Матч-центр

Локомотив

0:4

БУНЁДКОР

60' Джепаров Сервер
64' Хасанов Джасур Арзикулович
77' Ривалдо
90' Ристич Стевица
Реферее матча: Ирматов Равшан. Стадион: Стадион ТИЖДИ.
Зрители: 6010.

Высшая лига - 2010. 4-тур. Дата: 09.04.2010 16:30.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 30-тур 25.11.2017 14:00 Локомотив 3-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2017 15-тур 25.06.2017 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2016 30-тур 23.11.2016 14:00 БУНЁДКОР 0-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2016 15-тур 01.07.2016 19:00 Локомотив 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 19-тур 22.08.2015 19:00 БУНЁДКОР 0-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2015 4-тур 13.04.2015 16:00 Локомотив 3-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 18-тур 28.08.2014 18:00 Локомотив 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 5-тур 11.04.2014 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2013 14-тур 05.08.2013 18:00 Локомотив 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2013 13-тур 04.07.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2012 22-тур 08.10.2012 16:00 Локомотив 3-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 5-тур 22.04.2012 17:30 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2010 23-тур 16.10.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2009 27-тур 24.10.2009 17:00 БУНЁДКОР 2-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2009 4-тур 04.04.2009 16:00 Локомотив 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 23-тур 03.10.2008 00:00 Локомотив 2-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 8-тур 02.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2007 29-тур 03.12.2007 00:00 Локомотив 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2007 2-тур 17.03.2007 00:00 БУНЁДКОР 3-1 Локомотив ҳисобот

Текстовая трансляция

' Матнли онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги учрашувларда учрашгунча хайр.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 0:4
90+2' Захирадан майдонга тушган Стевица Ристич жарима майдончасига кирар-кирмас бир ҳимоячини чалғитиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Бу тўпни қайтариб қолишга Филимонов ожиз қолди.
90+1' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
89' Нестеровнинг маҳорати муқаррар голдан сақлаб қолди. Ибрагимовнинг зарбасини у уриб юборди.
87' Кападзе чап қанот бўйлаб Ҳасановни олдинга бошлади. Жасурнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарсига чиқиб кетди.
86' Ристич кўп бора иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатмоқда.
84' Тўпни бунёдкорчилар узоқ вақт ўзларида назорат қилиб туришди. Викторнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ.
82' Стевица Ристич Майдонга тушди.
82' Денилсон Майдонни тарк этди.
81' Тимур Кападе Майдонга тушди.
81' Ривалдо Майдонни тарк этди.
80' Денилсон боши билан тўпга зарба бериб, Ривалдони олдинга бошлади. Жамоамиз сардори эса тўпни Филимоновнинг устидан ошириб қўйди - 0:3.
80' Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
78' Яққол пенальтини Эрматов бермади. Рамос оширган тўп рақиб аъзосининг қўлига текканди.
77' "Локомотив" ҳисобни қисқартириши мукин эди. Аммо Нестеров дарвозаси томон йўлланган кетма-кет кучли зарбаларни ҳимоячиларимиз қайтаришга эришишди.
75' "Локомотив" аъзолари гол уриш илинжида, "Бунёдкор"нинг қарши ҳужумлари эса жуда хавфли тус олмоқда.
73' Қарши ҳужумда ҳисоб 0:3га ошиши мумкин эди. Аммо Ҳасанов оширган тўпни Рамос қабул қилиб олишда хатоликка йўл қўйди.
72' Жаримадан йўлланган жуда кучли зарбани Нестеров жуда ҳам қийин ҳолатда майдон ташқарисига чиқариб юборди.
69' Биринчи бўлимда ҳимоявийроқ тактика тнлаган Абрамов иккинчи тайда очиқ футбол кўрсатиб,хато қилди. Натижада ҳозиргина майдонга тушган Кликуновни яна алмаштирди.
67' Фарҳод Усмонов Майдонга тушди.
67' Алексей Кликунов Майдонни тарк этди.
65' Рақибдан тўпни олиб қўйган Жепаров тўпни Ривалдога, у эса яна Серверга берди. Жепаров Ҳайдаровга оширди. Азизбекнинг пасини Денилсон бош билан дарвозага йўллади. Ҳимоячига тегиб қайтган тўпни Ҳасаов ўнг оёғида йўллаган жуда кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
64' Бу сафар ҳам Жепаров ва Ҳасановнинг фаоллиги эвазига ҳисоб 0:2га етди.
64' Жасур Ҳасанов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
62' "Бунёдкор"нинг тўрт аъзолари қарши ҳужумда "Локо"нинг икки ҳимоячисига қарши чиқишди. Аммо комбинацияда бир-бирларини тушунишмади.
60' Махарадзедан тўпни олиб қўйган Жепаров тўпни ўнг қанотга ташлаб ўзи очилиб борди. Ҳаснов қулай вазиятда турган Жепаровга тўпни оширди. Сервер эса осонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
60' Сервер Жепаров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
58' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.
57' Жоао Викторнинг ўткир бурчакдан йўлаган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
54' Алексей Кликунов Майдонга тушди.
54' Яннис Мндзукас Майдонни тарк этди.
54' Ривалдо оширган пасдан сўнг Жасур Ҳасанов дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди. Аммо уннг Фиимонов устидан оширган зарбаси ноаниқ кетди.
53' Петровичинг кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
52' Хайрулла Каримов Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
51' Евгений Гоголь Мелзиддиновни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
51' "Локомотив"нинг тезлик билан уюштрган хавфли ҳужумини Хайрулла Каримов қайтарди.
50' Жепаровнинг ўнг оёғида йўллаган зарбасини Филимонов қўлидан чиқариб юборди. Тўп охиста думалаб дарвозага йўл олаётганди. Аммо ҳимоячилар тўпи тепиб юборишди.
49' Рамос бошлаган ҳужумни Жепаров давом эттирди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.
46' Ненанд Петрович Майдонга тушди.
46' Дилшод Жабборов Майдонни тарк этди.
46' "Локомотив"да бита ўзгариш бор.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Анвар Ғофуровнинг оёғи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди.
' Матнли онлайн трансляциямизни танаффусдан сўнг давом эттирамиз.
45' Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
44' Мелзиддинов ҳимоячини доғда қолдириб, жарима майдончасига кириб борди ва Денилсон томон тўпни оширди. Бироқ Филимонов тўпни эгаллаб олди.
43' Ривалдодан ажойиб пасни қабул қилган Ҳасанов ўткир бурчакдан туриб кучли зарба йўллади. Филимонов тўпни ушлб олди.
41' Хайрулла Каримов Майдонга тушди.
41' Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
40' Анвар Ғофуров хавфни бартараф этиш чоғида оёғидан лат еган кўринади. Ҳозир унга шифокорлар ёрдам кўрсаишмоқда.
38' Ривалдо-Жепаров-Денилсон комбинациясидан сўнг Денилсоннинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
37' Жепаовдан тўпни қабул қилиб олган Ҳайдаров узоқ масофадан дарвозага зарба берди. Аммо ноаниқ.
35' Руслан Мелзиддинов Рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
33' Махарадзе Новкаровни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Олим тўпга югурмади.
32' Кахи Махарадзенинг зарбаси ноаниқ кетди.
31' "Локомотив" аъзолари тўпни узоқ вақт ўзларида назорат қилиб туришди. Аммо олдинга бориш учун имконият топилмади.
28' Жепаров ва Рамос бир-бирларини тушунишмади.
26' Музаффар Умирзоқовннг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайта берилган зарба эса ноаниқ кетди.
25' Шундоққина жрима майдончаси чизиғи устидан "Лоомотив" аъзолари жарима зарбасини тепишмоқда.
24' Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида.
22' Жепаров икки ҳимоячини ортда қолдириб, Филимонов дарвозаси томон зарба йўллади. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
21' Равшан Эрматовнинг майдонда бор-йўқлиги умуман сезилмаяпти. Иккала жамоа аъзолри ҳам тоза ўйин кўрсатишмоқда.
19' Мандзукас тўпни жарима майдончасига етказди. Аммо Ривалдо боши билан хавфни батараф этди.
18' Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Жепаровга берди. Сервернинг зарбаси эса рақиб аъзосига тегиб қайтди.
16' Ўйин жуда қизиқарли ўтмоқда.
15' Энди эса қарши ҳужумда Новкаров Нестеровни хушёрлигини синаб кўрди. Бироқ Олимнинг зарбаси ноаниқ кетди.
14' Тезлик билан рақибдан тўпни олиб қўйган бунёдкорчилар яна бир бор Филимоновга хвф туғдиришди. Ҳайдаровниг кучли зарбасини дарвозаон ушлаб олди.
14' Ривалдога тезлик етишмай қолди. Акс ҳолда у бирга-бир чиқиши мукин эди.
13' "Қалдирғочлар" бутун жамоа билан жуда чиройли ҳужум уюштиришди. Аммо Баҳрм Йўлдашев тўпни Жепаровдан олиб, ҳужумни узиб қўйди.
11' Ривалдонинг жаримадан йўллаган зарбасини Денилсон бош билан дарвозага тўғрилади. Аммо ноаниқ.
10' Анзур Исмоилов ва Эдсон Рамосларга катта босим тушмоқда. "Локо"нинг аксарият ҳужумлари айнан чап қанотдан ташкил этилмоқда.
09' Ҳасанов тўпни ён чизиқдан жарима майднчасига етказиб берди. Бироқ Денилсон рақибини туртиб юборди.
07' Жавлон Ибрагимовнинг узоқ масофадан йўллагн кучли зарбаси ноаниқ кетди.
06' Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ривалдонинг зарбасини Филимонов қийинчилик билан ушлаб олди.
05' Олим Новкаров тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда ҳужум хавфли тус олиши мумкин эди.
03' Новкаровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
03' Қарши ҳужумда Анзур Исмоилов ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.
03' Денилсонни Почуев ушлаб қолди.
02' Бурчакдан оширилган тўп Кахи Махарадзедан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
02' Жаримадан оширилан тўпни Эдсон Рамос тепиб юборди. Бурчак тўпи.
01' Анзур исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01' Учрашув бошланди.
16:29' Иккала жамоа сардорлари бош ҳакам Равшан Эрматовнинг қуръаси натижасида ўйинн ким бошлаб беришига ойдинлик киритиб олишди. "Локомотив" аъзолари ўйинни бошлашади.
16:28' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Локомотив" қизил рангли футболкаларда.
16:27' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳар доимгидек ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб турибди.
16:26' Стадион тўлиб бўлди, десак муболаға бўлмайди.
16:25' Ушбу учрашувни томоша қилиш учун стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Мухлисларнинг оқими давом этмоқда.
16:22' Мана энди "Локомотив" футболчилари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, майдонни тарк этишди.
16:18' Луиз Фелипе Сколари шогирдлари ўйинолди машғулотларини якулашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди. "Локо" аъзоларининг эса машғулотлари давом этмоқда.
16:17' 3-тур учрашувларидан сўнг атиги икки футболчи 2тадан тўп киритишиб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб туришибди. Бугун ушбу футболчилар бир-бирларига қарши ўйнашади. "Бунёкор"дан Денилсон, "Локомотив"дан эса Арав Васканян.
16:15' Айни пайтда иккала жамоанинг ҳам очколари бир ҳил ва улар турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
16:14' Бугунги учрашувда эътиборга молик воқеалар жуда ҳам кўп десак муболаға бўлмайди.
16:12' 1.Игнатий Нестеров (дарвозабон)
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо (жамоа сардори)
11.Денилсон
19.Жасур Ҳасанов
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мелзиддинов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров (дарвозабон)
5.Стевица Ристич
4.Хайрулла Каримов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Викор Карпенко
31.Александр Ковалёв
16:10' 1.Александр Филимонов (дарвозабон, жамоа сардори)
2.Евгений Гоголь
15.Виталий Почуев
3.Кахи Махарадзе
14.Баҳром Юлдашев
18.Яннис Мандзукас
9.Музаффар Умирзоқов
7.Дилшод Жабборов
4.Жавлон Ибрагимов
10.Олим Новкаров
11.Арам Васканян

