Янгиликлар

  • Собиқлар бир-бирига қарши ва «Бунёдкор»да ғалаба!

  • Сана: 20.04.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 5-тур доирасида Олмалиқда «АГМК» меҳмони бўлган «Бунёдкор» сафардан ғалаба билан қайтди.

    Хабарингиз бор, мавсум аввалида ҳар иккала жамоа таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берган эди. Хусусан, ўтган мавсум «Бунёдкор»да фаолият олиб борган мураббийларнинг аксари ва айрим футболчилар бу йилдан «АГМК» шарафини ҳимоя қилмоқда. Аксинча, 2018 йил олмалиқлар либосида тўп сурган Лутфулла Тўраев бу йил «Бунёдкор» аъзоси. Бугун собиқлар бир-бирларига қарши майдонга чиқишди. Аҳамиятлиси, ўйиндаги ягона голга «АГМК»нинг собиқ аъзоси Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди. «Бунёдкор»нинг тажрибали ярим ҳимоячиси биринчи бўлим охирида чап қанотдан белгиланган жарима тўпини дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади ва «қалдирғочлар»га навбатдаги уч очкони тақдим қилган гол муаллифига айланди.

    Coca Cola Суперлига. 5-тур
    «АГМК» – «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:1)
    20 апрель. Олмалиқ. «ОКМК» стадиони.
    Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
    Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Темур Гайнуллин.
    Захирадаги ҳакам: Тўрабек Суюнов
    Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
    Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.
    «АГМК»: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 67), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Бобурбек Йўлдошев.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 67), Хуршид Ғиёсов (Бобурбек Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 83), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов.
    Гол: Лутфулла Тўраев, 39 - 0:1.
    Огоҳлантиришлар: Санъат Шихов, 31. Миржаҳон Мираҳмадов, 43. Бобурбек Йўлдошов, 84. Жасурбек Ҳакимов, 90+1.

Мавзуга оид бошқа хабарлар