Янгиликлар

  • Аёллар футболи. Эртага Суперкубок баҳси ўтказилади

  • Сана: 11.04.2019
  • Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу йилдан аёллар футболига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Хусусан, ўтган мавсумнинг чемпиони ва кубок соҳиби ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилади.

    Хабарингиз бор, ўтган мавсум якунларига кўра, «Бунёдкор-W» 75 очко жамғариб, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионига айланган эди. «Севинч» жамоаси эса, мамлакат Кубогини қўлга киритганди.

    Эртага мазкур икки клуб мамлакат Суперкубоги учун баҳс олиб боради. Учрашув «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 16:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар