Янгиликлар

  • «Бунёдкор-2005» - чемпион!

  • Сана: 07.04.2019
  • Академия жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари давом этади.

    Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган «Hane cup-2019» халқаро мусобақасида иштирок этган «Бунёдкор-2005» турнирдаги бешинчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб, якунда чемпионликни қўлга киритди.

    Дониёр Усмонов шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда Грузиянинг «Динамо-Батуми»сига қарши ўйнади. Мусобақасининг иккинчи ўйинида ҳам бу рақиб билан ўйнаган «қалдирғочлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафарги баҳс бироз қийин кечди. Аввалига тарбияланувчиларимиз рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилган эди. Аммо кўп ўтмай ҳисоб тенглашди. Ўз иродасини намойиш қилган «қалдирғочларимиз» грузиялик тенгдошларини учинчи марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур қила олди ва якунда чемпионликни қўлга киритди!

    «HANE CUP-2019»
    «Динамо-Батуми» (Грузия) - «Бунёдкор» - 2:3
    «Бунёдкор»: Али Эркинов, Абдураҳмон Сулаймонов, Асадбек Жамолов, Беҳрузбек Маҳмудов, Музокир Маликов (Наримон Аҳмаджонов, 30), Диёржон Толибжонов (Шоюсуф Эркинов, 40), Собир Рисҳиддинов, Искандар Солиев, Темур Бахтиёров, Дониёр Хайруллаев, Муҳаммаддиёр Баҳодиров (Рамзиддин Муҳаммедов, 50).
    Голлар: Искандар Солиев (2та), Асадбек Жамолов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар