Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!»

  • Сана: 20.04.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «АГМК» - «Бунёдкор» учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

    - Кутилганидек чиройли, шиддатли ва жанговор ўйин бўлиб ўтди. «Бунёдкор»ни тўп билан қандай муомала қилишини жуда яхши биламиз. Биз бринчи бўлимда керакли жойларда тўпни йўқотавердик, хатолар, қолаверса ёмғир... Оддий вазиятда гол ўтказдик. Тўраевдан бундай хатони кутмагандим. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Тўраев Тўраевга чиройли гол урди. Албатта «Бунёдкор» жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди, уларни ғалаба билан табриклайман.

    Легионерлар жамоага қўшилиб кета олишмаяпти. Умуман олганда қолган футболчилар ҳам бир жамоага айлана олишмаяпти. Бунинг устида ишлаяпмиз. Қачон бир жамоа бўлиб кетилса, шунда жамоа бўлади. Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти. Йил бошида керакли футболчиларни ололмадик. Дилшодни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпман.

Мавзуга оид бошқа хабарлар