Янгиликлар

  • Рўзиқул Бердиев: «Қарши ҳужумда ўйнадик»

  • Сана: 16.06.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

    - Учрашувнинг темпи юқори бўлмади. Ўйлашимча, бунга биринчи навбатда об-ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлган бўлса керак. Қолаверса, ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорроқ бўлиб ўйнади. Биз асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Фикримча, дуранг ўйинга мос бўлди.

    Ҳар икки клубдан терма жамоага футболчи таклиф қилингани ҳам бугунги ўйинга таъсир қилди. Чунки ярим жамоа биз билан, қолган ярми бошқа мураббий қўл остида шуғулланди. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, Бобур Давлатов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов каби футболчилар иккинчи бўлимда бироз толиқиб қолишди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар