Янгиликлар

  • «Келажак сари» ғолиблари тақдирланди

  • Сана: 22.05.2019
  • Хабарингиз бор, ЎФА раҳнамолигида мамлакатимиздаги футбол академиялари ўртасида илк бор «Келажак сари» халқаро мусобақаси ташкил этилди.

    2001 йилда туғилган болалардан иборат 20та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритганлар чемпионлик йўлида курашни давом эттирди. Мусобақада «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қилган Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор-2002» ўз гуруҳида тенгсиз бўлди. Ярим финалда ҳам рақибдан йирик ҳисобда устун келди. Ҳал қилувчи ўйинда Андижон вилояти БЎФАга қарши майдонга чиққан тарбияланувчиларимиз иккинчи бўлимда урилган ягона гол эвазига чемпионликни нишонлади.

    Шу тариқа «Бунёдкор» академияси илк бор ўтказилган турнирда ғолиб чиқиб тарихдан жой олди.

    Шу тариқа «Бунёдкор» академияси ўзи ҳақида айтилаётган турли гап-сўзларга чемпионлик билан жавоб берди!

    Шу тариқа «Бунёдкор» академияси аслида қандай даражада эканлигини исботлай олди!

    Кеча клуб раҳбарияти Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор-2002» жамоаси аъзолари билан учрашди. Яхши тилаклар, фикрлар билдирилди ва ҳомийлар томондан ажратилган пул мукофотлари топширилди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар