Янгиликлар

  • «Келажак сари» халқаро мусобақаси. Гуруҳда биринчи ўринни эгалладик

  • Сана: 17.05.2019
  • Пойтахтимизда давом этаётган «Келажак сари» мусобақасида ярим финалчилар аниқланди.

    Гуруҳдаги учрашувларнинг иккитасини ғалаба, биттасини дуранг билан якунлаган «Бунёдкор» ярим финал босқичига йўл олди. Мусобақа низомига кўра, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа 1-4 – ўринлар учун курашни давом эттиради. Шунга кўра, Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» эртага «С» гуруҳи ўйинларини биринчи ўрин билан якунлаган «Локомотив» жамоасига қарши ўтказади. Ўйин «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 09:00да старт олади. Айтиш керак, мазкур жуфтлик ғолиби 19 май куни финалда майдонга тушади. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида «Андижон» - «Чиғатой» жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Бу беллашув ҳам эртага «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар