Матч-центр

БУНЁДКОР

1:0

Нефтчи

63' Джепаров Сервер
Реферее матча: Тагаев Бахтияр. Стадион: Стадион "Жар".
Зрители: 6742.

Высшая лига - 2010. 7-тур. Дата: 02.05.2010 17:00.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 21-тур 15.09.2017 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2017 6-тур 16.04.2017 17:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 16-тур 03.08.2016 19:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2016 1-тур 05.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2015 22-тур 20.09.2015 17:00 Нефтчи 2-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 7-тур 02.05.2015 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2014 24-тур 25.10.2014 15:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 11-тур 05.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2013 17-тур 26.08.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2013 10-тур 31.05.2013 17:00 Нефтчи 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 16-тур 18.08.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2012 11-тур 21.06.2012 19:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2011 23-тур 15.10.2011 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2011 4-тур 01.04.2011 17:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2010 20-тур 18.09.2010 18:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2009 28-тур 31.10.2009 16:00 БУНЁДКОР 5-0 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2009 3-тур 23.03.2009 17:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 29-тур 18.11.2008 14:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 2-тур 06.03.2008 15:00 БУНЁДКОР 3-1 Нефтчи ҳисобот
Высшая лига - 2007 16-тур 06.08.2007 19:00 Нефтчи 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2007 15-тур 26.06.2007 00:00 БУНЁДКОР 0-0 Нефтчи ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
' Учрашув якунланди. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90' +3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Азиз Алижонов қўпол хатога йўл қўйди. Унинг бахтига тўп дарвоза тўрига эмас, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
88' Учрашув вақти тобора якунланмоқда. "Нефтчи" аъзолари "қалдирғочлар"нинг олдинга ўтишига имкон беришаётгани йўқ.
83' Узоқ вақт бунёдкорчилар тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
81' Ҳасанов фаол ўйнади. Ундан тўпни қабул қилиб олган Денилсон тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.
79' "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми. Иқбол Акрамовнинг кучли зарбасини Анзур Исмоилов қайтариб қолди.
78' Ҳасанов тўпни Солиевга етказиб берди. Тўпга оёғини қўйиб қўйса дарвозага кириб кетадиган тўп бироз секин йўналди. Натижада Цой тўпни дарвоза тўридан жой олишига йўл қўймади.
77' Денилсон яхши ҳаракат қилди. Бироқ ундан "Нефтчи" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.
76' Денилсоннинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
76' Вохид Шодиев Майдонга тушди.
76' Алишер Холиқов Майдонни тарк этди.
76' Ривалдо тўпни чап қанотга Ҳасановга узатди. Ҳасанов эса марказга берди. Карпенконинг кучли зарбасини Цой қийинчилик билан эгаллаб олди.
73' Иқбол Акрамов Симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.
72' Анвар Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
71' Шерзод Ҳакимов Майдонга тушди.
71' Бахтиёр Ёқубов Майдонни тарк этди.
68' Жепаров ошириб берган тўпни қайтариш чоғида Бахтиёр Ёқубов ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди.
67' Анзур Исмоиловнинг хатосидан сўнг Алишер Холиқов ундан ўтиб кетди. Жарима майдончасида эса Анвар Ғофуров рақибдан тўпни олиб қўйди.
66' Мухлислар "Бунёдкор"дан яна гол талаб қилишмоқда.
64' Гол ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли тарзда киритилди.
63' Карпенконинг қанотдан оширлагн тўпини Сервер Жепаров жуда қийин вазиятда дарвозага тўғрилади. Юрий Цой тўпни қайтаришга узида куч тополмади.
63' Сервер Жепаров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
62' Ривалдо тўпни Солиевга узатди. Аммо Анварнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
59' Анвар Солиев Майдонга тушди.
59' Стевица Ристич Майдонни тарк этди.
57' Ривалдонинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Цой қийинчилик билан қайтариб қолди.
55' Сколари учинчи ҳужумчини майдонга туширмоқчи.
53' Нефтчи футболчиларида жуда қулай вазият бўлди. Уч футболчи қуршовидан қочиб чиқиб кетган Мансур Саидов тўпни Тўхтахўжаевга узатди. Анвар Ғофуровни алдаб ўтиб, Зуҳуров дарвозаси томон йўлланган зарба бирозгина ноаниқ кетди.
52' Ривалдо икки футболчини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп ҳимоячиларги тегиб қайтди.
51' Дилёр Эрматов Учрашув вақтини чўзганлиги учун огоҳлантирилди.
48' Ристич томон қанотлардан оширилаётган тўпларни Юрий Цой эгаллаб олмоқда.
47' Алишер Холиқов жуда яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололмади. Унинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
46' Денилсон Майдонга тушди.
46' Азизбек Ҳайдаров Майдонни тарк этди.
46' Виктор Карпенко Майдонга тушди.
46' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
' Бунёдкор таркибида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
' Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Онлайн трансляциямизни бироз ўтиб, иккинчи бўлимдан давом эттирамиз.
45+1' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
43' "Нефтчи" футблчилари анча жонланишди.
40' Иқбол Акрамов жуда чройли ҳаракатлари эвазига Рамосни алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Зуҳуров тўпни мадон ташқарисига чиқариб юборди.
39' Ҳасанов ошириб беган тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
38' Ривалдонинг "Нефтчи"нинг икки аъзосини ёш болаларча алдаб ўтиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.
36' Анвар Ғофуровнинг кучли зарбаси. Дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
34' Жепаров жуда олис масофага, Ҳасановга тўпни етказиб берди. Жасур эса Ривалдони қулай вазиятга чиқарди. Бироқ "Бунёдкор" сардорининг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
30' Жепаров ва Рамос бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашмоқда.
28' Саҳоб Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
27' Римос ошириб берган тўп Жепаров устидан ўтиб, Ҳасановга келиб тушди. Жасурнинг кучли зарбасини эса Цой қайтариб қолди.
25' Азиз Алижонов томонидан жаримадан йўлланган зарба ноаниқ кетди.
24' Ривалдо-Жепаров тандеми Ристични бирга-бир вазиятга чиқарди. Стевица дарвозабонни алдаб ўтди ва тўпга зарба беришга кечикди. Тезлик билан етиб келган ҳимоячи эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
23' Аввалига у тўпга биринчи бўлиб етиб кела олмади. Акс ҳолда дарвозани бемалол ишғол қилиши мумкин эди.
22' Икки дақиқа ичида Ристичда 2та яхши имконият бўлди.
22' Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида бўлиб турибди.
19' Жуда чиройли комбинация. Аммо Ристич зарба беришда аниқ ҳаракат қила олмади.
17' "Нефтчи" бурчак тўпи тепди. Асқаралиевнинг хавфли зарбасини Ристич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
15' Қарши ҳужумларда Ҳасанов ва Рамос ўз қанотларидан тезлик билан олдинга боришмоқда. Ристичнинг рақиб жарима майдончасига яхши қўриқлашмоқда.
13' Мурод Зуҳуров ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Холиқовнинг бош билан йўллаган зарбасини жуда қийин вазият турган Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
11' Азизбек Ҳайдаров бугун бир мунча олдинроқда ўйнамоқда.
09' "Нефтчи" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳиоялаишга мажбур бўлмоқда.
07' "Қалдирғочлар" тўпни ўзларида узоқ вақт ушлаб туришибди.
05' Санжар Асқаралиев майдонга ноқулай тарзда йиқилиб тушди. Оқибатда ўйин маълум вақтга тўхтади.
04' Жепаров ошириб берган тўпни қабул қилиб олган Ривалдо дарвоза томон тўпни "парашют" усулида йўллади. Бироқ тўп дарвоза юқориидан ўтиб кетди.
03' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Рамос ошириб берган тўпни Ристич дарвозага тўғрилади. Аммо Стевицага аниқлик етишмади.
02' "Нефтчи" футболчилари ики марта бурчак тўп тепиди ва хавфли вазият содир этишди. Асқаралиев ошириб берган тўпни Холиқов дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
01' "Нефтчи" аъзолари тезлик билан олдинга ўтишди. Аммо Ғофуров рақиб ҳужумини тўхтатиб қўйди.
01' Учрашув бошланди.
16:59' Учрашувни "Нефтчи" футболчилари бошлаб беришади.
16:59' "Бунёдкор" кўк, "Нефтчи" оқ формаларда.
16:58' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
16:50' Мана энди бунёдкорчилар ҳам ўйинолди машғулотларини якунлаб бўлишди.
16:49' "Нефтчи" футболчилари ечиниш хонасига кириб кетишди.
16:47' "Нефтчи" футболчиларидан фарқли равишда "қалдирғочлар" ўйинолди машғулотларини одатдагидан бошқачароқ тарзда ўтказишмоқда.
16:46' Майдонга биринчи бўлиб фарғоналиклар чиқиб келишди. Кейин "Бунёдкор" аъзолари. Сўнгра ҳакамлар бригадаси.
16:41' Айни пайтда иккала жамоа аъзолариўйин олдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
16:22' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент), Владлен Лушин (Сирдарё)
Заҳира ҳаками: Мурод Мухаммедов (Тошкент вилояти)
Учрашув назоратчиси: Игорь Нехочин (Наманган)
16:21' “НЕФТЧИ” ТАРКИБИ: “НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
16.Юрий Цой
4.Максим Усмонов
6.Бахтиёр Ёқубов
7.Мансур Саидов
8.Азизбек Алижонов
15.Дилёр Эрматов
18.Алишер Холиқов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Иқбол Акрамов
23.Санжар Асқаралиев
24.Асқар Мухиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Ҳислат Чилматов
2.Акмал Холиқов
5.Иқбол Бобохонов
9.Умид Боқиев
14.Вохид Шодиев
17.Анвар Бердиев
19.Шерзод Ҳакимов
16:20' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
12.Муроджон Зуҳуров
5.Стевица Ристич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо (сардор)
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
11.Денилсон
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
31.Александр Ковалёв
' "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувига бағишланган онлайн трансляциямиз соат 16:30дан эътиборан ўз ишини бошлайди.

Составы команд

БУНЁДКОР Нефтчи
Зухуров Мурод
Ристич Стевица 60
Гафуров Анвар
Хайдаров Азизбек 46
Эдсон Рамос
Ривалдо
Хасанов Джасур Арзикулович
Джураев Сахоб 46
Исмаилов Анзур
Жоао Виктор
Джепаров Сервер
Денилсон 46
Карпенко Виктор 46
Солиев Анваржон 60
Цой Юрий
Усманов Максим
Якубов Бахтиёр 71
Саидов Мансур
Алиджанов Азиз
Ирматов Дилёрбек
Холиков Алишер 76
Тухтаходжаев Ислом
Акрамов Икбол
Аскаралиев Санжар
Мухитдинов Аскар
Хакимов Шерзод 90
Шодиев Вохид 90
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Сколари Луиз Фелипе Саркисян Юрий