Янгиликлар

  • Ёшларимиз Олмалиқда мағлубиятга учради

  • Сана: 19.04.2019
  • Бугун Ёшлар Биринчилигида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

    Сафарда «АГМК» меҳмони бўлган «Бунёдкор» ёшлари голларга бой учрашувда мағлубият аламини тотиб кўришди. Виктор Карпенко шогирдлари учрашувда ҳисобни очган бўлса-да, танаффусга мағлуб ҳолда йўл олди. Иккинчи бўлим аввалида яна бир ўтказиб юборилган бўлса-да, футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришни уддасидан чиқа олишди, бироқ тезкор ўтказиб юборилган яна бир гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

    U-21 ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 5-ТУР
    «АГМК» - «БУНЁДКОР» - 4:2 (2:1)
    19 апрель. Олмалиқ. «Металлург» стадиони.
    Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов.
    Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов, Равшанбек Мавлонов.
    Захирадаги ҳакам: Акмалжон Давронов.
    Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
    Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
    «АГМК»: Зиёвуддин Низомиддинов, Шаҳзодбек Алақулов, Миролюб Костич (Достон Бердиқулов, 89), Шероз Жалолов, Сардор Абдунабиев, Жасурбек Умаров, Шаҳбоз Умаров (Камрон Абдулҳамидов, 46), Элдорбек Бегимов, Шуҳрат Иноятов (Маликшоҳ Расулов, 79), Азамат Жумабоев, Шоҳназар Норбеков (Суннатилло Абдуғаниев, 73).
    «Бунёдкор»: Жасурбек Умрзоқов, Бобурбек Фарҳодов (Ойбек Ҳамидов, 46), Бурхон Усмонов (Абубакр Мўйдинов, 54), Жаҳонгир Абдусаломов, Сардор Хурсандов, Абдулҳай Исмоилов (Фаррух Икромов, 60), Ислом Каримов (Жамшид Баҳшуллоев, 87), Диёрбек Раҳимқулов (Кемран Нажафалиев, 88), Иброҳим Иброҳимов (Фаррухбек Мухторов, 76), Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Валерий Акопов, 75), Жасур Холдоров.
    Голлар: Бурхон Усмонов, 4 – 0:1. Шаҳзодбек Алақулов, 9 – 1:1. Шаҳбоз Умаров, 45+1 – 2:1. Сардор Абдунабиев, 51 – 3:1. Жаҳонгир Абдусаломов, 60 – 3:2. Шоҳназар Норбеков, 63 – 4:2.
    Огоҳлантиришлар: Маликшоҳ Расулов, 83. Миролюб Костич, 84.

Мавзуга оид бошқа хабарлар