26 август куни “Жар” стадионида олий лига 17-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 17-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсини навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Жорий мавсумда Бобомуродов “қалдирғочлар” иштирокидаги икки учрашувда ишлади. Булар: уйда “Гулистон” (1:0) ва меҳмонда “Навбаҳор” (0:3). Умуман олганда, навоийлик ушбу ҳакам фаолияти мобайнида “Бунёдкор” иштирокидаги баҳсларни тўққиз маротаба бошқариб борган.
Олий лига, 17-тур
26 август, душанба
“Жар” стадиони. Соат 19:00
“БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ”
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа), Наби Рўзимов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Андижон)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
17.04.2018
09.04.2018
24.03.2018
13.03.2018
06.03.2018
26.02.2018
23.11.2017
16.11.2017
06.11.2017
31.10.2017