Янгиликлар

  • U-18 чемпионати. Сафарда голлар шоуси ва ғалаба

  • Сана: 10.06.2019
  • 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этади.

    Сергей Чигодаев мураббийлигидаги жамоамиз кеча «Чиғатой» меҳмони бўлиб, майдон эгалари дарвозасини беш бор ишғол қилди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:1 кўринишини олган эди, танаффусдан кейин «қалдирғочларимиз» яна тўрт бор мезбонларни ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур қилишди. «Чиғатой» футболчилари беш голга бир марта жавоб қайтарди.

    U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 4-ТУР
    «ЧИҒАТОЙ» - «БУНЁДКОР» - 1:5 (0:1)
    9 июнь. Тошкент. «Чиғатой» майдони. 70 томошабин.
    Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.
    Қанот ҳакамлари: Фаррух Йўлдошев, Ҳусниддин Баҳодиров.
    Захирадаги ҳакам: С.Исматуллаев.
    Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
    «Чиғатой»: Сафар Абдумавлонов, Орзубек Бўриев, Нодир Муҳаммаджонов, Муҳаммад Ҳожимуродов, Бобурмирзо Валиев, Арсен Хазинов (Азамат Ҳалимов, 66), Владимир Макаров, Сардор Етовқўзиев (Шаҳбоз Искандаров, 71), Жамшид Раҳматуллаев (Ғиёсжон Эримбетов, 87), Нодирбек Турсунов (Суннат Йўлдошев, 88), Аҳмаджон Анваров.
    «Бунёдкор»: Мўминмирзо Қодиров (Миразиз Усмонов, 71), Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Фаррухбек Мухторов (Жаъфарбек Назарбеков, 79), Жасурбек Абдулбеков (Аббос Аширалиев, 75), Жалолиддин Содиқов (Собир Норбоев, 73), Жавоҳир Рўзиев (Лазизхон Мўйдинов, 71), Асаджон Азимжонов (Сардорбек Олимов, 71), Сирожиддин Башриддинов, Отабек Жўрақўзиев (Икром Эркинов, 79).
    Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 39 – 0:1. Отабек Жўрақўзиев, 68 – 0:2. Хуршидбек Убайдуллаев, 69 – 0:3. Фаррухбек Мухторов, 78 – 0:4. Аҳмаджон Анваров, 90+1 – 1:4. Сардорбек Олимов, 90+3 – 1:5.
    Огоҳлантиришлар: Орзубек Бўриев, 13. Нодир Муҳаммаджонов, 65. Қуддусбек Аъзамов, 78.

Мавзуга оид бошқа хабарлар