Янгиликлар

  • Академия жамоамиз «Барселона» тарбияланувчиларига қарши ўйнади

  • Сана: 17.05.2019
  • Хабар берганимиздек, Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2008» шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. «Қалдирғочларимиз» эртага старт оладиган «Istanbul cup» турнирида иштирок этади. Академиямиз тарбияланувчилари мусобақа олдидан «Барселона» академиясининг Истанбулдаги филиали жамоасига қарши ўйнади. Ўйин 8:2 ҳисобида тарбияланувчиларимизнинг ғалабаси билан якунланди.

    «Бунёдкор-2008»: Жаҳонгир Хусанов, Фирдавс Маҳмуджонов, Ҳабибулло Абдувосилов, Элдор Умаров, Муҳаммадризо Шарифжонов, Жавоҳир Орзиқулов, Муслим Абдуқаҳҳоров, Иброҳим Акбаров.
    Захирадагилар: Фазлиддин Шарофуддинов. Отабек Жабборов, Сарвар Маҳмуджонов, Улуғбекхўжа Носиров.
    Голлар: Жавоҳир Орзиқулов (4та), Муслим Абдуқаҳҳоров (2та), Иброҳим Акбаров, Отабек Жабборов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар