Янгиликлар

  • «Каспий Кубоги». Иккинчи учрашувда ғалаба

  • Сана: 12.06.2019
  • Бугун «Каспий Кубоги»да иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Доғистон пойтахти Махачқалъада бўлиб ўтаётган турнирнинг 2-тури тарбияланувчиларимиз учун омадли келди. Дониёр Усмонов шогирдлари бугун Грузиянинг «Сабуртало» клуби тарбияланувчиларидан устун келишди. Голларга бой учрашув 2:3 ҳисобида «қалдирғочларимиз» фойдасига ҳал бўлди. Искандар Солиев хет-рик қайд этди.

    Жамоамиз эртага «Красдонар» клуби тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқади.

    «КАСПИЙ КУБОГИ - 2019»
    «САБУРТАЛО» (Грузия) – «БУНЁДКОР-2005» - 2:3
    «Бунёдкор-2005»: Рамзиддин Муҳамедов (Богдан Золкин, 30), Абдураҳмон Сулаймонов, Беҳруз Маҳмудов, Асадбек Жамолов, Илнур Сафин (Наримон Аҳмаджонов, 21), Музаккир Маликов, Темур Бахтиёров, Искандар Солиев, Шоюсуф Эркинов, Диёр Баҳодиров, Шоҳруҳ Муқимов.
    Голлар: Искандар Солиев (3та).

Мавзуга оид бошқа хабарлар