Янгиликлар

  • Суперлига. Марказий учрашувда дуранг

  • Сана: 16.06.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасида «Бунёдкор» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди.

    Турнинг марказий учрашувида дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда даставвал Исломжон Қобилов Жасурбек Жалолиддиновнинг ўнг қанотдан амалга оширган ажойиб рейдини гол билан якунлаган бўлса, бўлим охирларида Дилшод Саитов ҳам чиройли комбинацияга гол орқали нуқта қўйди.

    Иккинчи бўлимда дарвозалар олдида етарлича хавфли вазиятлар ташкил қилинган бўлса-да, жамоалар гол ура олмади.

    COCA COLA СУПЕРЛИГА. 11-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «НАСАФ» - 1:1 (1:1)
    16 июнь. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 3487 томошабин.
    Бош ҳакам: Валентин Коваленко.
    Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Темур Галеев.
    Захирадаги ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
    Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
    Комиссар: Алишер Файзиев.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 52), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Рихсибоев, 85), Санжар Қодирқулов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 69), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев
    «Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдухолиқов (Ислом Рашидхонов, 69), Шароф Муҳиддинов (Акмал Мозговой, 87), Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров, 85), Сардор Абдураимов, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов.
    Голлар: Исломжон Қобилов, 8 – 1:0. Дилшод Саитов, 36 – 1:1.
    Огоҳлантиришлар: Сардор Абдураимов, 38. Шерзод Насруллаев, 54. Ислом Рашидхонов, 90+4. Ойбек Бозоров, 90+4.

Мавзуга оид бошқа хабарлар