“Dubai Matchworld Cup 2012” мусобақасининг очилиш учрашувида “Бунёдкор”га қарши ўйнаган “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Роман Широков клуб матбуот хизматига ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
— Ўйин яхши бўлдими?
— Менимча, яхши. Ўртоқлик ўйини, бошқа нарса эмас.
— Яъни, ҳеч ким катта иштиёқ билан олдинга интилмади?
— Агар сезган бўлсангиз, демак, шундай.
— 45 дақиқа ўйнаш оғир бўлдими?
— Менимча, йўқ. Ўйин суръати у қадар юқори бўлгани йўқ. Бундайин суръатда янада кўпроқ ўйнаш мумкин эди.
— Сизлар кучли иштиёқ билан ўйнамадингизми ёки рақиб?
— Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Шунчаки иккита гол уриб олганимиздан кейин кўп олдинга интилмадик. Шунга қарамай, яна иккита вазиятга эга бўлдик.
— “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?
— Ўз мураббийи каби яхши жамоа. Комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Дарвоқе, уларнинг сафида 13-рақам остида Данко Лазович ўйнади. Сездингизми? Кимда имконият бўлса, унинг юзига диққат билан назар солинг — худди ўзи. Буни Кержаков билан муҳокама қилдик.
— Уч кунда машғулот ўтказиш жонга тегмадими?
— Ҳозирча йўқ, ҳаммаси режа бўйича кетяпти.
— Эртага машғулот пляжда ўтказилади. У ерда шуғулланиш майдондагидан кўра қизиқарлироқми?
— Албатта, майдондагидан кўра қизиқарли эмас. Ёқимли. Аммо керак.
Фото: www.stadion.uz
12.02.2018
05.01.2017
16.02.2016
05.01.2016
31.03.2015
11.02.2015
23.12.2014
21.07.2014
18.07.2014
18.07.2014