Самандаров (Навоий)
Заҳира ҳаками: Рустам Тошмуҳаммедов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: Владимир Штерн (Тошкент)
18:42' "ХОРАЗМ" ТАРКИБИ: "ХОРАЗМ" ТАРКИБИ:
1.Ғайрат Ҳасанов
2.Азамат Исаев
3.Михаил Махвиладзе
4.Миржалол Қурбонов
6.Обид Жўрабоев
7.Маркс Қуранбоев
8.Мурот Абдумуротов
9.Илёс Хайров
10.Эвертон Дос Чагос
11.Зафар Полвонов
14.Жаводилло Ибрагимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Ғайрат Ўдаев
5.Рустам Қурбонбоев
12.Азизхон Ибрагимов
13.Ҳурмат Романов
15.Бекзод Отаниёзов
17.Гувончмуҳаммад Овеков
18.Сарвар Ибодуллаев
18:28' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
5.Стевица Ристич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо (жамоа сардори)
11.Денилсон
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
29.Жоао Витор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
9.Шавкат Саломов
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мельзиддинов
31.Александр Ковалёв
34.Шавкат Раимқулов
18:24' Ҳар иккала жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳозирча енгил машғулотлар олиб бориляпти.
18:04' Майдоннинг ҳолати жуда-жуда ачинарли ҳолатда. Майдоннинг 20-25 фоиз қисмида хатто майсалар умуман йўқ.
17:52' Бугунги учрашувда "қалдирғочлар"нинг уч нафар етакчи аъзолари майдонга туша олишмайди. Жасур Ҳасанов ҳамда Хайрулла Каримовларнинг огоҳлантиришлари сони 4тага етган бўлса, Тимур Кападзе учрашувдан олди бироз бетоб бўлиб қолган.
17:48' Айни пайтда стадионнинг чап дарвозаси ортидаги секторда "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ўз жойларини эгаллаб бўлишган. Улар футболчиларнинг улкан портретларини тўсиқларга илиб чиқишмоқда.
17:44' Ҳозирча стадионда ҳеч қандай "аншлаг" йўқ. Ўтган йили ушбу жамоаларнинг Урганчдаги учрашувига 2 соат қолганида стадион тўлиб тошганди. Бу йил ўриндиқларнинг ярми мухлисларга ҳизмат қилса керак.
17:37' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари! Компьютерларимиз Урганчдаги "Олимпия" стадионига ўрнатилган. Бугун Сизлар учун "Хоразм" - "Бунёдкор" учрашвининг матнли онлайн трансляциясини тақдим этамиз.
' 13-турнинг "Хоразм" - "Бунёдкор" учрашуви соат 19:00да бошланади.

Составы команд

Хорезм БУНЁДКОР
Хасанов Гайрат
Исаев Азамат
Махвиладзе Михаил
Курбанов Миржалол
Джурабаев Обид
Куранбаев Маркс 10
Абдумуратов Муратбай 62
Хайров Иляс
Эвертон Кавальканте
Палвонов Зафар
Иброхимов Джаводилло 81
Овеков Гувончмухаммад 10
Атаниёзов Бехзод 62
Ибадуллаев Сарвар 81
Нестеров Игнатий
Ристич Стевица
Гафуров Анвар
Хайдаров Азизбек
Эдсон Рамос
Ривалдо 90
Денилсон 63
Джураев Сахоб 52
Исмаилов Анзур
Жоао Виктор
Джепаров Сервер
Карпенко Виктор 52
Солиев Анваржон 63
Мельзиддинов Руслан 90
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Султанов Вали Касымов Миржалол