Янгиликлар

  • 2-лига. Иккинчи турда мағлубият

  • Сана: 09.04.2019
  • «Бунёдкор» ёшлар жамоаси Тошкент шаҳар биринчилигидаги иштирокини давом эттирмоқда.

    Кеча шаҳар чемпионатида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қибрайдаги «Геофизика» майдонида «Локомотив-А» меҳмони бўлган жамоамиз мағлубият аламини тотиб кўрди. Биринчи бўлим мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Бироқ 86-дақиқадаги четлатиш йигитларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиб, ҳисоб йириклашиб кетди ва ўйинга мос бўлмаган ҳисоб қайд этилди.

    ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ
    «Локомотив-А» - «Бунёдкор» - 4:1 (2:1)
    8 апрель. Қибрай. «Геофизика» майдони.
    Бош ҳакам: Ҳасан Набиев (Тошкент).
    Қанот ҳакамлари: Сардор Миродинов (Тошкент). Беҳзод Худойберганов (Тошкент).
    «Локомотив-А»: Ҳожиакбар Жўраев, Асадбек Исломов, Оғабек Тожиев, Сардорбек Мирзаев, Меҳрожбек Абдусаматов, Дилшод Мардонқулов, Фозилжон Абдуллажонов, Игорь Доленко (Самандар Ҳакимов, 54), Асилбек Турғунбоев, Иброҳим Ғанижонов, Асадбек Эргашев.
    «Бунёдкор»: Маҳмудхон Одилхонов, Илҳом Убайдуллаев, Самариддинхўжа Шокирхўжаев, Беҳрузжон Муроджонов, Элчинбек Рустамов, Ўктамжон Нормуродов (Р.Маҳкамов, 70), Сардоржон Қўзиев, Азизбек Рўзиқулов, Жаҳонгир Исроилов, Элхан Аҳмедов, Шамсиддин Амиртемуров.
    Голлар: Иброҳим Ғанижонов, 23 – 1:0. Иброҳим Ғанижонов, 41 – 2:0. Сардоржон Қўзиев, 43 – 2:1. Асадбек Исломов, 88 – 3:1. Асадбек Исломов, 90+3 – 4:1.
    Огоҳлантиришлар: Илҳом Убайдуллаев, 42. Самариддинхўжа Шокирхўжаев, 63. Самандар Ҳакимов, 80. Р.Маҳкамов, 86.
    Четлатиш: Шамсиддин Амиртемуров, 86.

Мавзуга оид бошқа хабарлар