Янгиликлар

  • «Бунёдкор» таътилда

  • Сана: 28.08.2019
  • Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки сабабли Суперлигада танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.

    Шу сабабли Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» (1:1) учрашувидан кейин мураббийлар штаби футболчиларни таътилга чиқишига рухсат берди. Машғулотлар 31 августдан давом эттирилади. Суперлиганинг 19-тур учрашувлари 13 сентябрь куни старт олади. «Бунёдкор» мазкур тур доирасида сафарда «Қўқон-1912» меҳмони бўлади. Ушбу ўйин тақвимга кўра 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Икки ҳафталик танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган мураббийлар штаби «Қўқон-1912»га қарши расмий баҳсга қадар иккита назорат ўйинини ўтказишни мақсад қилган. Рақиблар ва беллашув саналари ҳақида маълумот берамиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар