Янгиликлар

  • 2-лига. «Дерби»да иродали дуранг

  • Сана: 12.06.2019
  • Кеча Тошкент шаҳар биринчилигида 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Мазкур турни сафарда «Пахтакор»га қарши ўтказган «Бунёдкор» иродали дурангга эришди. Ҳисоб биринчи бўлим «қалдирғочлар» томонидан очилди. Танаффусдан кейин аввалига мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди, ўйин охирларида иккинчи голни ҳам уришди. Шундай бўлса-да, руҳан синмаган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда «Бунёдкор»га бир очко тақдим қилган голни ура олишди.

    ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 11-ТУР
    «ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 2:2 (0:1)
    11 июнь. Тошкент. «Чилонзор» ўйингоҳи. 17 томошабин.
    Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.
    Қанот ҳакамлари: Отабек Қосимов, Жалолиддин Ҳусниддинов.
    Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
    «Пахтакор»: Шукурали Йўлдошев, Миразиз Саидов, Шерзод Комилов (Беҳзод Неъматов, 46), Игорь Чикризов, Абдулла Абдулазизов (Мирмуҳсин Мирсоатов, 46), Темур Мамасидиқов, Абдумутал Ражаббоев (Бектемир Абдуманнонов, 61), Дониёр Собиров, Муҳаммад Мансуров, Фозил Пиримқулов, Миржалол Юнусалиев.
    «Бунёдкор»: Маҳмуд Одилхонов, Шамсиддин Амиртемуров, Беҳруз Муроджонов, Илҳом Убайдуллаев, Нуриддин Раҳимов, Ўктам Нормуродов, Сарвар Абдуллаев, Жавлон Анваржонов, Санжар Ҳасанбоев, Элчин Рустамов, Машҳур Баҳодиров.
    Захирадагилар: Обид Толипов, Элхан Аҳмедов, Ж.Абдуносиров, Анвар Маматов, Жамшид Исроилов, Азамат Маҳкамов, Азиз Рўзиқулов.
    Голлар: Сарвар Абдуллаев, 36 – 0:1. Дониёр Собиров, 59 – 1:1. Дониёр Собиров, 86 – 2:1. Сарвар Абдуллаев, 89 – 2:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар