Янгиликлар

  • Тўрт нафар футболчимиз олимпия терма жамоасига чақирилди

  • Сана: 18.08.2015
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.

    Виктор Жалилов бошчилигида олимпиячиларимиз 27-28 август кунлари Тошкентда икки кунлик қисқа йиғин ташкил этишади. Шундан сўнг, тайёргарликлар Словакия мамлакатига кўчади. Европадаги машғулотлар 9 сентябрга қадар давом эттирилади.

    Ушбу йиғинларга “Бунёдкор” ФКга тегишли тўрт нафар футболчи жалб этилди. Булар: ҳимоячи Акрамжон Комилов, ярим ҳимоячилар Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамов ҳамда ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатар мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Мавзуга оид бошқа хабарлар