Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди»

  • Сана: 16.06.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

    - «Насаф» - яхши жамоа. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Голдан кейин яна имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Қолаверса, гол урганимиздан сўнг нотўғри ўйнадик. Аслида жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайди.

    Рақибнинг аввалги ўйинларини кузатганимда «Насаф» ўйин охирида кучайишига эътибор қаратгандим. Бугун эса бундай бўлмади. Аксинча, биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Шогирдларимнинг жисмоний ҳолатидан қониқяпманми? Ҳар ўйинда ҳар хил. Баъзан яхши, баъзан толиқиб қоламиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар