Янгиликлар

  • «Бунёдкор» - «Андижон» учрашуви ҳақида

  • Сана: 11.04.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 4-турида «Бунёдкор» «Андижон»га қарши майдонга тушади.

    Жамоамиз уй учрашувларини «Миллий» стадион ўтказишидан хабарингиз бор. Айни кунларда «Миллий» ўйингоҳнинг чими талаб даражасига келтирилаётгани сабабли «Бунёдкор» рақибларини нейтрал стадионларда қабул қиляпти. 13 апрель куни бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» - «Андижон» баҳси Олмалиқдаги ОКМК майдонида ўтказилади. Беллашув мезбони – «Бунёдкор».

    «Бунёдкор» - «Андижон» учрашуви 18:20да старт олади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар