Янгиликлар

  • Ёшлар Биринчилиги. «Насаф» мағлубиятга учратилди

  • Сана: 15.06.2019
  • Ёшлар биринчилигида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

    Ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилган «Бунёдкор» навбатдаги ғалабани тантана қилди. Виктор Карпенко шогирдлари учрашувда меҳмонларга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилишди ва рақиб дарвозаси олдида гол уриш учун кўплаб имкониятларни юзага келтиришди. Биринчи бўлимда хавфли вазиятларнинг биттаси голга айланган бўлса, танаффусдан кейин яна икки бор «Насаф» дарвозаси ишғол этилди. Меҳмонлар бу голларга бир марта жавоб қайтаришди.

    U-21. ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 11-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «НАСАФ» - 3:1 (1:0)
    15 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 90 томошабин.
    Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.
    Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов, Рустам Тоғаев.
    Захирадаги ҳакам: Хусан Музаффаров.
    Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
    Комиссар: Алишер Файзиев.
    «Бунёдкор»: Жасур Умрзоқов, Сардор Азимов (Жамшид Бахшуллоев, 80), Бурхон Усмонов, Абубакр Мўйдинов (Отабек Жўрақўзиев, 79), Сардор Хурсандов, Абдулҳай Исмоилов (Валерий Акопов, 75), Ислом Каримов, Диёр Раҳимқулов (Музаффар Олимжонов, 87), Жасур Холдоров, Фаррух Икромов (Ҳабиб Каримов, 22; Кемран Нажафалиев, 56), Нодир Мавлонов (Иброҳим Иброҳимов, 65).
    «Насаф»: Азамат Сойибов (Амирбек Лутфуллаев, 68), Сардор Саъдуллаев (Исломбек Баратов, 68), Алишер Юсупов (Наврўзжон Саидов, 78), Худоёрхон Саъдуллаев (Жавоҳир Шокиров, 46), Сардорбек Тўраев (Шоҳмалик Комилов, 46), Нурбек Ботиров, Жасур Жумаев (Алфайзи Неъматов, 58), Шаҳбоз Нуриддинов, Хусайн Норчаев, Алибек Давронов, Муҳриддин Зоиров (Жамшид Абдуллаев, 70).
    Голлар: Алишер Юсупов, 33-ўз дарвозасига – 1:0. Абдулҳай Исмоилов, 60 – 2:0. Шаҳбоз Нуриддинов, 90+1 – 2:1. Жамшид Бахшуллоев, 90+3 – 3:1.
    Огоҳлантиришлар: Нодир Мавлонов, 42. Жасур Жумаев, 55. Шаҳбоз Нуриддинов, 72. Иброҳим Иброҳимов, 83. Бурхон Усмонов, 88.

Мавзуга оид бошқа хабарлар