Янгиликлар

  • Футболчиларимиз ёшлар терма жамоасидан таклиф олди

  • Сана: 08.07.2019
  • Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пойтахтимизда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

    Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев 18 июлга қадар давом этадиган йиғинга 30 нафар футболчини жалб қилган. Йиғинда қатнашадиган ўйинчиларнинг 8 нафари «Бунёдкор» аъзоларидир. Булар - Мўминмирзо Қодиров, Мироншоҳ Сатторов, Иброҳим Иброҳимов, Абдурауф Бўриев, Отабек Жўрақўзиев, Бўронбек Мирзасалимов, Музаффар Олимжонов, Хуршид Убайдуллаев.

    Терма жамоамиз йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар