Янгиликлар

  • Ўзбекистон Кубоги. Юришда давом этамиз

  • Сана: 19.06.2019
  • Бугун Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари старт олди.

    Битта ўйиндан иборат баҳсда «Металлург»га қарши ўйнаган жамоамиз иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Музаффаржон Музаффаров ўзига хос рейд уюштириб, дарвозамизни узоқ масофадан ишғол қилди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ўтган футболчиларимиз якунда ўз мақсадига етишди. Аввалига Дилшодбек Аҳмадалиев чиройли голи билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, учрашув охирида захирадан майдонга тушган Владислав Нуриев бош билан дарвозани ишғол қилди ва «Бунёдкор»ни 1/8 финалга олиб чиқди.

    COCA COLA ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
    «БУНЁДКОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 2:1 (0:1)
    19 июнь. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 1062 томошабин.
    Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов.
    Қанот ҳакамлари: Авазбек Абдуллаев, Сардор Нишонбоев.
    Захирадаги ҳакам: Аҳмад Эргашев.
    Назоратчи: Арслон Хотамов.
    Комиссар: Эркин Бахтиёров.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов (Муроджон Зуҳуров, 86), Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 64), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 39), Суҳроб Иззатов.
    «Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Иброҳим Йўлдошев, Баҳром Абдураҳимов, Музаффаржон Музаффаров, Шавкатжон Муллажонов (Аброрбек Тошқўзиев, 74), Шаҳзодбек Ғофурбеков, Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Сергей Тумасян (Сервер Жепаров, 89), Баҳодир Пардаев (Зоҳид Абдуллаев, 69).
    Голлар: Музаффаржон Музаффаров, 35 – 0:1. Дилшодбек Аҳмадалиев, 73 – 1:1. Владислав Нуриев, 90 – 2:1.
    Огоҳлантириш: Зоҳид Абдуллаев, 80.

Мавзуга оид бошқа хабарлар