Янгиликлар

  • Иродалар намойиши ва дуранг

  • Сана: 16.04.2019
  • Про лиганинг «Б» гуруҳида 2-тур ўйинлари старт олди.

    «Яшнобод»ни қабул қилган «Бунёдкор-2» голларга бой учрашувда 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. Аввалига меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очди. Бу ҳисоб бўлим охирига қадар ўзгаргани йўқ. Танаффусда амалга оширилган ўзгаришлар «Бунёдкор-2»нинг ўйинига ижобий таъсир қилди ва уч дақиқада иккита гол меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Захирадан майдонга тушган Қаландар Қудратов ва Сардор Усмонов жамоанинг ажойиб комбинацияларини голга айлантирди. Шундан кейин ҳам «қалдирғочлар»да рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар бўлди, аммо Мурод Отажонов шогирдлари бундан фойдалана олмади. Оқибатда жазоланишди. 78-дақиқада рақиб жамоа сардори 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозамизга жойлади. Учрашув охирида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Акобир Қаюмов тажрибали Аббос Омонов томонидан йўлланган зарбани қайтариб, «Бунёдкор-2»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

    ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 2-ТУР
    «Бунёдкор-2» - «Яшнобод» - 2:2 (0:1)
    16 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.
    Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Баҳодиров, Ойбек Каллахўжаев.
    Захирадаги ҳакам: Акобир Шукуруллаев.
    Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
    Комиссар: Диёр Имомхўжаев.
    «Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Аббосбек Жумақулов, Суннатилла Абдуллажонов, Сардор Усмонов (Алпомиш Тилапов, 79), Абдуғани Камолов, Босит Раҳимов, Алижон Жўрабоев, Ислом Абдужабборов (Хусан Ҳасанов, 46; Темур Сайдуллаев, 89), Ихтиёр Холдоров, Жавоҳир Мусажонов (Қаландар Қудратов, 46).
    «Яшнобод»: Бобур Ҳайдаров, Юсуфалиев, Ислом Исмоилов, Расул Раҳимбердиев, Аббос Саидкаримов, Шокир Бекназаров, Рустамхон Азимов (Азамат Бойматов, 60), Жўрабек Эргашев, Муҳаммад Омоналиев, Амирбек Файзиев, Руслан Веклич (Аббос Омонов, 46).
    Голлар: Шокир Бекназаров, 11-пенальтидан – 0:1. Қаландар Қудратов, 53 – 1:1. Сардор Усмонов, 56 – 2:1. Шокир Бекназаров, 78 – 2:2.
    Огоҳлантиришлар: Аббос Саидкаримов, 15. Аббосбек Жумақулов, 15. Босит Раҳимов, 27. Абдуғани Камолов, 29. Жўрабек Эргашев, 47. Ислом Исмоилов, 54. Амирбек Файзиев, 67. Аббос Омонов, 76.
    Фойдаланилмаган пенальти: Аббос Омонов, 90.

Мавзуга оид бошқа хабарлар