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Азиз Ашуров (дарвозабон)
12.Алексей Кликунов
13.Рустам Аъзамов Маҳмудович
6.Абдулатиф Абдуқодиров
17.Фарҳод Усмонов
8.Рустам Аъзамов Рашидович
5.Ненанд Петрович
16:05' Ҳозигина "Локомотив" матбуот котиби учрашувнинг рсмий қайдномасини етказди. Демак жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз.
16:03' Айни пайтда майдонда иккала жамоа аъзолари ҳамда ҳакамлар гуруҳи вакиллари ҳам машғулот ўтказишмоқда.
16:01' Компьютеримиз ТТЙМИ стадионига созланган.
16:00' Ассалому алайкум азиз футбол ихлосмандлари! Бугун эътиборингизга 4-турнинг марказий учрашуви бўлмиш “Локомотив” ва “Бунёдкор” баҳсидан матнли онлайн трансляцияни ҳавола этамиз.
' Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
' 4-турнинг "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви 16:30да бошланади.

Составы команд

Локомотив БУНЁДКОР
Филимонов Александр
Гоголь Евгений
Почуев Виталий
Махарадзе Кахи
Юлдашев Бахром
Мандзукас Яннис 52
Умрирзоков Музаффар
Джаббаров Дилшод 46
Иброхимов Джавлон
Новкаров Олим
Восканян Арам
Петрович Ненанд 46
Усманов Фарход 52
Нестеров Игнатий
Гафуров Анвар 40
Хайдаров Азизбек
Эдсон Рамос
Ривалдо 77
Денилсон 78
Хасанов Джасур Арзикулович
Исмаилов Анзур
Мельзиддинов Руслан
Жоао Виктор
Джепаров Сервер
Каримов Хайрулла 40
Карпенко Виктор 77
Ристич Стевица 78
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Абрамов Вадим Сколари Луиз Фелипе