Янгиликлар

  • «Каспий Кубоги». Мусобақани мағлубият билан бошладик

  • Сана: 11.06.2019
  • Хабар берганимиздек, бугун «Каспий Кубоги» мусобақаси старт олди.

    Дониёр Усмонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби тарбияланувчиларига қарши ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Фақат дарвоза олдида яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида рақиб устунлик қилди.

    «Бунёдкор-2005» эртага гуруҳнинг иккинчи ўйинини Грузиянинг «Сабуртало» жамоасига қарши ўтказади.

    «КАСБИЙ КУБОГИ – 2019»
    «ҚАЙРАТ» (Қозоғистон) – «БУНЁДКОР-2005» (Ўзбекистон) – 3:0
    «Бунёдкор-2005»: Рамзиддин Муҳамедов, Асадбек Жамолов (Муҳаммадризо Раҳимов, 50), Беҳрузбек Маҳмудов, Музаккир Маликов, Искандар Солиев, Абдураҳмон Сулаймонов, Темур Бахтиёров (Наримон Аҳмаджонов, 40), Шоюсуф Эркинов, Шоҳруҳ Муқимов, Илнур Сафин, Муҳаммаддиёр Баҳодиров.

Мавзуга оид бошқа хабарлар