Янгиликлар

  • Про лига. Пешқадамга ютқаздик

  • Сана: 21.05.2019
  • Бугун Про лиганинг «Б» гуруҳида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Турнинг марказий учрашувида «Бунёдкор-2» пешқадам «Турон»ни қабул қилди. Қизиқарли кечган беллашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Тажрибали футболчилардан ташкил топган «Турон» айнан ўша тажриба ҳисобига ғалаба қозонди. Ёш «қалдирғочлар» иштиёқ эвазига рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган анчагина хавфли ҳужум ташкил қилган бўлса-да, меҳмонлар кам сонли ҳужумларни голга айлантириб, сафардан уч очко билан қайтишди.

    ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 7-ТУР
    «БУНЁДКОР-2» - «ТУРОН» - 1:2 (0:1)
    21 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 156 томошабин.
    Бош ҳакам: Фаррух Янсупов.
    Қанот ҳакамлари: Ойбек Каллахўжаев, Ҳусниддин Баҳодиров.
    Захирадаги ҳакам: Фаррух Йўлдошев.
    Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
    Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
    «Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Азамат Интиқбоев (Ислом Абдужабборов, 46), Отабек Бекбоев, Аббосбек Жумақулов (Жавлон Эсонов, 89), Суннатилла Абдуллажонов, Алпомиш Тилапов, Абдуғани Комилов (Нурбек Ҳайдаров, 90+1), Боситжон Раҳимов, Алижон Жўрабоев, Жавоҳир Мусажонов (Қаландар Қудратов, 55), Абдуллоҳ Маҳкамов (Хусан Ҳасанов, 66).
    «Турон»: Алишер Пахриддинов, Абдулазизхон Абдурашидов, Оқилбек Маҳмудов, Ойбек Аҳмадов, Аҳрор Умаржонов (Жасурбек Йўлдошалиев, 85), Асилбек Қаюмов (Акбаржон Абдураҳмонов, 46), Мўйдинжон Мамазулунов (Зокиржон Нурматов, 68), Шоҳруҳбек Холматов, Достонбек Мелиқўзиев (Исмоилжон Оҳунжонов, 58), Аслиддин Тоштемиров (Дониёржон Тўлашев, 72), Билолиддин Мухторов.
    Голлар: Мўйдин Мамазулунов, 31 – 0:1. Аббосбек Жумақулов, 57 – 1:1. Мўйдин Мамазулунов, 63 – 1:2.
    Огоҳлантиришлар: Асилбек Қаюмов, 40. Аслиддин Тоштемиров, 52. Оқилбек Маҳмудов, 70.

Мавзуга оид бошқа хабарлар