Янгиликлар

  • Қизларимиз устозларига «сюрприз» тақдим қилишди

  • Сана: 12.04.2019
  • Хабар берганимиздек, бугун «Бунёдкор-W» аёллар жамоаси Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.

    Жамоамиз аъзолари муҳим беллашувдан аввал ажойиб тадбир ўтказишди. Халқимизда «Устоз отангдек улуғ» деган нақл бор. Қизларимиз Суперкубок баҳсидан олдин шунга амал қилган ҳолда устозларини «Жар» стадионига таклиф қилишди ва уларга совға салом улашишди. Учрашув аввалида ёши улуғларга улашилган хушкайфият ўйин охирида Суперкубок қўлга киритилгани билан якунланди. Ёши улуғларнинг дуосида гап кўп дейишадику…

Мавзуга оид бошқа хабарлар