Янгиликлар

  • 2-лига. Жамоамиздан навбатдаги ғалаба

  • Сана: 15.06.2019
  • Бугун Тошкент шаҳар чемпионатида 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Ўз майдонида «Чиғатой»ни қабул қилган жамоамиз иродали ғалабага эришди. Аввалига ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Лекин ўтказиб юборилган голдан руҳан «синмаган» Қаҳрамон Абдуқодиров шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилишди ва амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Танаффусдан кейин меҳмонлар ҳисобни биттага қисқартира олишди. Қолганига уларда имкон бўлгани йўқ.

    ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 12-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «ЧИҒАТОЙ» - 3:2 (3:1)
    15 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Санжар Назаров.
    Қанот ҳакамлари: Асад Турсунов, С.Саидаҳмадов.
    Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
    «Бунёдкор»: Маҳмуд Одилхонов, Шамсиддин Амиртемуров, Самариддин Шакархўжаев, Нуриддин Раҳимов (Азамат Маҳкамов, 46), Обид Толипов (Илҳом Убайдуллаев, 46), Анвар Анваржонов, Сарвар Абдуллаев, Элхан Аҳмедов (Ж.Абдуносиров, 53), Санжар Ҳасанбоев, Элчин Рустамов, Машҳур Баҳодиров (Б.Муроджонов, 46).
    «Чиғатой»: Асад Тошпўлатов, Шоҳруҳ Ҳабибжонов, Азизбек Бегматов, Отабек Жўраев, Зайниддин Тўхтасинов, Жаҳонгир Акбаров, Мирафзал Шокиров, Шукурулло Пўлатов, Самандар Баҳодиров, Азизбек Хусанбоев, Аҳмаджон Ёдгоров.
    Захирадагилар: Хусан Ғанижонов, Жаҳонгир Турсунов, Даврон Эргашев, Муҳаммад Жўраев, Саидумар Содиқов, Суҳроб Жумабоев, Шоислом Муҳиддинов.
    Голлар: Зайниддин Тўхтасинов, 18-пенальтидан – 0:1. Санжар Ҳасанбоев, 23 – 1:1. Элчин Рустамов, 32 – 2:1. Элчин Рустамов, 43 – 3:1. Зайниддин Тўхтасинов, 55 – 3:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар