Янгиликлар

  • Битта гол, уч очко!

  • Сана: 13.04.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Мазкур турда Андижоннинг «Андижон» клубини қабул қилган «Бунёдкор» кичик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Учрашувнинг биринчи бўлими бироз зерикарли ўтди. Иккинчи бўлимда жамоалар ғалаба учун ҳужумкорликни оширишди. Ҳар иккала жамоада ҳам дарвозани ишғол қилиш учун имконият бўлди. Ҳужумларнинг бирида «Бунёдкор»нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддинов 22 метрлардан чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди ва жамоамизнинг очколар сони 6тага етди.

    Coca Cola Суперлига. 4-тур
    «БУНЁДКОР» – «АНДИЖОН» - 1:0 (0:0)
    13 апрель. Олмалиқ. «ОКМК» стадиони. 2415 томошабин.
    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
    Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Андрей Цапенко.
    Захирадаги ҳакам: Достон Раҳмонов.
    Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
    Комиссар: Сардор Қудратулллаев.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 66), Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев, 50), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурулло Тўхтасинов.
    «Андижон»: Виталий Мирний, Бобур Омонов, Фарҳод Мираҳмадов, Ойбек Қиличев (Фарҳод Бекмуротов, 74), Дилшод Раҳматуллаев, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Хушнуд Авилов (Дониёр Исмоилов, 46), Асрор Ғофуров (Шаҳбоз Жумабоев, 46), Аброр Хусинов, Бобур Акбаров.
    Гол: Жасурбек Жалолиддинов, 56 - 1:0.
    Огоҳлантиришлар: Бобур Омонов, 32. Аброр Хусинов, 68. Нурулло Тўхтасинов, 45.

Мавзуга оид бошқа хабарлар