Янгиликлар

  • Ёшлар Биринчилиги. Ёшларимизда мағлубият

  • Сана: 16.05.2019
  • Ёшлар Биринчилигида 9-тур учрашувлари давом этмоқда.

    Бу турни сафарда «Локомотив» ёшларига қарши ўтказган «Бунёдкор» йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Виктор Карпенко шогирдлари ўйин борасида рақибдан қолишмаган бўлса-да, голларни фақатгина Темур Кападзе бошқарувидаги футболчилар уришди. Жамоалар танаффусга икки тўп фарқи билан чиқиб кетган бўлса, иккинчи бўлимда «қалдирғочлар» уч бор ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. Шу тариқа ҳисоб йирик кўриниш олди.

    U-21 ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 9-ТУР
    «ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 5:0 (2:0)
    16 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 68 томошабин.
    Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
    Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Баҳодиров, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
    Захирадаги ҳакам: Аҳмаджон Эргашев.
    Назоратчи: Игорь Нехочин.
    Комиссар: Жамшид Имомов.
    «Локомотив»: Арслонбек Аҳроров, Азизбек Омонов (Мирзоҳид Қўчқоров, 46), Авазбек Ўлмасалиев (Акбар Қўчқоров, 46; Улуғбек Зиёдов, 81), Жавоҳир Алижонов, Дилшоджон Комилов (Фозилхон Абдуллажонов, 84), Шоҳруҳ Мўминқулов (Асадбек Исломов, 84), Жалолиддин Жумабоев, Жамолиддин Баҳромов, Бобурбек Эргашев (Бек Абдуллаев, 63), Владислав Фомин, Умар Адҳамзода (Отабек Туробов, 76).
    «Бунёдкор»: Элдор Адҳамов (Мўминмирзо Қодиров, 80), Бурхон Усмонов, Жаҳонгир Абдусаломов (Музаффар Олимжонов, 85), Сардорбек Хурсандов, Абдулла Абдуллаев (Кемран Нажафалиев, 57), Абдулҳай Исмоилов (Жамшид Бахшуллоев, 66), Ислом Каримов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Ҳасан Йўлдошев, 58), Жасурбек Холдоров, Ойбек Ҳамидов (Отабек Жўрақўзиев, 46), Валерий Акопов (Диёрбек Раҳимқулов, 46).
    Голлар: Азизбек Омонов, 33-пенальти – 1:0. Авазбек Ўлмасалиев, 41 – 2:0. Мирзоҳид Қўчқоров, 52 – 3:0. Жавоҳир Алижонов, 78 – 4:0. Фозилхон Абдуллажонов, 88 – 5:0.
    Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Жумабоев, 11. Мирзоҳид Қўчқоров, 61. Кемран Нажафалиев, 64. Арслонбек Аҳроров, 81.

Мавзуга оид бошқа хабарлар