Янгиликлар

  • Ўзбекистон Лига Кубоги. Иродали ғалаба қўлга киритилди

  • Сана: 02.07.2019
  • Бугун Ўзбекистон Лига Кубогида 2-тур ўйинлари старт олди.

    1-турни сафарда «Металлург»га қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган «Бунёдкор» бугун иродали ғалабани қўлга киритди. Рақиб – «Қизилқум». Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Жарима майдони ичида ўз маҳоратини намойиш қилган Ариагнер Смит Медина 20-дақиқада «Қизилқум»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бу ҳисоб узоқ сақланиб тургани йўқ. Орадан олти дақиқа ўтиб, ўнг қанотда катта тезлик билан рақиб жарима майдони ичига кириб борган Суҳроб Иззатов кучли зарбаси билан мувозанатни тенглаштирди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлимда жамоалар бир-бирига очиқ футбол таклиф қилишди. Натижада иккинчи қирқ беш дақиқалик хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш имконияти бўлди. Вазиятлардан фойланиш футболчиларимизга насиб қилди. Аввалига дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Владислав Нуриев жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, ўйиннинг сўнгги ўн дақиқаси бошланган бир вақтда энди Жасурбек Жалолиддинов Артём Макосинга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шу тариқа «Бунёдкор» Ўзбекистон Лига Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди.

    ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ. 2-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 3:1 (1:1)
    2 июль. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 107 томошабин.
    Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
    Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Ҳусниддин Баҳодиров.
    Захирадаги ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
    Назоратчи: Игорь Нехочин.
    Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Кемран Нажафалиев (Нурилло Тўхтасинов, 46), Бобурбек Фарҳодов, Жасурбек Жалолиддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Владислав Нуриев, Улуғбек Абдуллаев (Санжар Қодирқулов, 70), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Дилшодбек Аҳмадалиев, 56).
    «Қизилқум»: Артём Макосин, Рамис Бегишев, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Саноев, Жаҳонгир Хусанов (Аҳлиддин Файзиев, 46), Файзулло Қамбаров (Акмал Рустамов, 46), Миржалол Қосимов, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Хуршиджон Олимов, Ариагнер Смит Медина (Суҳробжон Ярашев, 69).
    Голлар: Ариагнер Смит Медина, 20 – 0:1. Суҳроб Иззатов, 26 – 1:1. Владислав Нуриев, 55 – 2:1. Жасурбек Жалолиддинов, 79 – 3:1.
    Огоҳлантиришлар: Жасурбек Жалолиддинов, 31. Суҳроб Иззатов, 44. Миржалол Қосимов, 45. Хуршиджон Олимов, 57.

Мавзуга оид бошқа хабарлар