Матч-центр

БУНЁДКОР

1:0

Локомотив

52' Кападзе Тимур
Реферее матча: Серазетдинов Виктор. Стадион: Стадион "Жар".
Зрители: 5122.

Высшая лига - 2010. 23-тур. Дата: 16.10.2010 17:00.

Прошедщие встречи команд

Высшая лига - 2017 30-тур 25.11.2017 14:00 Локомотив 3-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2017 15-тур 25.06.2017 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2016 30-тур 23.11.2016 14:00 БУНЁДКОР 0-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2016 15-тур 01.07.2016 19:00 Локомотив 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2015 19-тур 22.08.2015 19:00 БУНЁДКОР 0-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2015 4-тур 13.04.2015 16:00 Локомотив 3-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 18-тур 28.08.2014 18:00 Локомотив 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2014 5-тур 11.04.2014 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2013 14-тур 05.08.2013 18:00 Локомотив 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2013 13-тур 04.07.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2012 22-тур 08.10.2012 16:00 Локомотив 3-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2012 5-тур 22.04.2012 17:30 БУНЁДКОР 1-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2010 4-тур 09.04.2010 16:30 Локомотив 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2009 27-тур 24.10.2009 17:00 БУНЁДКОР 2-1 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2009 4-тур 04.04.2009 16:00 Локомотив 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 23-тур 03.10.2008 00:00 Локомотив 2-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2008 8-тур 02.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Локомотив ҳисобот
Высшая лига - 2007 29-тур 03.12.2007 00:00 Локомотив 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Высшая лига - 2007 2-тур 17.03.2007 00:00 БУНЁДКОР 3-1 Локомотив ҳисобот

Текстовая трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 1:0.
90+2' Қўшимча дақиқаларда Ҳайдаров икки бор узоқ масофадан зарба берди. Аммо ноаниқ.
90+1' Расул Шуҳратов томонидан оширилган тўпни Мандзукас дарвозага йўллай олмади.
90' +3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88' Расул Шуҳратов Майдонга тушди.
88' Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
87' Дилшод Жабборов Ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
85' Баҳром Юлдашев Майдонга тушди.
85' Жавлон Ибрагимов Майдонни тарк этди.
84' Кападзе айёрона усулда тўпни Филимонов устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси ўхшамади.
83' Мандзукас ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
81' Юсуповнинг узоқ масофадан йўллаган навбатдаги зарбаси. Аммо бу сафар ҳам тўп ноаниқ кетди.
77' Кападзе қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо у тўпни ўзига бўйсундира олмади.
76' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
76' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
73' Жарима зарбасини Юсупов тепди. Аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди.
72' Жабборовга нисбатан Ҳошимов хавфли ўйин кўрсатди. Чамаси 24 метрлардан жарима зарбаси.
69' Владислав Кирьян Майдонга тушди.
69' Дилшод Раҳматуллаев Майдонни тарк этди.
67' Саҳоб Жўраев чап қанотдан чиройли пас қилди. Аммо тўпга биринчи бўлиб "Локо" посбони етиб келди.
65' Ковалёвнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
64' Фарҳод Усмонов Майдонга тушди.
64' Николай Гурьянов Майдонни тарк этди.
61' Жарима тўпини Филимонов бартаф этди.
60' Кападзени тўхтатиб қолишди.
58' Ҳайдаров жуда чиройли ҳаракатлари эвазига рақиб жарима майдончасига кириб борди ва Ражабовга тўпни оширди. Аммо Анварга зарба бериш учун ҳимоячилар имконият беришмади.
57' 35 метрлар чамасидан белгиланган жарима зарбасини Алишер Юсупов амалга оширди. Зарба жуда кучли бўлди. Аммо Нестеровнинг бахтига тўп салгина ноаниқ кетди.
56' Нестеров тўпни қўлидан чиқариб юборди. Аммо яқин масофадан Гурьянов дарвозага зарба бера олмади.
55' Ҳикмат Ҳошимов ўткир бурчакдан дарвоза томон зарба берди. Филимонов қайтарди. Қайтган тўп яна Ҳошимовга келиб тушди. У бу сафар тўпни Кападзенинг йўлига ташлаб берди. Тимур эса чамаси 13 метрлардан чап оёғида дарвозага кучли зарба йўллади. Тўпни тўсинга тегиб дарвоза тўридан жой олди - 1:0.
54' Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
52' Жуда чиройли комбинанация. Ушбу ҳужумда барча "қалдирғочлар" иштирок этишди. Якуний зарбани Ражабов йўллади. Аммо Филимонов тўпни эгаллаб олди.
49' Қарши ҳужум. Аммо ҳужум якунланмай қолди. Тўп йўқотилди.
48' Карпенко жуда қийин вазиятда Ражабовга пас оширди. Анварнинг боши билан йўллаган зарбаси рақиб аъзосига тегиб майдонни тарк этди.
46' Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим тугади. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишяпти.
45' +1 Биринчи бўилмга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Ковалёвнинг тўп оширишидан сўнг Кападзе боши билан дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам Филимонов тўпга эга чиқди.
44' Карпенко ва Ҳайдаровнинг айёрона ҳаракатларидан сўнг Виктор кучли зарба йўллади. Филимонов тўпни ушлаб олди.
43' Николай Гурьянов Жарима зарбаси тепилаётганда жонли деворни эртаг тарк этгани учун огоҳлантирилди.
42' "Локомотив"нинг ҳужуми. Садриддин Абдуллаев чамаси 26 метрлардан зарба берди. Лекин тўп ноаниқ кетди.
41' Бурчакдан оширилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
41' Жўраевнинг фаоллигидан сўнг Ҳошимов жуда қулай вазиятга чиқди. Ҳикмат эса яна ҳам қулай вазиятда турган Ражабовни тўп билан таъминлади. Бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришишди.
39' Азизбек Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Филимонов қийинчилик билан ушлаб олди.
39' Садриддин Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
37' Бу вазиятда ҳакам қўл тўпни эмас, тўп қўлни топди деган қарор қабул қилди.
36' Тўп рақиб ҳимоячиларининг бирининг қўлига тегди. Аммо ҳакам жим.
34' Ўйиндаги ҳужумкорлик бироз сусайди.
30' Ибрагимовнинг боши билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
30' Махарадзе жуда қийин вазиятда Нестеров дарвоза томон зарба берди. Игнатий тўпни ушлаб олди.
29' Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Ғофуров дарвозага йўллади. Ноаниқ.
28' Карпенконинг тўп оширишидан сўнг Ражабов ўткир бурчакдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Филимонов тўпни чиқариб юборди.
25' Бурчакдан оширилган тўпни Ҳошимов боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
24' "Локомотив"нинг ҳужуми. Абдуллаевниннг зарбаси яхши чиқмади.
23' Карпенко ва Ковалёвнинг комбинацияси. Сашанинг тўп оширишини Филимонов эгаллаб олди.
19' Кападзенинг чиройли пасидан сўнг Мельзиддинов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Русланга тезлик етишмади.
18' Раҳматуллаев майдон марказида тўпни эгаллаб олиб жарима майдончамиз томон кириб келди ва зарба берди. Ноаниқ
16' Махарадзенинг зарбаси. Нестеров ушлаб олди.
15' Ҳужум кетидан ҳужум. Карпенконинг қанотдан оширган тўпини Мельзиддинов боши билан дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ.
14' Ражабов анча хавфли вазият содир этди. Филимонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
12' Яна ҳужум. Бу сафар Кападзе Карпенкони тўп билан таъминлади. Карпенконинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
11' Карпенконинг суперпасидан сўнг Кападзе қулай вазиятга чиқди. Аммо Тимурга ҳимоячилар имконият беришмади.
10' Кападзе ва Карпенко бир-бирларини яхши тушуниб уйнашяпти.
08' Энди "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Кападзе деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо Копа узоқ дарвозага яқинлашмасданоқ зарба беришга уринди. аммо Филимонов тўпни эгаллаб олди.
07' Яна "Локо"нинг қарши ҳужуми. Аммо Жабборовга зарба беришга имконият беришмади.
06' "Локомотив"га қарши ҳужумларда тезлик етишмаяпти.
06' Ҳайдаровнинг чап оёқда узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
04' Кападзе ва Карпенко жуда чиройли ўйнашди. Карпенко оширган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
03' Кападзега нисбатан Литевченко хавфли ўйин кўрсатди. Ҳакам иккала футболчини тинчлантирмоқда.
02' Нестеров дарвозаси томон йўлланган илк зарба. Жабборов тепган тўп у қадар кучли бўлмади.
01' Ўйин бошланди.
16:59' Ўйинни "Локомотив" аъзолари бошлаб беришади.
16:59' "Бунёдкор" кўк, "Локомотив" оқ, ҳакамлар эса сариқ либосларда
16:58' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
16:50' Жамоалар майдондаги сўнгги ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
16:40' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Ҳолмат Мирзааҳмедов, Андрей Снетков (иккаласи Тошкент вилояти)
Заҳира ҳаками: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Ғайрат Каримов (Тошкент)
16:39' “ЛОКОМОТИВ” ТАРКИБИ: “ЛОКОМОТИВ” ТАРКИБИ:
1.Александр Филимонов
2.Евгений Гоголь
3.Кахи Махарадзе
4.Жавлон Ибрагимов
5.Сергей Литовченко
6.Дилшод Раҳматуллаев
7.Дилшод Жабборов
9.Алишер Юсупов
10.Николай Гурьянов
11.Садриддин Абдуллаев
15.Обид Жўрабоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Сергей Захарецкий
8.Нодир Қўзибоев
12.Ботир Каримжонов
13.Дониёр Досанов
14.Баҳром Юлдашев
17.Фарҳод Усмонов
18.Владислав Кирьян
16:36' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Ражабов
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов
31.Александр Ковалёв

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Гочгули Гочгулиев
9.Расул Шуҳратов
13.Александр Хвостунов
16.Дониёр Ҳасанов
26.анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас

Составы команд

БУНЁДКОР Локомотив
Нестеров Игнатий
Хашимов Хикмат
Гафуров Анвар
Хайдаров Азизбек
Кападзе Тимур
Раджабов Анвар 88
Карпенко Виктор 76
Джураев Сахоб
Исмаилов Анзур
Мельзиддинов Руслан
Ковалёв Александр
Мандзукас Яннис 76
Шухратов Расулжон 88
Филимонов Александр
Гоголь Евгений
Махарадзе Кахи
Иброхимов Джавлон 86
Литовченко Сергей
Рахматуллаев Дилшод 69
Джаббаров Дилшод
Юсупов Алишер
Гурьянов Николай 63
Абдуллаев Садриддин
Джурабаев Обид
Усманов Фарход 63
Кирьян Владислав 69
Юлдашев Бахром 86
ГЛАВНЫЕ ТРЕНЕРЫ
Касымов Миржалол Агамурадов Тачмурад